Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

маънавий ривожланиш (ўз-ўзини англаш), жисмоний етуклик (чиниқиш, ўз 
танасини бошқара олиш) ва нафосат тарбияси (табиат ва гўзаллика муҳаб-
бат) ташкил қилган. Бу тарбия асослари “Маҳобҳорат”, “Рамаяна” каби китоб-
ларда ўз аксини топган. 
Қадимги хитойликлар Шань сулоласи даврида (эрамиздн аввалги II минг 
йиллик ўрталарида) ўзларига хос, мустақил ёзув тизими - иероглиф ёзувини 
яратганлар ва илк мактаблар: сян ва сюй пайдо бўлган. Бу ёзув бир неча ўн 
минг белги - иероглифлардан иборат бўлган. Эрамизнинг I асрида бу иеро-
глифлар ҳозирги Хитой ёзуви кўринишига келган.
Инсоният тарихида биринчи марта ҳар томонлама баркамол шахс ғояси 
Конфуций таълимотида пайдо бўлган. Унинг фикрича, идеал тарбияланган 
шахсда қуйидаги фазилатлар: олийжаноблик, ҳақиқатга интилиш, ростгўйлик 
ҳамда юксак маънавий маданият хусусиятлари мужассам бўлиши шарт. 
Конфуцийнинг педагогик қарашлари унинг “Суҳбатлар ва мушоҳада-
лар” деб номланган асарида ўз аксини топган: “
Билим олмоқ, лек фикр юрит-
маслик – вақтни беҳуда сарфлашдир”, “Фикр юритиш, лек билим олмаслик – 
танназулдир”, “Агар ўзинг мукаммаллашмасанг, қандай қилиб бошқаларни 
мукаммаллашишга тарғиб қиласан”, “Ўқиш ва доимий такрорлаш” ва ш.к. 
Демак, қадимги Месопотамия, Миср, Ҳиндистон ва Хитойда асос солин-
ган таълим-тарбия анъаналари кейинги даврлар педагогикасининг ривожи, 
педагогик фикрлар тараққиётига пойдевор бўлиб хизмат қилган. 
17.2. Энг қадимги даврлардан VII асрнинг биринчи ярмига қадар
Ўрта Осиё ҳудуди ва Юнонистонда таълим–тарбия масалалари 
 
Энг қадимги даврдан VII асрнинг биринчи ярмигача бўлган даврдаги 
таълим ва тарбияга оид ғоялар турли халқларнинг оғзаки ижодида, қадимги 
ёзма ёдгорликларда, зардуштийлик дини ва Қадимги Шарқ, Юнонистон ва 
Рим маданиятида ўз аксини топган. 
Ўзбек халқининг аждодлари бир неча ўн, юз минг йиллар олдин яшаган 
бўлиб, улар юксак ва ўзига хос маданиятни вужудга келтиришда жуда катта ва 
машаққатли йўлни босиб ўтганлар. Дастлабки тош қуролларидан тирикчилик 


365 
учун фойдаланиш, анча такомиллашган меҳнат қуролларини ясаш ва кейинча-
лик хўжалик юритиш, маданий тараққиётда эришилган ютуқларни ўз ичига 
олган даврлар тарихи ота-боболаримизнинг бой қадимий маданиятга эга бўл-
ганлигидан далолат беради. 
Аждодларимизнинг қадимий маданияти таркибида таълим-тарбияга 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish