Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet92/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Р. Носиров
/. --ДУАЛИЗМ (лотин. (1ио -- икки) фалсафий таълимот булиб, монизм, яъни ягоналикни эътироф қилувчи, пдюра-лизм (кўпликни, турли-туманликни эътироф қилувчи) таъ-лимотларга қарама-қарши бўлиб, оламнинг ва инсон борли-ғининг негизини икки мустақил асосдан иборат деб қарай-диган таълимотдир. Д.га икки қарама-қарши асоснинг дои-мий мавжуддигини эътироф этиш, ўртасида доимий кураш мавжуддигини, уларнинг бир-бирларини йўқ қилишга инти-лиш,чарини тан олиш хосдир. Д. унсурлари қадимги «Авесто»-дага яхшилик худоси — Аҳ>'ра Мазда ва ёмонлик худоси -Аҳура Манолар курашида ҳам намоен бўлади. Ушбу қараш-лар манихийлиқца ҳам мавжуд (ёруғлик ва қоронғилик тўқна-шуви, эзгудик ва емонлик).
О. Мўминова, Е. Каменев
ДУНС СКОТГ (1266-1308) - ўрта аср ҳристиан схолас-тикасининг энг Йирик вакилларидан бири. Шотландиялик. 1282 Йилда Францисканлар орденига киради, Оксфорд ва Париж университетларида таълим олади. Кейин эса худди шу университетларда фалсафа ва илоҳиетдан дарс беради. Кёльнда вафот этган. Энг йирик асари Пётр Ломбардский-нинг «Сентенций» асарининг тўрт китобига шарҳ тарзида ёзилган «Оксфорд асари»дир. Скотт асарларининг тушунили-ши ва қабул қилиниши қийин бўлгани учун унга «дунс» номини беришган. «Дунс» сўзи софист, схоласт деган маъно-ларни англатади. Унга «нозик доктор», деган унвон ҳам бе-ридган. Дунс Скоттнинг қарашлари Фома Аквинский таъли-мотига зид бўлган. У фалсафа ва илохлётни бир-биридан кескин ажратади. Унингча илоҳиет, бу — инсон фаолияти-
127
Дюркгейм
нинг диний таълимотларни бажаришга қаратилган билимдир. Фалсафани ёки метафизикани у олий поғонадаги билим, деб ҳам қарайди. Фалсафа — ҳамма мавжуд нарсаларни шу жумладан, худони қамраб олувчи, борлиқни, мутлақни ўрга-нади. Д. С. моқият ва ҳодисани бир-биридан ажратмайди. Унингча, моҳиятнинг ўзи-ўзида ҳодисани мужассамлашти-ради. Шунинг учун айрим, якка нарсаларнинг вужудга кели-шида худонинг аралашуви шарт эмас. Д. С. материя ва шакл муносабатлари масаласини жуда жиддий талқин қилади. Унингча, материя ўзида долзарблик ҳолатига кириш имко-ниятига эга ва уч кўринишда бўлади. Шакл фақат нарсанинг хусусийлигини белгилайди. Дунс Скотг материя ва шакл му-носабатлари масаласини «шундай» («этость») ибораси ёрда-мида ҳал қилади. Унингча, агар «бундай» материяга эмас шаклга тегишли деб қаралса, унда уни моҳиятан билиш мум-кин. Шундай қилиб, универсал шакл ва якка «шундай» худо томонидан яратилган моҳиятга тегишлидир ва яккалик шакл-нинг буткул мавжудлигидир. Гарчи «универсаллик»лар (уму-мий тушунчалар) моҳияти масаласида Дунс Скотт изчил бўлмаса ҳам, якканинг моҳияти масаласидаги қарашлари би-лан уни номиналистлар сафига киритиш мумкин. Дунс Скогг билишнинг вужудга келишида ҳиссий шуурга катта ўрин бе-ради. Унингча, ҳиссий шуур якка нарсаларнинг мавжудлиги-ни тасдиқпаш имконини беради. Скотт дунёқарашида инсон муаммоси ҳақидаги та-ьлимот ҳам муҳим ўрин эгаллайди. У инсонни ташқи дуненинг бир қисми деб ҳисоблагани ҳолда, инсон иродасининг нисбатан мустақил (автоном) мавжуд-лигини таъкидлайди. Инсон иродаси ҳеч қандай ақяий таъ-рифга боғлиқ эмас ва ўз моҳияти жиҳатидан эркиндир. Шу-нингдек, худо ҳам эркиндир. У ўз қудратини бирон нарса билан ҳам белгиламайдиган ирода орқали амалга оширади. Дунс Скотт таълимотича, дунё қандай бўлса, шундай яра-тилган. Бунда ҳам худо иродаси намоён бўлади. Дунёда эзгу-ликнинг мавжудлиги худонинг эзгу иродаси туфайлидир. Бу нарса инсон ахлоқига ҳам тааллуқлидир. Инсон, худо худди шуни хоҳлагани учун эзгу ишларни амалга оширади. Фақат бутунлай илохий иродага бўйсунсагина, инсон иродаси эзгу-ликка айланади.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish