Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари: 
1) мактаб директорининг тавсиясига кўра туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ 
мудири томонидан лавозимига тайинланади ва бўшатилади; 
2) мактаб директори билан ҳамкорликда мактабдаги ўқув-тарбия жара-
ёнини ташкил этади, мактаб педагоглари жамоасига услубий жиҳатдан раҳ-
барлик қилади, ўқув жараёнида хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидала-
рига риоя қилиниши тартибини таъминлайди, ўқув иши бўйича ҳисоботларни 
юритади ва умумий мажбурий таълим бўйича ишни ташкиллаштиради; 
3) бевосита мактаб директорига бўйсунади. 
Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарига бево-
сита: ўқитувчилар, ўқувчилар, лаборатория ходимлари бўйсунади. 
Мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари ўз вако-
латлари доирасида қуйидаги мансаб вазифаларини бажаради: 
1) педагоглар жамоасининг кундалик ва истиқболдаги фаолияти режа-
лаштирилишини ташкил этади; 
2) ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларнинг ўқув режаларини ва дас-
турларини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради; 
3) зарурий ўқув-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади 
ва мувофиқлаштиради; 
4) таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг таълимий тайёргар-
лик натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгаракалар ва факульта-
тивлар ишини мунтазам назорат қилади;
5) мактаб педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарслар ва ўқув 
машғулотларининг бошқа турларига ташриф буюради, уларнинг шакли ва маз-
мунини таҳлил қилади, таҳлил натижаларини педагогларга маълум қилади; 


345 
6) имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини таш-
кил этади; 
7) ота-оналар учун маърифий ишларини ташкил этади, ўқув-тарбия жа-
раёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналарни (уларнинг ўрнини 
босувчи шахсларни) қабул қилади; 
8) педагог ходимларга янги (инновацион) дастурлар ва педагогик техно-
логияларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради; 
9) ўқув машғулотлари ва таълим фаолияти бошқа турларининг жадвал-
ларини тузади, вақтинчалик йўқ бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва 
ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган ва бошқа ўқитувчи 
ўрнига ўтилган дарсларни қайд қилиш журналини юритади; 
10) белгиланган ҳисобот ҳужжатлари ўз вақтида тузилишини таъмин-
лайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошқа ҳужжатлар тўғри ва 
ўз вақтида юритилишини назорат қилади; 
11) педагог кадрларни саралаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади, 
уларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини ташкил этади; 
12) услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади ва ўз малакасини 
оширади; 
13) мактаб педагог ва бошқа ходимларни аттестациядан ўтказишга тай-
ёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этади;
14) педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлар таркибининг иш вақтини ҳисоб-
га олиш табелини юритади, имзолайди ва мактаб директорига топширади; 
15) директорнинг маъмурий-хўжалик ишлар бўйича ўринбосари ишти-
рокида ўқув хоналари, устахоналар, спорт зали ҳамда ёрдамчи хоналарни 
паспортлаштириш ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади; 
16) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ҳамда амалий ва 
лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик 
техникаси бўйича бўлимлар ишлаб чиқилишини ва вақти-вақти билан камида 
5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилишини ташкил этади; 
17) директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан 
ҳамкорликда йўл ҳаракати, сувда ва кўча-кўйда ўзини тутиш, ёнғин хавфсиз-
лиги қоидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини белгилайди, ўқувчилар 
билимларини текширувдан ўтказишни амалга оширади; 
18) касаба қўмитаси билан ҳамкорликда ўқув асбоблари ва жиҳозлари, 
кимёвий реактивлар, кўргазмали қуроллар, мактаб мебелидан фойдаланиш ва 
сақлаш хавфсизлигининг маъмурий-жамоа назоратини амалга оширади; 
19) намунавий рўйхатларда назарда тутилмаган, шу жумладан тегишли 
рухсатнома-далолатномасиз устахоналарда, ўқув хоналари ва бошқа хоналар-
да ўрнатилган ясама кимёвий реактивлар, ўқув жиҳозлари ва асбобларларни 


346 
олиб қўйиш чораларини ўз вақтида кўради, таълим муассасаси хоналарида 
ходимлар ва ўқувчиларнинг соғлиғи учун хавфли шароитлар юзага келганида 
таълим жараёнини тўхтатиб туради; 
20) мактабда, турмушда, жамоат жойларида педагогнинг жамиятдаги 
ўрнига муносиб бўлган аҳлоқий меъёрларга амал қилади.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish