Педагогик жараён тамойиллари – яхлит педагогик жараёндаги ўзаро
таъсирларнинг мазмуни, шакллари, методлари, воситалари ва хусусиятларини
белгиловчи дастлабки қоидалар; педагогик жараённи ташкил этиш ва амалга
оширишга қўйилган меъёрий талаблар, йўл-йўриқ кўрсатувчи ғоялар.
Педагогик жараённинг қуйидаги тамойиллари фарқланади:
1.Таълим ва тарбиянинг ҳаммабоплиги тамойили – бу тамойилга му-
вофиқ ўқув-тарбия ишлари ўқувчиларнинг ёшини, индивидуал ва жинсий ху-
сусиятларини, шунингдек таълим олганлик ва тарбияланганлик даражасини
ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Шунингдек, ўқув материалларини ўқи-
тиш оддийдан мураккабга, маълумдан номаълумгача бўлган қийинликнинг ас-
та-секин ошиб бориши билан амалга оширилади.
2.Тарбияга индивидуал ёндашиш тамойили – педагогик жараённи
ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини (мижози, феъл-атвори, қобилия-
ти, мойиллиги, қизиқиши ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда амалга оши-
риш. Бу тамойилнинг моҳиятини ҳар бир болага нисбатан ўқув-тарбия жара-
ёнининг энг мақбул натижаларига эришиш учун педагог томонидан тарбиявий
125
таъсир кўрсатишнинг турли шакллари ва методларидан эпчиллик билан фой-
даланиш ташкил этади.
3. Таълим ва тарбия ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятларини ри-
вожлантириши билан биргаликда жамоавий табиатга эгалиги. Бу тамо-
йилни амалга ошириш иштирокчилардан ҳамкорлик қилиш, биргаликда ҳатти-
ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва доимий равишда ўзаро муносабатда бў-
лиш кўникмаларини талаб қилувчи индивидуал, гуруҳли ва оммавий ишларни
ташкил этишни тақозо қилади.
4. Кўрсатмалилик тамойили – бу тамойилга мувофиқ таълим ўқувчи-
лар томонидан нафақат кўриш, балки ҳаракатга келиш, шунингдек сезиш ҳис-
туйғулари орқали бевосита идрок этиладиган аниқ нусха-намуналарга асосла-
нади. Ўқув-тарбия жараёнида турли хил расм-суратлар, намойиш қилишлар,
таълимнинг техник воситалари, амалий-лаборатория ишлари ва компьютер-
лаштириш орқали таъминланадиган кўрсатмалилик ўқувчиларнинг тасаввур
доирасини кенгайтиради, кузатувчанлиги ва тафаккурини ривожлантиради,
ўқув материалини чуқур ўрганишга ёрдам беради.
5. Таълим ва тарбиянинг илмийлиги тамойили – ушбу тамойилга му-
вофиқ ўқувчиларга фақат илм-фанда белгиланган (расмийлашган) қонун-қои-
далар ўрганиш (ўзлаштириш) учун таклиф этилади ва ўз хусусиятига кўра фан
методларига яқин бўлган таълим методаридан фойдаланилади. Ўқувчилар энг
муҳим кашфиётлар тарихи ва замонавий ғоялар, илмий фаразлар билан тани-
шиши, таълимнинг муаммоли тадқиқий методлари ва фаол таълим техноло-
гияларидан унумли фойдаланиши керак. Ўқувчиларга бериладиган билимлар
қанчалик оддий бўлмасин, улар фанга зид бўлмаслиги керак.
6. Маданиятга мувофиқлик тамойили – таълим ва тарбияда маълум
бир ўқув муассасаси жойлашган минтақа, мамлакат, жамият, миллат ва муҳит
маданиятидан имкон борича (мумкин қадар) фойдаланиш.
7. Табиатга мувофиқлик тамойили – ҳар қандай педагогик жараён ва
тарбиявий ҳамкорликнинг етакчи бўғини ўзига хос хусусиятлар ва камолот
даражасига эга бола (ўсмир) бўлишини талаб қилувчи дастлабки қоида. Ўқув-
чининг табиати, соғлиғининг ҳолати, жисмоний, физиологик, ақлий ва ижти-
моий ривожланиши – инсонни экологик ҳимоялаш ролини ўйнайдиган тарбия-
нинг асосий ва ҳал қилувчи омилларидир.
8. Ҳамкорлик тамойили – таълим-тарбия жараёнида шахс устуворлиги-
га мўлжал олиш; шахснинг ўз йўлини ўзи белгилаб олиши, ўзлигини намоён
этиши, камол топиш йўлида доимо ҳаракатда бўлиши учун қулай шарт-ша-
роитлар яратиш, шунингдек катталар ва болаларнинг биргаликдаги ҳаётий
фаолиятини субъектлараро алоқа, диалогик муносабат асосида ташкил этиш.
126
9. Таълим ва тарбия натижаларининг пухталиги, англанганлиги ва
Do'stlaringiz bilan baham: |