Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Педагогик жараён тамойиллари



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Педагогик жараён тамойиллари – яхлит педагогик жараёндаги ўзаро 
таъсирларнинг мазмуни, шакллари, методлари, воситалари ва хусусиятларини 
белгиловчи дастлабки қоидалар; педагогик жараённи ташкил этиш ва амалга 
оширишга қўйилган меъёрий талаблар, йўл-йўриқ кўрсатувчи ғоялар. 
Педагогик жараённинг қуйидаги тамойиллари фарқланади: 
1.Таълим ва тарбиянинг ҳаммабоплиги тамойили – бу тамойилга му-
вофиқ ўқув-тарбия ишлари ўқувчиларнинг ёшини, индивидуал ва жинсий ху-
сусиятларини, шунингдек таълим олганлик ва тарбияланганлик даражасини 
ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Шунингдек, ўқув материалларини ўқи-
тиш оддийдан мураккабга, маълумдан номаълумгача бўлган қийинликнинг ас-
та-секин ошиб бориши билан амалга оширилади.
2.Тарбияга индивидуал ёндашиш тамойили – педагогик жараённи 
ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини (мижози, феъл-атвори, қобилия-
ти, мойиллиги, қизиқиши ва шу кабиларни) ҳисобга олган ҳолда амалга оши-
риш. Бу тамойилнинг моҳиятини ҳар бир болага нисбатан ўқув-тарбия жара-
ёнининг энг мақбул натижаларига эришиш учун педагог томонидан тарбиявий 


125 
таъсир кўрсатишнинг турли шакллари ва методларидан эпчиллик билан фой-
даланиш ташкил этади. 
3. Таълим ва тарбия ҳар бир боланинг ўзига хос хусусиятларини ри-
вожлантириши билан биргаликда жамоавий табиатга эгалиги. Бу тамо-
йилни амалга ошириш иштирокчилардан ҳамкорлик қилиш, биргаликда ҳатти-
ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва доимий равишда ўзаро муносабатда бў-
лиш кўникмаларини талаб қилувчи индивидуал, гуруҳли ва оммавий ишларни 
ташкил этишни тақозо қилади. 
4. Кўрсатмалилик тамойили – бу тамойилга мувофиқ таълим ўқувчи-
лар томонидан нафақат кўриш, балки ҳаракатга келиш, шунингдек сезиш ҳис-
туйғулари орқали бевосита идрок этиладиган аниқ нусха-намуналарга асосла-
нади. Ўқув-тарбия жараёнида турли хил расм-суратлар, намойиш қилишлар, 
таълимнинг техник воситалари, амалий-лаборатория ишлари ва компьютер-
лаштириш орқали таъминланадиган кўрсатмалилик ўқувчиларнинг тасаввур 
доирасини кенгайтиради, кузатувчанлиги ва тафаккурини ривожлантиради, 
ўқув материалини чуқур ўрганишга ёрдам беради. 
5. Таълим ва тарбиянинг илмийлиги тамойили – ушбу тамойилга му-
вофиқ ўқувчиларга фақат илм-фанда белгиланган (расмийлашган) қонун-қои-
далар ўрганиш (ўзлаштириш) учун таклиф этилади ва ўз хусусиятига кўра фан 
методларига яқин бўлган таълим методаридан фойдаланилади. Ўқувчилар энг 
муҳим кашфиётлар тарихи ва замонавий ғоялар, илмий фаразлар билан тани-
шиши, таълимнинг муаммоли тадқиқий методлари ва фаол таълим техноло-
гияларидан унумли фойдаланиши керак. Ўқувчиларга бериладиган билимлар 
қанчалик оддий бўлмасин, улар фанга зид бўлмаслиги керак. 
6. Маданиятга мувофиқлик тамойили – таълим ва тарбияда маълум 
бир ўқув муассасаси жойлашган минтақа, мамлакат, жамият, миллат ва муҳит 
маданиятидан имкон борича (мумкин қадар) фойдаланиш. 
7. Табиатга мувофиқлик тамойили – ҳар қандай педагогик жараён ва 
тарбиявий ҳамкорликнинг етакчи бўғини ўзига хос хусусиятлар ва камолот 
даражасига эга бола (ўсмир) бўлишини талаб қилувчи дастлабки қоида. Ўқув-
чининг табиати, соғлиғининг ҳолати, жисмоний, физиологик, ақлий ва ижти-
моий ривожланиши – инсонни экологик ҳимоялаш ролини ўйнайдиган тарбия-
нинг асосий ва ҳал қилувчи омилларидир. 
8. Ҳамкорлик тамойили – таълим-тарбия жараёнида шахс устуворлиги-
га мўлжал олиш; шахснинг ўз йўлини ўзи белгилаб олиши, ўзлигини намоён 
этиши, камол топиш йўлида доимо ҳаракатда бўлиши учун қулай шарт-ша-
роитлар яратиш, шунингдек катталар ва болаларнинг биргаликдаги ҳаётий 
фаолиятини субъектлараро алоқа, диалогик муносабат асосида ташкил этиш.


126 
9. Таълим ва тарбия натижаларининг пухталиги, англанганлиги ва 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish