Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet94/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

А. Холбеков, У. Идиров
ЕТАРЛИ АСОС ҚОНУНИ (1ех гагюпю 4е1емта1ез яг-е 8и$1с1епШ) — формал мантиқнинг асосий қонунларидан бири бўлиб, бу қонунга кўра, ҳар қандай чин фикр ёки фикр чинлиги, аввалдан исботланган бўлиши шарт. Етарли асос қонунининг бу талаби қуйидаги формула орқали ифодалана-ди: «Агар В мавжуд бўлса, В нинг асоси сифатида А ҳам мавжуд».
Инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи ма-ротаба, олмон файласуфи ва математиги Г. ЛеЙбниц (1646— 1716) таърифлаб берган. Унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга.
Фикрдаш жараёнида буюм ва ҳодисачар ҳақида чин му-ҳокама юритибгина қолмасдан, бу муҳокаманинг чинлигига ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги учун уни исботлашга, асос-лашга ҳаракат қилинади. Ҳар бир буюм, ҳодиса реал асосга эга бўлгани каби уларнинг инъикоси бўлган фикр ва муло-ҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак. Бунинг учун чинлиги аввалдан маадум бўлган ва ўзаро мантиқий боғланган муло-ҳазаларга асосланилади.
Етарли асос қонунида тўғри тафаккурлашнинг энг му-ҳим хусусиятларидан бўлган фикрларнинг маълум ва муайян тартибда умумий изчиллик билан бокланиб келиш хусусияти ифодаланади. Фикрлаш жараенида берилган мулоҳазанинг чинлигини асослаш учун келтирилган чин мулоҳазалар ман-тиқий натижа деб юритилади.
Мантиқий асос билан объектив, ҳақиқий асосни ара-лаштириб юбормаслик керак. Асос ва натижа орасидаги ман-тиқий боғлиқликни сабаб ва оқибат алоқадорлигидан фарқ-лаш зарур: масалан: «Бу киши бемор», деган мулоҳазани «У шифохонада даволаняпти», деган фикр билан асослаш мум-кин. Аслида шифохонада даволаниш дастлабки мулоҳазанинг сабаби эмас, балки оқибатидир. Маълум бўлдики, мантиқий асос ҳамма вақт ҳам ҳодисанинг сабаби билан мос келмаиди. Фикрларнинг етарли асосга эга бўлишлигининг объектив ман-баи фақат сабаб-оқибат муносабатинигина эмас, шунинг-
130
Жадидчилик
дек, фикрнинг изчиллиги, асосланганлигини, исботланган бўлишлик хусусиятларини ҳам яъни объектив мазмуни са-баб-оқибат муносабатларидан ташқарида бўлган бошқа му-носабатларни хам ўз ичига олади.
Назарий асослашнинг кенг фойдаланиладиган усули -ледуктив усул, яъни умуман, чин мулоҳазаларга таянишдир. Берилган мулоҳазани, мантиқий (дедуктив) усул орқали бош-қа чин мулоҳазалар ердамида асослаш мумкин бўлса, унда берилган мулоҳаза чин, яъни асосланган бўлади. Бунда фикр-лар ўртасидаги боғланиш, умумийлик, хусусийлик ва якка-лик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодалайди. Масалан, тўгри тафаккур қонунларининг объектив эканлигини барча илмий қонунларнинг объектив эканлиги ҳақидаги умумий чин мулоҳаза ёрдамида асослаш мумкин.
Фикр-мулоҳазаларнинг чинлигини асослаш тафаккурнинг энг зарурий хусусиятларидан бири бўлиб, етарли асос қону-нига амал қшшш, фикрнинг мантиқли, тартибли, ишонар-ли бўлиши учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish