Фалсафа қисқача изоҳли луғат



Download 1,98 Mb.
bet95/216
Sana17.07.2022
Hajmi1,98 Mb.
#812542
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   216
Bog'liq
ФАЛСАФА (қисқача изохли луғат)

Д. Файзихўжаева
ЖАДИДЧИЛИК (араб. «жадид» — янги) — янгиланиш, янги замонавий мактаб, матбаа, миллий тарзққиёт усулла-ри, йўллари тарафдорларининг умумий номи. Жадидчилик Х(Х асрда (Туркистон, Қрим, Кавказ, Булгория ва Жанубий Урал ҳавзаси) шаклланиб келаётг-ан миллий ҳаракатлар жа-раёнида вужудга келган. У ўша даврда озодлик ҳаракатининг мафкураси вазифасини ҳам бажарган.
Ж.нинг асосий ғоя ва мақсадлари: Туркистонни ўрта аср-чилик, қолок^тик ва хурофотлардан озод қилиш, «усули қадим»ни инкор этган ҳолда ўлкани, халқни, миллатни за-монавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш, миллий пул бирли-ги ва миллий қўшин тузиш. Бу роя ва мақсадлар 1917—1920 йилларда «Туркистон Мухторияти», Бухоро ва Хоразм Халқ Республикалари даврида қисқа муддатда ва қисман бўлса-да амалга оширилди.
Ж.нинг минтақавий ҳудудий, тарихий шакллари: Қрим, Кавказ, Волгабўйи -- Булғория ва Жанубий Уралдаги жа-дидчиликка Исмоилбек Гаслирали, Жовид Ҳусайнзода, Мусо Жоруллоҳ Қозоний, Ризоуддин ибн Фахриддин раҳнамолик қилишган; Туркистонда — Мунавварқори, Беҳбудий ва бош-қалар етакчилик қилишган; Бухорода «Ёш бухороликлар» ҳукумати, жумҳурраис Усмонхўжа, Фитрат ва бошқапар Йўлбошчилик қилишган; Хива жадидларига <-Ёш хивалик-лар» ҳухумати, жумҳурраис Хожа Паҳлавон Ниёз ҳожи етак-чилик қилган.
131
Жадидчцлик
Жадидчиликнинг Туркистондаги тадрижоти: I. 1885—1895 йиллар: Исмоилбекнинг «Таржимон» газета-си таъсирида Қўқонда янги жадид усулидаги мактаблар очиш ҳаракатлари бошланиб, улар аста-секин, рус-тузем мактаб-лари билан рақобатлаша бошлаган.
П. Қримдаги Гаспра шаҳридан Г. Исмоилбейнинг Бухоро ва Самарқандга ташрифи, Бухоро амири билан учрашуви натижасида 1885 йидда жадид мактабларини ташкил этиш даври бошланади. Бухорода Жўрабой, Самарқандда А. Шаку-рий, С. Азизий, А. Мунзим, Мулла Қилич, Тошкентда Му-навварқори, А. Авлонийлар, Қўқонда Ҳамза, Наманганда И. Ибрат, М. Сўфизода ва бошқа сиймолар очган жадид мак-таблари ўз фаолиятларини олиб боради.
III. 1905—1914 йиллар ж.нинг мактаб-маорифдан кенг-
роқ— газетчилик, яъни рўзномалар ва жаридалар чоп этиш,
матбаа ишларини йўлга қўйиш, илм-фан, адабиёт, мадани-
ят — маорифни миллийлаштириш боск^ичи.
IV. 1914—1917 йиллар ж.нинг ўта ижти.моий-сиёсий йўна-
лиш касб этиши, жадидчилик сиёсий фирқаларининг тузи-
лиши ва уларнинг уч х.ил турли талаблар қўйиши:
1) Россиядан тўла ажралиб чиқиш;
2} Россия Федерацияси таркибида «миллий-ҳудудий мух-торият» тузиш;
3) Россия унитаризми таркибида фақат маънавий-диний мухторият ҳуқуьдшри кафолатига эга бўлиш.

  1. 1917 йил октябри -- 1918 йил Қўқонда «Туркистон
    Мухторияти»нинг тузилиши ва унинг қонга ботирилиб, маҳв
    этилиши даври,

  2. 1918—1924 йиллар — шўро тизими таркибида маориф
    матбаа ишларида «Чиғатой гурунги»ни тузиш билан ажралиб
    туради.

VII. Туркистон парчаланиб (1924), ж.нинг кейинги та-
раққиёти «миллий жумҳуриятлар» доирасида борди. Жадид-
чилик асосан маданият, маориф, мактаб ва матбаа ишлари-
да намоён бўлади. «Чиғатой гурунги» ж. ғояларини зимдан
амалга оширишга, миллий озоддик ҳаракатини жонланти-
ришга уринди.
VIII. 1931 йилдан то 1937—1938 йиллар, 50-йилларнинг
биринчи ярмигача — қатағон даври.
Туркистон жадидчилигидаги асосий ғоявий-назарий йўна-лиш Беҳбудий, Мунавварқори, Фитрат, Чўлпонлар томони-дан илгари сурилган бўлиб, улар шўролар тузуми, «иштиро-киюн»чилар ғоя ва мафкурасини тўлалигича инкор этиб, ягона ва бир бутун Туркистон халқи ва давлатини қуриш, замонавий тараққиёт йўлидан боришни таклиф этганлар.
132
Жайнизм
Ж.Тавалло, Хондайлиқий, Ажзий ва бошқалар 1917 йил фев-раль буржуа демократик инқилоби берган конституциявий имкониятлардан фойдаланиб, миллий исти^уюлга эришиш-ни кўзлаганлар. А. Авлоний, С. Айний, Ҳамза, Боту, Олтой, Элбек, А. Икромов, Ф. Хўжаев ва бошқалар миллий ва уму-минсоний демократик қадриятларга муқобил, шўро ғоя ва қадриятларига урғу беришган.
Туркистон жадидчилиги ва маърифатчилиги тўғрисида гап борганда, уни анъанавий шарқ маърифатчилигидан, шунинг-дек, ўша даврдаги ислом линий ислоҳотчилигидан фарқлаш зарур. Анъанавий шарқ маърифати (Турди, Дониш, Гулханий, Муқимий, Фурқат, Нодира, Завқий) жадидлар маърифатчи-лиги учун маънавий-руҳий замин бўлган. Исломда бошланган (Курсавий, Домла Икромча) ислоҳотчилик уринишлари, жа-дидлар ҳаракати учун ислом, шариат нуқтаи назаридан диний-қонуний йўл очиб берган. Бироқж. ҳаракати ундаги маърифат-чилик майллари ўзининг ҳаётга юз бурганлиги, умуммиллий ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган-лиги билан анъанавий шарқ маърифатчилиги ва диний исло-ҳот жараёнларидан тубдан фарқ қилган.
Ж. -- ўзбеклар тарихида янги саҳифани оча бошлаган ижтимоий қаракат. Миллат уйгонишининг ва кўтарилишининг ижтимоий сатхда намоён бўлиши эди. Истибдод тузуми унга қарши шафқатсиз кураш олиб борганлиги нинг сабабини ту-шуниш қийин эмас. Ж. ҳаракати вакиллари орзу қилган имко-ният, мустақиллик боис 1991 йил 1 сентябрдан яратилди.

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish