Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Мактаблардаги таълим ва тарбия жамиятдаги ижтимоий фаолият-
нинг алоҳида тури сифатида айнан эрамиздан аввалги “
Қадимги шарқ цивили-
зацияси“да
пайдо бўлган. 
Ёзув пайдо бўлиши ва тараққий этиши таълим-тарбия вужудга кели-
шининг асосий омили сифатида инсоният цивилизациясига бениҳоя улкан 
таъсир кўрсатган.
 Ёзувнинг ихтиро қилиниши - шумер халқининг оламшумул 
маданий ютуқларидан бири бўлган. Инсоният тарихида биринчи бўлиб шу-
мерликлар эрамиздан аввалги IV минг йилликда пиктографик ёзув усулини 
ихтиро қилганлар. Ва, ниҳоят, ақлий ва жисмоний меҳнатнинг алоҳида фао-
лият тури сифатида эътироф қилиниши натижасида жамиятда янги касб - 
ўқитувчилик пайдо бўлган. 
Месопатамиянинг қадимги шаҳарларида эрамиздан аввалги III минг 
йилликда таълим муассасалари фаолият кўрсатган: хўжалик ва маданият эҳти-
ёжларидан келиб чиққан ҳолда барча соҳадаги маълумотларни ёзувга кўчириб, 
қайд этиб борувчи хат-саводли кишилар - мирза-котиблар тайёрлаш йўлга 
қўйилган
. Мактабда, асосан, шумер тили ва адабиёти ўқитилган. Юқори синф 
ўқувчилари грамматика, астраномия, математика, тиббиёт ҳамда ҳуқуқ каби 
фанларни ўзлаштирган, таълим жараёнида тарбия усули сифатида жисмоний 
жазо қўлланилган. 
Ёзув эрамиздан аввалги III минг йиллик даврида сопол бўлаклар, тери ва 
ҳайвонлар суякларига битилган бўлса, кейинчалик папирус ўсимлиги баргла-
ри ва танасидан тайёрланган махсус қоғозлар пайдо бўлган. Мисрликларнинг 
папируслар қоғозда ёзган “Ҳақиқат ва ёлғон”, “Ака ва ука”, “Марҳумлар кито-
би”, “Ҳалокатга маҳкум шаҳзода”, “Юпанинг истилоси” каби китоблари бизга-
ча етиб келган. 
Эрамиздан аввалги II минг йилликда Ҳиндистоннинг шимоли-ғарби 
Ҳиндикуш тоғ тизмалари орқали бостириб кирган, ўзларини орий (олийнасаб, 
аслзода) деб атайдиган қабилалар томонидан забт этилган. Кейинчалик маҳал-


364 
лий аҳоли ва орий-истилочилар мунособатлари негизида аҳоли 4 та асосий 
каста – табақага бўлинади: браҳман (коҳинлар), кшатрий (ҳарбийлар), вайша 
(деҳқонлар, ҳунарманд, савдогарлар), шудра (хизматкор, қул, ёлланма ишчи-
лар). Фақат юқ
ори табақа вакиллари бахтли ҳаёт кечириши учун яратилган, 
деган ғоя асосида идеал тарбия тўғрисидаги қарашлар мажмуи шакллана бош-
лаган. Бундай идеал тарбия асосини ақлий ривожланиш (фикр равшанлиги, 
мақсад аниқлиги, идрок тиниқлиги), ахлоқий маданият (ижобий фазилатлар), 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish