Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 


359 
IV бўлим. 
ПЕДАГОГИКА ТАРИХИ
 
 
17-боб. Таълим, тарбия ва таълим муассасаси тўғрисидаги 
ғоянинг пайдо бўлиши. Энг қадимги ва ўрта асрларда тарбия, 
мактаб ва педагогик фикрлар тараққиёти 
17.1. Таълим, тарбия ва таълим муассасаси тўғрисидаги ғоянинг 
пайдо бўлиши 
Одам биологик тур сифатида ақлли одам – Homo sapiens ва унга қон-
қариндош бўлган, бироқ эволюция жараёнида бутунлай қирилиб кетган кўплаб 
қазилма турларни ўз ичига олади. Афтидан, сахелантроп (7 млн. йил олдин), 
оррорин (6 млн. йил олдин), ардипитек (5,8 млн. йил олдин), австралопитек 
(4 млн. йил олдин) каби қазилма, яъни қирилиб кетган турлар одамзоднинг 
умумий аждодлари ҳисобланади. Одам зоти мансуб бўлган гоминоидлар (го-
минидлар, гомининлар, гомининилар) оиласи 8-6 млн. йил олдин Ернинг эква-
тор қисмида, Африканинг шимолий-шарқий ҳудудлари ва Жанубий Осиёда 
вужудга келган. «Табиий туртки» - қурғоқчилик ва «генетик портлаш» – текто-
ник фаоллик даврида радиоактив рудалар таъсирида одам аждодлари орга-
низмида хилма-хил мутациялар (мия, бош суяги, тик юриш ва ҳ.к.) пайдо 
бўлиб, антропогенез жараёни бошланган. 
Хусусан, 6,5-2 млн. йил олдин бир оилага мансуб австралопитеклар ва 
«одам аждоди» тик юришни ўрганган, табиий нарсалардан қурол сифатида 
фойдалана олган. «Одам аждоди» тармоғидан 2,5-1,6 млн. йил олдин «уқувли 
одам» – Homo habilis (меҳнат қуролларини тайёрлашга имкон берувчи қўл 
панжаси шаклланган, бироқ гапирмаган) пайдо бўлган. Улардан 1,8 млн. - 300 
минг йил олдин «тик юрувчи одам» – Homo erectus (юнгли, тор пешона, қош 
усти суяклари туртиб чиққан, тўғри юрувчи маймунсимон одамлар: питекан-
троп, синантроп, фергантроп ва 300-40 минг йил олдин «синчков (қизиқувчан) 
одам» – Homo neanderthalensis (тор пешонали, силлиқ иякли, суяк-мускул 
тизими ривожланган, юнги йўқ неанерталь одам) пайдо бўлган. Улар (Homo 
habilisHomo erectus, Homo neanderthalensis) бир-бирига аждод-авлод бўлиб, 
дунёнинг турли ҳудудларида, ҳатто бир макон ва замонда яшаганлиги ҳам 
аниқланган.
Шу асосда олимлар фақат Homo erectus туридан 180 минг йил олдин 
«кроманъон одам» – Homo sapiens аждодлари пайдо бўлган, деб ҳисоблайди-
лар. Бу аждодлар 164 минг йил олдин асосан моллюскалар, 90 минг йил олдин 
балиқлар билан озиқланган ва улардан 82-75 минг йил олдин «ҳозирги одам» 
– Homo sapiens sapiens (тик юрадиган, юз мушаклари маъноли ҳаракат қила-


360 
диган, меҳнат қилиш ва гапириш қобилиятига эга бўлган, гўшт истеъмол 
қиладиган ақлли одам) пайдо бўлган. Ақлли одамлар 60-15 минг йил олдин 
Африка, Осиё, Европа, Австралия ва Америка қитъаларида тарқалган. 
Бошқача айтганда, дастлабки одамдан тортиб то ҳозирги одамгача бўл-
ган эволюция йўли ўта мураккаб бўлиб, уч босқични ўз ичига олади:
1) архантроплар – энг қадимги одамлар;
2) палеоантроплар – қадимги одамлар;
3) неоантроплар – ҳозирги одамлар. 
1 млн йил олдин Homo habilis ҳамда 
Homo erectus 
архантроплар яшаган 
даврдан гоминидлар эволюцияси якунланган, яъни Homo sapiens тўлиқ шакл-
ланган давргача (мил. авв. XII-X минг йилликка қадар) одам қиррали тош 
қуролларини ясаб, улар ёрдамида ёввойи ўсимликларнинг илдизи, пиёзи ва ту-
гунакларини ковлаган, ҳайвонларни овлаган, уларни жароҳатлаган ва гўштини 
нимталаган. Дастлабки оддий меҳнат қуроллари архантропларнинг нутқи, та-
факкурини қисман ривожлантирган.
Палеоантроплар
асосан овчилик билан шуғулланган, ижтимоий тузил-
маси – 50-100 нафар индивиддан иборат «ибтидоий одамлар тўдаси» бўлган, 
яъни овчи ва терувчи-йиғувчилар жамияти шаклланган. Улар ўсимлик маҳсу-
лотлари билан бирга гўштли овқатларни ҳам тановул қилишга одатланган, бу 
уларнинг жисмоний кучи ва миясининг ривожланишига, ҳайвонларни қўлга 
ўргатиш ҳамда оловдан фойдаланиш кўникмаларининг шаклланишига имкон 
берган. Бундай шароит палеоантропарда секин-аста зеҳн ва фаросат ўсиши-
ни таъминлайди: ов ва бошқа меҳнат қуроллари янада такомиллашади, улар-
дан фойдаланиб, нафақат озиқ-овқатлар, балки ўсимликлар толаси ва ҳайвон-
лар терисидан кийим-кечаклар тайёрлаш жараёни ҳам бошланади. Шу тариқа 
палеоантроплар ҳаётида ота-онасидан, бир-биридан ўрганиш ва ўргатиш 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish