Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

фий камолоти ғояси асосий ўрин тутади. Бу ғоя муайян воқеалар баёни, 
савол-жавоблар ёхуд панд-насиҳатлар шаклида ўз ифодасини топган. Киши-
лар, хусусан, ёшлар онгига ахлоқий ақидаларни сингдиришда эзгулик тамойи-
ли бош мезон вазифасини ўтаган. 


369 
Шахс камолотини таъминлашга йўналтирилган қарашлар ифодаси бўл-
ган маздапарастлик таълимотида эзгулик мотивларини куйловчи тарбиявий 
ўгитлар, асосан, икки йўналишда акс этади. Биринчиси, Аҳура Мазда ва Зар-
душт фаолияти билан боғлиқ воқеалардан чиқадиган хулосалар – сабоқлар 
бўлиб, у билвосита ривоятлар, илоҳий саргузаштлар талқинида ифодаланади. 
Иккинчиси, бевосита панд-насиҳат характеридаги коҳинлар, мўъбадлар, Зар-
душт ўгитлари бўлиб, оммага қаратилган мурожаат шаклидадир. 
“Авесто”даги ахлоқий тарбияга хос бош хусусият – эзгулик ғояси орқали 
жамиятни маънавий соғломлаштириш, инсонни манфур ва ёмонлик иллатла-
ридан халос этишга интилишнинг устиворлигидир. Шу сабабли зардуштий-
ларнинг турмуш тарзи, маърифий тизими одамлар орасидаги ўзаро муносабат-
ларнинг асосий мезони - ахлоқ меъёрлар эканлиги тасодифий эмас.
Зардуштийлар ҳаётида эзгуликнинг таркибий қисмларидан бири – ахло-
қий тарбия ягона тизим бўлиб, унда таълим жараёни муҳим халқадир. Бу 
жараён асосини маздапарастлик дини ақидалари, Аҳура Мазда мурожаатлари 
ва Зардушт ўгитларини ўрганиш ташкил этади. Айниқса, “Яшт” ва “Гоҳ”да бу 
масалаларга кенг ўрин берилган. Кишилар руҳиятига эзгу фикр, рост сўз ва 
ҳалол амални сингдириш уларни ахлоқий поклаш йўли деб тан олинган. Бу 
фазилатлар бевосита Аҳура Мазда тилидан ёхуд Зардушт томонидан баён 
этилади. Бунда ахлоқ-одобга илм сифатида қаралиб, тарбиячи – мураббийлар, 
эзгулик тарғиботчилари ўрнига алоҳида эътибор берилган. Улар “яхши” ва 
“ёмон” тоифаларга бўлиниб, яхши муаллимлар Яздонга яқин кишилар сана-
либ, “ақлу фаросат билан ёвузликка қарши курашганлари учун Аҳура Мазда 
йўлини тутганлар”, деб ҳисобланган. 
Жамиятда зардуштийлик дини расман қабул қилингач, таълим-тарбияга 
эътибор янада кучаяди. Ибодатхона, оташкадалар ҳузурида махсус мактаблар 
очилади, мадраса типидаги билим даргоҳлари ташкил қилинади, уларнинг 
таълим-тарбия тизими ишлаб чиқилади: таълим жараёнига математика, астро-
номия, тиб илми, тарих, ҳуқуқшунослик, гигиена сингари фанлари тобора кўп-
роқ кириб боради: бу даврда ёшларнинг маънавий камолотига алоҳида эъти-
бор берилади. 
Ҳар бир ёшнинг покдомон, луқмаси ҳалол, қўли тўғри, некбин бўлиб 
вояга етказилиши кўзда тутилган. Ана шу эҳтиёж ва талаблардан келиб чиқиб 
“Авесто”да тарбиячилар, муаллимлар, устоз-у мударрисларнинг бурчлари 
белгиланган.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish