1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ФАКУЛЬТЕТИ
___
«___» гурух талабаси ______________________________________нинг
___________________________________________________________
фанидан
Мавзу: Жисмоний тарбияда таълим жараёнининг
тузилиши
Текширди:
Бажарди: Холлиева М.
Бухоро-2015 йил.
Мавзу: Жисмоний тарбияда таълим
жараёнининг тузилиши.
2
Режа:
1.
Жисмоний тарбия дарснинг мазмуни
2. Жисмоний тарбия дарсини ташкиллаш ва ўтказишнинг усулий
асослари.
3. Дарс тузилиши
4. Дарснинг кириш кисми, асосий кисм, дарс якуний кисми.
5. Дарснинг умумий ва мотор (ҳаракатга солувчи) зичлиги
Жисмоний тарбия дарснинг мазмуни
Жисмоний тарбия дарсининг мазмуни дарс машғулотларини сифатини
белгиловчи тўртта асосий компонентнинг умумийлигида ифодаланади. Бу
элеменлар ўзаро узвий боғланган ва дарснинг характерли компонентлари деб
аталади, улар:
а) дарснинг таркибига киритилган жисмоний машклар. Дарснинг
мазмунининг энг йирик характерли компонентидир. Лекин бундай тушунча
бир томонлама бўлиб, тарбиялаш, соғломлаштириш, билим бериш
вазифаларини ҳал қилишда шуғулланувчилар - учун фаолият предмети бўлиб
хизмат килади. Машклар дарснинг умумлаштирилган предметининг мазмуни,
бошқа маънода дарс мазмунининг бир кирраси холос.
б) тавсия килинган машкларнинг бажариш билан боғлиқ бўлган
ўқувчиларнинг дарсдаги фаолияти дарс мазмунининг навбатдаги йирик
компонентдаридан бири. Бу компонент шуғулланувчини турли кўринишдаги,
интеллектуал ва жисмоний фаолиятдан иборат бўлиб, улар: педагогии
эшитиш, кўрсатилаётган машкни эътибор билан кузатиш, ҳаракат фаолияти
орқали ҳосил бўлган тасаввурни устида фикр юритиш, бажарилиши лозим
бўлган фаолиятни лойиҳасини фикран тузиш, уни бажариш, ўз ҳаракатларини
назорат қилиш ва баҳолаш, вужудга келган муаммоларни педагог билан
биргаликда муҳокама қилиш, ўз ҳиссиётини ва кайфиятини назорат кила
олиш, вужудга келган эмоционалликни бошқариш ва ҳ.к.лардир.
3
Шуғулланувчиларини дарс вазифасини хал қилиш бўйича барча фаолиятлари
дарс мазмуни асосини ташкил килади.
в) педагогнинг фаолияти дарс мазмунининг навбатдаги компоненти
бўлиб, куйидагича ҳолатларда намоён бўлади. Уйга вазифа бериш ва уни
тушунтириш, дарснинг аниқ вазифасини баён қила билиш ва уни ҳал
қилишни ташкиллаш, шуғулланувчиларни доимий назоратда ушлаш, уларни
фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек шуғулланувчиларнинг фаолиятини
лозим бўлган йўлга буриш, улар орасидаги муносабатларни ўзининг диққат
марказида ушлаш. ва фаолиятларини йўналтириш, бошкариш, назорат
қилишдек таълим-тарбия жараёнида
ижобий рол ўйнайдиган муҳим асосий ҳолатларни ўз ичига олади.
г)шуғулланувчилар организмида дарс таркибидаги машкларни
бажаришда содир бўладиган физиологик, психологик, биомеханик ва бошқа
ўзгаришлар
дарс
мазмунининг
навбатдаги
йирик
характерли
компонентларидан бири ҳисобланади. Малакаларни шаклланиши оркали
режалаштирилган, уларнинг натижасидаги ўзгаришлар, шаклланган назарий
ва амалий билимлар, уддалаш, ҳаракат малакаси ва унииг автоматлашуви
орқали содир бўладиган яширин (латент) давр дарснинг мазмунининг
тўртинчи компоненти ҳисобига содир бўлади. Бунда ўкитувчи фаолияти ва
ўқувчилар фаолиятининг самараси яширинган бўлади. Режалаштирилган
ўқув тарбиявий ишларни содир бўлмоқдами ёки йўклиги жорий назорат
қилиниб, педагогик фаолият кейинчалик қандай давом эттирилиши
лозимлиги учун йўриқномалар тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |