С. Валиева
ИДЕАЛЛАШТИРИЛГАН ОБЪЕКТ - фан услубияти ту-шунчаси бўлиб, эмпирик ва назарий билимнинг шакллани-ши ва амалга ошишининг ўзига хослигини ифодалайди.
И.о. — фикрий тузилма бўлиб, идеаллаштириш жараёни орқали амалга ошади, реалликда нарса ва ҳодисаларга хос бўлмаган хусусиятларни тушунчаларда акс эттиради. (Маса-лан, моддий нуқта -- и.о.да жисмнинг катгалиги ҳисобга олинмайди ва ҳ.к.). И.о.лар тушунчаларнинг ривожланиши, қўлланиши у ёки бу фаннинг назарий даражаси, эмпирик билиш услубларининг аниқлик даражаси тўғрисида таассу-рот қолдиради. Геомегрия, физика каби фанларда и.о. азал-дан қўлланиб келинади, ижтимоий фанларда эса ушбу ту-шунча, XIX—XX асрларда қўлланила бошланди. Ушбу енда-шувнинг ривожланишига М.Вебер катга ҳисса қўшди. Фан тарақк,иёти учун кдеал нусханинг мавжудлиги, муайян қўллаш вазифасини бажаради, ушбу назарий конструкиия билан бор-
146
Ижод
лиқни солиштиришга имкон яратади. Турли даражада и.о., билиш жараенида кенг қўлланилади, у замонавий фаннинг йўлланмаси, унинг услубиятидан бири ҳисобланади.
М. Абдуллаева
ИДЕАЛЛАШТИРИШ -- тажрибада ва воқеликда ждц-дий равишда амалга ошириб бўлмайдиган баъзи мавҳум
объектларни тузиш билан боғлиқ бўлган фикрий ҳаракат. Идеаллаштирилган объектлар бирон-бир аниқ объектларнинг баъзи, ниҳояли тасодифларидан иборат бўлиб, уларни ил-мий тахдил қилиш учун восита бўлиб, мазкур аниқ объект-лар назариясини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шун-"дай қилиб, идеаллаштирилган объектлар, пировард натижа-да, объектив предметлар, жараёнлар ва ҳодисаларнинг инъ-икоси сифатида майдонга чиқади. Математикадаги — «нуқ-та», «тўгри чизиқ», «актуал чексихчик» тушунчалари, физи-кадаги — «Мутлақ қаттиқ жисм», «идеал газ», «Мутлақ қора жисм» тушунчалари, химиядаги «идеал эритма» тушунчаси идеаллаштирилган объектларнинг мисоллари бўлиши мум-кин. И., ўзи чамбарчас боғлиқ бўлган «мавҳумлик» билан бир қаторда, воқелик қонунларини билишнинг муҳим воси-таси сифатида юзага келади.
Идеаллаштириш — фан услубияти тушунчаси бўлиб, на-зарий ва эмпирик билим тузилиши хусусиятини, унинг ўзи-га хослиги ва вазифаларини ифодалайди.
М. Абдуллаева
ИЖОД — ўз аҳамиятига кўра, кашфиётчилик ва ихтиро-чшшқдир. Кашф этиш жараёни фанга номаълум бўлган объек-тив ҳодисаларни, хусусиятларни, қонуниятларни очиб, би-лимлар тизимига туб ўзгаришлар киритади. Ихтирочилик эса ма'ьлум бўлган ёки кашф этилган қонунлар асосида янги тизимларни шакллантиришга қаратилган. Ихтирочилик реал дунеда, ўтмишда мавжуд бўлган ёки ҳозирги кунда бор нар-саларга ҳам тегишли (Американинг Колумб томонидан кашф қилиниши), ихтирода айни вакд-да йўқ нарса яратилади, яъни сунъий. Шундай қилиб, и. жараёнида янги нарсалар пайдо бўлиши билан бир вақтда, инсоннинг ўзи ҳам ўзгаради, инсон муҳитни ўзгартириш билан ўзлигини ўзгартиради. Ҳозирги вақгда илм-фан, техниканинг ривожланиши, иж-тимоий муносабатларнинг ўзгариши натижасида и. масалала-ри долзарб бўлиб бормоқда, ижодкор шахсларни тарбия-лаш, турли хил ижодий масалаларни ечимини топиш учун ижодни фаоллаштиришнинг махсус усуллари ишлаб чиқа-рилмоқда, ижодкор ёшларни етиштириш учун махсус ўқув
147
Do'stlaringiz bilan baham: |