Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


этишнинг бирлиги ва ўзаро шартланганлиги қонуни



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

этишнинг бирлиги ва ўзаро шартланганлиги қонуни (синф/гуруҳ билан таъ-
лимнинг индивидуал шакли ўртасидаги нисбат (боғлиқлик) қараб чиқилади, 
ўқитувчининг жамоа ва айрим ўқувчилар билан ишлаш тамойиллари ва қоида-
лари ўрнатилади). 
Шунингдек, россиялик таниқли педагог А.В. Хуторский томонидан маъ-
рифий ва педагогик жараёнларга хос бўлган, асосида ташхисланувчи ва тас-
диқланувчи далиллар ётган қуйидаги педагогик қонунлар шакллантирилган: 
1. Педагогиканинг биринчи қонуниодамнинг ўзини-ўзи рўёбга чиқа-
риш қонуни: ўқувчининг маърифий жараёндаги миссиясини (бурчи, вазифа-
сини) намоён қилишга йўналтирилган педагогик мўлжал асосида иш юритиш 
одамнинг ўзини-ўзи рўёбга чиқаришини (англашини) таъминлайди. 


122 
2. Педагогиканинг иккинчи қонуни: одамзоднинг ворислик қонуни: 
ҳар бир ўқувчининг маърифатли (ўқимишли, маълумотли, тарбияли, мадани-
ятли) бўлиши унинг ўз оиласи (авлодлари) маърифатига, унинг мерос қилиб 
олинишига таъсир кўрсатади. 
3. Педагогиканинг учинчи қонунимаданиятнинг узлуксиз тиклани-
ши ва ўсиши қонуни: ўқувчининг маърифий натижаси, яъни ўқимишлилиги 
маданиятнинг узлуксиз тикланиши ва юксалишига олиб келади. 
4. Педагогиканинг тўртинчи қонуникишилар фаровонлиги ва бахт-
саодати қонуни: маърифий натижаларнинг асосий кўрсаткичи, яъни ўқувчи-
ларнинг муваффақиятга, бахт-саодатга эришиш даражаси педагогик жараён-
нинг аниқ, муайян мақсадларга йўналганлиги билан боғлиқдир.
5. Педагогиканинг бешинчи қонуни: инсоният маърифатининг умум-
башарий мўлжалланганлик қонуни: умумжаҳон миқёсидаги вазифаларни 
педагогик жараёнга киритиш ўқувчининг мақсадли мўлжалларини фаолияти-
нинг умумбашарий мазмуни билан боғлайди. 
Юқорида таъкидланган қонунларга мувофиқ, мактаб – ўқувчилар учун 
бахт-саодат маскани, ҳар бир ота-она - ўз фарзандининг биринчи ўқитувчиси 
ҳисобланади. Агар ўқитувчи ўз дарсларини ушбу қонунлар асосида ташкил 
қилса, шогирдлари ва уларнинг фарзандлари устоз-мураббийдан бир умрга 
миннатдор бўлади. Агар услубчилар (методистлар) ўз ишланмалари асосига 
мазкур қонунларни қўйса, кўплаб ўқитувчилар ва уларнинг ўқувчилари бахтли 
ва муваффақиятли бўлишига ёрдам беради. Педагог олимлар мазкур қонунлар-
ни таҳлил қилиб (баҳолаб), янги педагогик қонунлар ва қонуниятларни кашф 
қилиши мумкин. Амалдорлар эса маърифий тизимни мазкур қонунлар асосида 
бошқарса, пулдан кўпроқ мукофот - қўшимча ҳаққа эга бўладилар.
Педагоглар таълим-тарбия қандай шаклда бўлишидан қатъий назар ин-
сонни камол топтиришга йўналтирилган педагогик қонунларга мувофиқ содир 
бўлишини, қилаётган иши бу қонунларга қанчалик мослигини доимо эсда ту-
тишлари, текшириб боришлари керак. 
Мазкур қонунлар ижросининг муайян шароитдаги ифодаси, яъни таъ-
лим-тарбия жараёнининг таркибий қисмлари ўртасидаги объектив, барқарор, 
такрорланувчи боғланишлар, бошқача айтганда, қуйидаги педагогик жараён 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish