Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

оид мерос ҳам алоҳида ўрин тутади. Зеро, ҳозирги туркий ва форсий забон 
халқларнинг бизгача етиб келган муҳим археологик топилмалари, тарихчи, 
адабиёт ва санъат намояндаларининг ижодий мероси, санъат ва адабий асар-
ларнинг намуналари бунинг ёрқин далилидир.
Маълумки, кишилик жамияти вужудга келиши жараёнида инсон ҳам 
биологик, ҳам ижтимоий мавжудот сифатида ривожланган, такомиллашган. 
Дастлабки диний эътиқодлар ва энг оддий меҳнат амалларининг такомилла-
шиб бориши инсон онгининг мунтазам шаклланиб боришига туртки бўлган. 
Бу жараён бир неча минг йилларни ўз ичига олган бўлиб, бу даврда инсон онги 
шаклланишининг асоси сифатида қабул қилинган хулқ-одоб қоидалари, ижти-
моий талаблар пайдо бўлган. Ушбу қоида ва талаблар муайян даврларда яра-
тилган ёдгорликларининг асосий мазмуни ва моҳиятини ташкил этади. Энг қа-
димги кишиларга хос бўлган хислатлар, уларнинг оддий истаклари, орзу-
умидлари қадимги эпосларда акс этган афсонавий образлар ва қаҳрамонлар 
қиёфасида ўз ифодасини топган. Анимизм, тотемизм, сеҳргарлик каби диний 
эътиқодлар ва маросимлар ёритилган афсона ва ривоятларда энг қадимий аж-
додларимизнинг тафаккур дунёси акс этган.
Маълумки, ибтидоий кишилар меҳнат фаолияти жараёнида ўз эҳтиёжла-
рини қондирган ва бу жараён ёш авлодда ҳам меҳнат қилиш, амалий фаолият-
ни йўлга қўйиш борасидаги назарий билим, кўникма ва малакалар ҳосил қи-
лишга замин тайёрлаган 
Меҳнат фаолиятини ташкил этиш жараёни дастлабки пайтларда бутун 
ижтимоий ҳаётни йўлга қўйиш негизида амалга оширилган бўлса, кейинчалик 
таълим-тарбия инсон фаолиятининг асосий жиҳати, ижтимоий онгни шакл-
лантиришнинг муҳим омилига айланган. Дастлабки уруғчилик жамиятидан 
олдин ҳам инсон яшаш учун курашган, бу даврда уруғнинг барча аъзолари жа-
моа бўлиб ҳаракат қилганлар. Кейинчалик кишилар меҳнат фаолиятини жамоа 
аъзоларининг ёш жиҳатларини ҳисобга олиб, қуйидаги уч гуруҳ асосида таш-
кил этганлар. 
1) болалар ва ўсмирлар; 
2) ижтимоий ҳаёт ва меҳнатда тўлиқ иштирок этувчилар; 
3) кексалар. 
Ибтидоий жамиятда бола ўзи уддалай оладиган фаолиятнинг ташкил 
этилишида бевосита иштирок этиб, ҳаёт кечириш ва меҳнат қилиш кўникма-


366 
ларини ўзлаштирган. Бу ҳолат оғир шароитда кечган: ўғил болалар эркаклар 
билан ов қилиш, қурол ясаш каби юмушларни бажарганлар; қизлар эса аёллар 
томонидан бажариладиган меҳнат сирларини ўзлаштирган. Ҳеч қаерда ёзил-
маган одат ва анъаналарга кўра, ёш болалар кексалар назорати остида маълум 
тажрибага эга бўлганлар. Бола маълум тайёргарликдан сўнг махсус синовлар-
дан ўтиб, амалий фаолиятда фаол иштирок эта олиш ҳуқуқини қўлга киритган. 
Ушбу анъана, яъни болаларни маълум ёшгача энага ёки мураббийга топши-
риш то шу кунгача сақланиб қолган. 
Жамиятнинг ижтимоий тараққиёти давомида болаларга далаларни ўл-
чаш, сув тошқинларининг олдини олиш, кишиларни турли касалликлардан 
даволаш усулларига оид билимлар бериш эҳтиёжлари юзага келган. Бу эҳти-
ёжларни қондириш борасида ҳатти-ҳаракатлар ташкил этилиши туфайли тур-
ли мактаблар фаолият юрита бошлаган. Мактабларда асосий эътибор бола-
ларга оғзаки билимлар беришга, шунингдек ёзиш кўникмаларини шаклланти-
ришга қаратилган. Дастлаб сураткашлик ривожланган, кейинчалик пиктогра-
фик хат пайдо бўлган. Орадан вақтлар ўтиб, қўшни мамлакатлардан кириб кел-
ган ҳарфлар ёрдамида ёзиш усули пайдо бўлган ва у тез тарқала бошлаган. 
Энг қадимги даврларда йўлга қўйилган таълим-тарбияга оид қимматли 
маълумотлар халқ оғзаки ижоди намуналари: афсоналар, қаҳрамонлик эпос-
лари, қўшиқлар, мақол ва маталларда илгари сурилган ғоялардан ўз аксини 
топган. Халқ донишмандлигининг ёрқин намунаси бўлган халқ оғзаки ижоди-
да халқ педагогикасига хос бўлган тарбия тажрибалари умумлашган.
Ибтидоий кишиларнинг табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурлари, улар 
томонидан амал қилинган урф-одатлар, ижтимоий муносабатлар мазмуни халқ 
оғзаки ижодининг энг қадимги жанрларидан бири бўлган афсоналарда ўз 
ифодасини топган. Афсоналар қаҳрамонлари яхшиликнинг тантана қилиши 
учун ёмонлик ва зулмат билан кураш олиб борадилар, яхшилик ва бахт-саодат-
га чулғанган ўлкаларни яратадилар. Аксарият афсоналарнинг қаҳрамонлари 
инсон сифатида гавдаланган худолар бўлган. 
Ибтидоий тузум кишиларининг орзу-истаклари, ўй-фикрлари. мақсад ва 
интилишларини ёритишга хизмат қилган афсоналарнинг кўпчилиги бизга энг 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish