Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Педагогик кенгаш таркиби умумтаълим муассасаси директори, директор 
ўринбосарлари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Умумтаълим муассаса-
сининг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педаго-
гик кенгашнинг аъзоси ҳисобланади. 
Педагогик кенгашда муҳокама қилинадиган масалалар мазмунидан келиб 
чиқиб, йиғилишга туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ, ота-оналар қўмитаси, фуқа-
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлар ва ш.к. ташкилотлар вакиллари таклиф қилиниши 
мумкин. 
Мактаб директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади. Педагогик кен-
гаш котиби педагог ходимлар орасидан тайинланади. 


351 
Педагогик кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (касал бўлган, 
хизмат сафарига кетган ва ҳоказо) ҳолатларда унинг вазифалари директорнинг 
ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан амалга оширилади. 
Педагогик кенгаш фаолияти тегишли туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ то-
монидан назорат қилинади. 
Педагогик кенгаш фаолияти йиллик иш режа асосида ташкил этилади. 
Иш режа педагогик кенгаш йиғилишида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан 
сўнг умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади. 
Педагогик кенгаш йиғилишида умумтаълим муассасасининг фаолиятига 
оид энг муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинади. 
Педагогик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. 
Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин. 
Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаси кенгаш котиби томонидан 
юритилади. Баённома педагогик кенгаш раиси ва котиби томонидан имзолана-
ди. Баённомалар рақами, санаси ва йиғилишда кўрилган масалалар тўғриси-
даги маълумотлар педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш 
дафтарига ёзиб борилади. Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд 
этиш дафтари рақамланади, ип ўтказиб тикилади ҳамда тегишли туман (ша-
ҳар) ХТМФМТТЭБ масъул ходими томонидан имзоланиб муҳрланади. 
Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарида кун 
тартибига киритилган масала муҳокамаси, педагогик кенгаш аъзолари томо-
нидан киритилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда кун тартибидаги ҳар бир маса-
ла юзасидан қабул қилинган қарорлар қайд этиб борилади. 
Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини рақамлаш ҳар ўқув йили 
бошида (август ойида) янгидан бошланади. 
Педагогик кенгашнинг йиғилишлари, агар уларда барча кенгаш аъзолари 
умумий сонининг камида учдан икки қисми, навбатдан ташқари йиғилишда 
эса учдан бир қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Қарор-
ларни қабул қилиш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади. Овозлар тенг 
бўлиб қолган тақдирда педагогик кенгаш раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади. 
Педагогик кенгаш йиғилишини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби 
бир ҳафта олдин эълон қилинади. 
Педагогик кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
1) умумтаълим муассасасининг ўқув жараёнини такомиллаштириш ва 
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қарорлар қабул қилиш; 
2) ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синф-
да қолдириш масалаларини ҳал этиш; 


352 
3) ўқув, маънавий-маърифий, илмий-методик ва тажриба-синов ишларида 
фаол иштирок этган педагог ходимларни моддий рағбатлантириш юзасидан 
умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус комиссияга таклиф киритиш; 
4) педагог ходимлар орасидан умумтаълим муассасаси ҳузуридаги махсус 
комиссиянинг камида икки нафар аъзосини тайинлаш; 
5) педагог ходимнинг малака тоифасини ошириш бўйича тавсия бериш; 
6) фан олимпиадалари, танловлар ва турли мусобақаларда қатнашиш учун 
ўқитувчилар ва ўқувчилар номзодини тавсия этиш; 
7) умумтаълим муассасасида ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича 
чоралар кўриш; 
8) умумтаълим муассасасининг истиқбол режасини белгилаш. 
Педагогик кенгаш қуйидагиларга мажбур
1) умумтаълим муассасаси иш режаси бажарилишини таъминлаш; 
2) педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатла-
рини ҳимоя қилиш; 
3) умумтаълим муассасасининг фаолиятига оид энг муҳим ва долзарб 
масалаларни муҳокама қилиш; 
4) ҳар чоракда умумтаълим муассасаси методик кенгашининг фаолиятига 
доир ҳисоботини кўриб чиқиш; 
5) таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича берилган ҳар қандай 
таклифни қабул қилиш ва кўриб чиқиш; 
6) дарс машғулотлари ўқув режасини ўқувчилар томонидан ўзлаштириш-
га қулай бўлиши нуқтаи назаридан такомиллаштириш; 
7) таълим-тарбияга оид мунозарали масалаларни муҳокама қилиш ва яку-
ний қарор қабул қилиш; 
8) замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш 
бўйича педагогик изланишларни ва ижодий ташаббускорликларни қўллаб-
қувватлаш; 
9) ўқув жараёнини самарали ташкил қилишнинг турли шакл ва услубла-
рини муҳокама қилиш ва амалиётга татбиқ этиш; 
10) педагог ходимларга умумий ўрта таълимга оид норматив-ҳуқуқий ва 
методик ҳужжатларнинг етказилиши ва тушунтириш ишларининг олиб бори-
лишини назоратқилиш. 
Педагогик кенгаш фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим: 
1) ХТМФМТТЭ туман (шаҳар) бўлимининг буйруғи билан тасдиқланган 
Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисидаги низом; 
2) педагогик кенгашнинг тасдиқланган иш режаси; 
3) педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари; 
4) педагогик кенгаш йиғилиши баённомалари; 


353 
5) педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан 
таҳлилий материаллар. 
Педагогик кенгаш ҳужжатларининг сақланишига педагогик кенгаш раиси 
ва котиби жавобгар ҳисобланади ҳамда уч йил мобайнида сақланади ҳамда 
тегишли архивга топширилади. 
Педагогик кенгаш қарорларини бажариш мактабнинг бир ходими учун 
мажбурий бўлиб, қарорлар ижросининг умумий назорати педагогик кенгаш 
раиси томонидан амалга оширилади. 
Демак, педагогик кенгаш фаолияти учта асосий жиҳатга эга: 1) кенгашга 
тайёргарлик кўриш; 2) кенгашни ўтказиш; 3) кенгаш қарорларини амалиётга 
жорий этиш (16.13-расм). 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish