Маҳмуд Кошғарий (1030–1127) ўзининг узоқ йиллар давомида яратган
“Девону луғатит турк” китобини 1075 йилда тугаллаган. Асарнинг асосий мат-
ни ўша даврда мусулмон Шарқида, бутун Яқин ва Ўрта Шаркда дин, фан тили-
га айланган араб тилида ёзилган бўлиб, туркий тилнинг бойлигини, мазмундор
ва ранг-баранглигини тушунтириш учун ёзилган. Китобда юзлаб киши исм-
лари, шаҳар ва қишлоқ, ўлка номлари, дарё, тоғ, яйлов, водий, дара, йўл, довон,
кўл, сой каби географик атамалар, турли қабила, уруғ, элат, сайёра, юлдузлар,
фасллар тилга олинади. Асарга Маҳмуд Қошғарий тузган дунё харитаси,
дунёнинг доира шаклидаги тасвири ҳам илова қилинган. Унинг марказида
Марказий Осиё жойлашган. XI аср география илмининг намунаси бўлмиш бу
харита Қошғарийнинг қомусий олимлигининг далилидир. Китобда 7 та эпик
достон, ишқий қўшиқлар, пандномалар, коинот яратилишига оид асотир,
шеърлар, табиат манзаралари тасвири, мадҳиялар, фалсафий мушоҳадалар
учрайди. Маҳмуд Кошғарийнинг исломдан илгариги ва илк ислом даври тур-
кий маданият обидаларини тадқиқ этиш, тўплаш ва авлодларга етказиб бериш-
даги хизматлари ниҳоятда улкандир. Унинг тарих, этнография, география ху-
сусидаги кенг билим доираси, тил ва адабиёт соҳасидаги қомусий салоҳияти,
тадқиқ қудрати бугунги кунда ҳам ҳайратланарли даражададир. “Девону
луғатит турк”ни ўша даврларда Марказий Осиё минтақасида яшаган туркий
халқлар ҳаёти ҳақидаги қомусий асар деб аташ мумкин.
Аҳмад Яссавий (1105–1167) ўзининг асосий асари “Ҳикмат”да “Яссавия”
тариқатининг барча ақидаларини муфассал баён этган. Асарда “Яссавия”
таълимотидаги поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона
тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, Аллоҳ таоло висолига етишиш
йўлида Инсонни ботинан ва зоҳиран ҳар томонлама такомиллаштириш каби
илғор умуминсоний қадриятлар ифода этилган. Яссавий мол-дунёга, бойликка
ва давлат орттиришга муккасидан кетган, хасис ва очофат кишиларни беаёв
танқид қилади:
Бешак билинг бу дунё барча халқдан ўтаро,
Ишонмағил молингга, бир кун қўлдан кетаро,
Ото, оно, қариндош қаён кетди, фикр қил,
Тўрт оёқлик чўбин от бир кун санго етаро.
Амир Темур (1336-1405) – ўзбек давлатчилигини энг юксак поғонага олиб
чиққан буюк шахс бўлиб, “Куч – адолатда” деган шиорига амал қилган ҳолда
иш юритган. Амир Темур фарзандлари, набиралари, яқинларининг тарбиясига
алоҳида эътибор қаратган. “Темур тузуклари”да қайд этилишича, соҳибқирон
даврида қонунлар барча учун баробар бўлган, ҳатто унинг баъзи бир ўғиллари
ва набиралари қонундан ташқари нолойиқ иш қилганларида улар қаттиқ жазо-
ланганлар.
388
Do'stlaringiz bilan baham: |