Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

тажрибаси, яъни тарбия шакллана бошлаган. 
Тарбия ибтидоий одамнинг жисмоний, ақлий ҳамда ахлоқий-ҳиссий жи-
ҳатдан улғайишига туртки бўлган. Тарбия мазмуни ва усуллари онгнинг ри-
вожланиши ва ижтимоий тажрибанинг бойиши натижасида мураккаблашиб 
борган, ҳаётий тажрибани кейинги авлодга етказиш жараёнига хизмат қилган. 
Шу нуқтаи назардан тарбия унсурлари 2-3 млн. йил олдин пайдо бўлган, бироқ 
тарбиянинг алоҳида фаолият тури сифатида вужудга келиши 35-40 минг йил 
олдин бошланган, деб хулоса чиқариш мумкин. 
Палеоантроплар узоқ даврлар мобайнида ўзларини табиат билан бирга-
ликда ҳис қилган, уни илоҳий кучга эга маскан, деб ҳисоблаган. Одамларнинг 
табиатга бундай муносабати, биринчидан, у яшаш жойи, озиқ-овқат ва кийим-
кечаклар манбаи эканлиги, иккинчидан, табиий ҳодисаларнинг содир бўлиш 


361 
сабаби англашилмаслиги, яъни илоҳий кучларга ишониш туфайли вужудга 
келган. 
Палеоантропларнинг турмуш тарзи, атроф-муҳитга муносабатлари улар-
нинг ғайри табиий кучларга сиғинишида ўз ифодасини топган. Бундай сиғи-
нишлар анимизм (ҳар бир нарсанинг жони, руҳи бор, уларни ранжитмаслик, 
хафа қилмаслик керак, деган эътиқод туфайли атроф-муҳитдаги мавжудотлар-
га эҳтиёткорона муносабатда бўлинган, зарар етказилмаган) ва тотемизм 
(уруғ-аймоқ, қабила билан муайян ҳайвон ёки ўсимлик, баъзан – табиат ҳоди-
салари, жонсиз нарсалар ўртасида ўзига хос илоҳий муносабат борлигига 
ишониш, уларнинг ўзи, номи ёки белгиси, яъни тотемга сиғиниш насл-насаб 
бирлигини ифодалаган; одам ўлганидан кейин руҳи илоҳий қариндоши бўлган 
бошқа мавжудотга ўтади, тотем эса ўз уруғ-аймоғига ёрдам беради, деган 
эътиқод туфайли тирик мавжудотларга нисбатан ножўя ҳатти-ҳаракат эъти-
розсиз таъқиқ этилган – табу қўйилган) каби тасаввур ёки дунёқарашлар орқа-
ли намоён бўлган. 
Сўнгги палеолит даврида одамзоднинг ибтидоий подадан кишилик жа-
миятига ўтиши якунланиб, Homo sapiens (кроманьон) неоантроплар шаклла-
нади, уларнинг нафақат тоғли, балки кенг кўламли текислик ҳудудларига 
кўчиб ўтишига имкон берувчи юмшоқ иқлим шароити юзага келади. Бу даврда 
ибтидоий одамларнинг тирик табиатга таъсири янада кучаяди: йирик ҳайвон-
ларнинг кўп турлари қирилиб кетади; мавжуд турларнинг ялпи сони камаяди; 
кичик ҳайвонларни якка тартибда овлаш бошланади; балиқчилик кенг тарқа-
лади ва ш.к.
Мил. авв. XII-VII минг йилликларда одам популяцияси кўпайиб, улар 
силлиқлаш (пардозлаш), арралаш (кесиш) ва пармалаш (тешиш) каби кўникма-
ларни ўзлаштирган, камон (ўқ-ёй), ништар (ўқ-найза), бумеранг (ўроқсимон 
отиш қуроли), тузоқ-қопқон, суякдан қармоқ ва бошқа балиқчилик анжомлари, 
сават, сол ва қайиқ ясаган. Ҳайвонларни қўлга ўргатиш (ит, эчки ва ш.к.) ва 
ўсимликларни маданийлаштириш бошланган. Чунки одамлар овчилик ва те-
римчи-йиғувчилик ишлари, охир-оқибатда, очликка маҳкум этишини англаб 
етганлар. Бу одамларни меҳнат (ов) қуролларини янада такомиллаштириш, 
овланадиган ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва озуқа ресурсларининг янги манба-
ларини излаб топишга мажбур қилади. Бу туртки туфайли одамларда табиий 
бойликлар, улардан фойдаланиш йўллари ҳақида энг оддий билимлар (тушун-
чалар) ҳосил қилади. Оқибатда дастлаб овчилик негизида чорвачилик, кейин-
чалик терувчи-йиғувчилик негизида деҳқончилик амаллари, уларни авлоддан-
авлодга ўтказиш зарурияти юзага келиши учун замин тайёрланади.
Ибтидоий тузум интиҳосида жамоа тарбияси анъанаси асосида бола-
лар учун ўзига хос “ёшлар уйи” ташкил этилганки, улар мактабларнинг илк 


362 
кўриниши шаклида фаолият кўрсатган. Бу уйдаги тарбиянинг асосий шакли 
жамоавий ўйин ва машғулотлар бўлган. 
Одамлар биологик ресурсларнинг кескин камайиши натижасида атроф-
даги табиий муҳитни қайта ўзгартиришга, хўжалик юритишнинг янги турига 
ўтишга мажбур бўлади. Натижада ибтидоий одамларнинг табиат билан бирга-
ликда яшаш тарзи бузилиб, ҳайвонларни хонакилаштириш ва ўсимликларни 
маданийлаштириш орқали ўтроқ турмуш тарзига ўтиши бошланади: одамлар 
озиқ-овқат учун зарур бўлган биологик ресурсларни ўзи ишлаб чиқариш ва 
кўпайтиришга киришади. Бу ҳодиса тарихда неолит инқилоби деб аталади.
Неолит даврида меҳнат тақсимоти асосида кўп тармоқли хўжалик соҳа-
лари вужудга келади, яъни овчилик ва терувчи-йиғувчилик билан бирга чорва-
чилик, яъни 
гўшт, сут, тери олиш ҳамда от-улов сифатида фойдаланиш учун 
чорва молларини кўпайтириш
ҳамда деҳқончилик, яъни дала экинлари, хусу-
сан, бошоқли ғалла ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ қишлоқ хўжалик 
меҳнати ривожлана бошлайди ва бу борада тўпланган амалий тажрибалар ав-
лоддан-авлодга тизимли ўтказила бошланади. Шу тариқа, деҳқонлар ва чорва-
дорлар жамияти шаклланиши билан мақсадли таълим ва тарбия жараён-
лари ҳам ривожлана бошлайди. 
Хўжалик юритиш учун қулай бўлган янги табиий ҳудудлар жадал 
ўзлаштирилиб, аҳоли ўртасида ўтроқ турмуш тарзи кенг оммалаша бошлайди. 
Шунингдек, тошдан энг оддий ғалла ўриш ва янчиш асбоб-ускуналари, ёғоч-
дан ибтидоий тўқув дастгоҳлари, дастаки сўка ва шу кабилар ясалади, уларга 
сайқал берилади. Сополдан ясалган идишлар пайдо бўлиб, кулолчилик кўник-
маси ўзлаштирилиши билан лойдан турли ҳажмдаги хилма-хил буюмлар яса-
лади, улар оловда пиширилади. Шу билан бирга, лой ва ёғочдан уй-жойлар 
қурилади, тўқимачилик ҳамда кемасозлик ривожлана бошлайди.
Энг муҳими, бу даврда (мил. авв. VI-V минг йилликларда) тошдан метал-
ларга ўтилади: металлдан ясалган илк меҳнат қуроллари (ясси болта, темир уч-
ли омоч – плуглар) пайдо бўлади. Шунингдек, сунъий суғоришга асосланган 
деҳқончилик жадал ривожлана бошлайди. Деҳқончилик билан шуғулланиш, 
ўтроқ бўлиб яшаш деҳқонлар ва чорвадорлар жамиятининг ривожланиши 
учун қулай шарт-шароитлар яратади. Мил. авв. IV минг йилликда дунёдаги энг 
қадимги деҳқончилик ўчоқларидан бири – «ҳосилдор ярим ой» минтақаси – 
Ғарбий Осиёда, аниқроғи Мисрдан Эроннинг Загрос тоғигача бўлган ҳудуд-
ларда пайдо бўлади. 
Маълумки, аксарият тарихчи (археолог, этнограф) олимлар кишилик жа-
миятининг маданий тараққиётини 5 та йирик цивилизация даврига бўлишади: 


363 
1. Эрамиздан аввалги V-III минг йилликда Кичик ва Олд Осиё ҳудудла-
ри, Нил ҳамда Ҳинд дарёлари ҳавзаларида вужудга келган дастлабки таррақ-
қиёт куртаги - “Қадимги шарқ цивилизацияси“. 
2. Эрамиздан аввалги I минг йиллик ўрталарида Греция ва Римда вужуд-
га келган иккинчи цивилизация - «Антик давр цивилизацияси». 
3. Эрамизнинг IX-XIII аср бошларида Мовароуннаҳр ва Хуросонда юз 
берган учинчи цивилизация - Шарқ Уйғониш даври. 
4. Эрамизнинг XIV-XV асрларда Европа ва Осиёда юз берган тўртинчи 
цивилазация - Европа ва Осиёдаги Уйғониш даври. 
5. XX асрда юз берган бешинчи цивилизация - илм-маърифат, фан-тех-
ника ва технология тараққиёти.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish