М. Қодиров
ИДЕАЛ — (франц. Шеа1, лотин. Шеа1и5 сўзларидан олин-ган бўлиб) қиёфа, мезон, мукаммаллик маъноларида қўлла-нилади. Идеал ~ орзу-интшшшнинг олий мақсади. Идеал -«•«енг маънода, у ёки бу нарса, ҳодисанинг энг яхши, энг қадрли, энг мукаммал ҳолати (Масалан, «идеал газ», «ма-салани ҳал қилишнинг идеал йўли»...; тор маънода — шахс (инсон) қобилиятларини ифодаловчи намуна. Идеал кито-бий қахрамон, кино юлдузи, бирон буюк шахс, конкрет одам (ота, она, устоз...) бўлиши мумкин. Идеални фалса-фий тушуниш асосида кишиларнинг комил инсонга хос бўлган хислат хусусиятлари тўғрисидаги фикрларнинг умум-лашма томонлари ётади, идеал инсон ёки ижтимоий гу-руҳнинг мукаммалликка доир сифат хусусиятлари, хатти-\аракати, фаолиятини ифодалайди. Идеал ахлоқий (шахсга хос мукаммаллик, ахлоқий сифатлар), ижтимоий-сиёсий (ижтимоий тузум, жамият), эстетик {гўзал инсон) ва ҳ.к. шаклларда намоён бўлади. Ккшилар дунёқарашида идеал, ахлоқий, ҳуқуқий мезонлар, қонунлар, эстетик қадриятлар гарзвда намоён бўлади. Идеал бирон-бир инсонга хос хулқ-атвор, хатти-ҳаракат, фаолият, ижодни намуна тарзида кдбул қилишни ўзи танлаган гоя (идея)нинг тўғрилигига ишончни ифодалайди. Орзу-интилишлар, фаолиятнинг тур-ли-туманлиги, индивидда бир қатор идеаллар (ижтимоий, эстетик, ахлоқий, диний...)нинг шаклланишига олиб кели-ши мумкин. Ижтимоий-сиёсиЙ идеал муайян ижтимоий-сиё-сий мақсадларга эришиш йўлидаги ғоялар, хатти-ҳаракат-лар, интилишларни ифодалайди. Масалан, Платоннинг иде-ал давлат тўгрисидаги қарашлари, ўрта асрларда Ўрта Осиё-да марказлашган ^адолатли давлат барпо этиш ғояси, инти-лаётганимиз - - Ўзбекистонда барпо этилажак демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ғоялари шулар жум-ласидандир. Ҳозирда жаҳон миқёсида ижтимоий-сиёсий со-ҳада идеал давлат, демократия ва кучли ҳокимият тарзида намоён бўлмоқда. Эстетик идеал, инсоннинг гўзалликка ин-тилишини ифодалайдиган тасаввурлар асосида шаклланади. Масалан, табиат гўзаллиги инсонга хос намунали хулқ-ат-
145
Идеадлаштирилган объект
вор, одоб меъёрлари ва намуналарини ифодалайди. Ахло-қий идеал кишилар хулқ-атворлари, хатти-ҳаракатларини кўпчилик (жамоа) манфаатлари асосида, муайян тарзда тар-тибга солади. «Яхшилик», «ёмонлик» ахлоқий идеалнинг мохиятини очишга ёрдам берадиган таянч тушунчалардир. Жамият тарихида ахлоқий, эстетик идеални ишлаб чиқишга интилишлар кўп бўлган. Лекин улар ҳар доим ҳам жамият томонидан қабул қилинавермаган. Диний идеал, ахлоқий мдеал билан боғлиқ, унда инсоннинг муайян қиёфаси ифо-даланади. Илмий идеал, илмий изланишларнинг асосини ифодаловчи тамойилларда намоён бўлади. Шахсий идеал алоҳида олинган инсон — «мен»ининг мукаммаллик дара-жасини ва унга етишиш йўллари (тарбия, ўз-ўзини тарбия-лаш)ни ифодалайди. Шахсий идеалдаги мукаммаллик дара-жаси, хилма-хил ижтимоий аҳамиятга молик хислатлардан тортиб, индивидга хос хислатларгача бўлган жиҳатларни ўз ичига олиши мумкин. Идеалдаги индивидуаллик (алоҳида-лик) билан ижтимоийликнинг ўзаро муносабати жамият учун муҳим аҳамият касб этади. Идеал тушунчаси фалса-фага И. Кант томонидан киритилган: бу идеал ақлнинг за-рурий, юксак намунага тўғри келадиган меъёри. Идеал Кантнинг фикрича, мақсад қўйиш ва унга эришиш учун интилиш билан боғлиқпир. Шунинг учун ҳам идеал тушун-часи мақсад тарзида қўйилиши мумкин бўлган ҳодисаларга татбиқан ҳам қўлланиши мумкин. Идеал, регулятив (киши-лар фаолиятини йўналтириш) табиатига эга бўлган ғоя си-фатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |