Мактаб директори:
342
1) ўқув-тарбия жараёнига ва мактабнинг кундалик фаолиятига бевосита
раҳбарлик қилади, мактабда таълим-тарбия бериш (ўқув-тарбия) ишини таш-
киллаштиради, мактабнинг маъмурий-хўжалик (ишлаб чиқариш), молиявий
ишини таъминлайди, мактабда хавфсизлик техникаси меъёрлари ва қоидала-
рига риоя қилиш тартибини яратади;
2) туман (шаҳар) халқ таълими бўлими муассасалари фаолиятини мето-
дик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими (ХТМФМТТЭБ) мудирининг тақди-
мотига кўра тегишли халқ таълими бошқармаси бошлиғи томонидан лавози-
мига тайинланади ва бўшатилади. Мактаб директори иш фаолиятида бевосита
туман (шаҳар) ХТБМФМТТЭБ мудирига бўйсунади;
3) меҳнат таътилида ёки вақтинчалик меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда
унинг вазифалари директорнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари зим-
масига юкланиши мумкин. Бу каби ҳолларда вазифаларни ижро этиш дирек-
тор буйруғи ёки объектив сабабларга кўра тегишли буйруқ чиқариш учун
имкон бўлмаса туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБ мудирининг буйруғи асосида
амалга оширилади;
4) ўз ихтисослиги бўйича олий маълумотга ва педагогик ёки раҳбарлик
лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга ҳамда тегишли аттестациядан ўт-
ган камида 1-тоифали ўқитувчи бўлиши лозим;
5) мактаб ичида ёки ундан ташқарида ўриндошлик асосида бошқа раҳ-
барлик лавозимларида (илмий ва илмий-услубий раҳбарликдан ташқари) иш-
лашига йўл қўйилмайди.
Мактаб директорининг мансаб вазифалари ўриндошлик асосида ижро
этилиши мумкин эмас. Мактаб директорига унинг ўринбосарлари бевосита
бўйсунади. Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида мактабнинг ҳар бир
ходими ва ўқувчисига улар учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмани
беришга ҳақли. Мактаб директори мактабдаги ҳар қайси бошқа ходим (унинг
ўринбосари ёки бошқалар)нинг фармойишини бекор қилишга ҳақли.
Мактаб директори ўз ваколатлари доирасида қуйидаги мансаб вазифа-
ларини бажаради:
1) мактаб Устави ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига му-
вофиқ мактаб фаолиятининг барча йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни
амалга оширади;
2) Педагогик кенгаш билан биргаликда мактабни ривожлантириш стра-
тегияси, мақсадлари ва вазифаларини белгилайди, унинг ишини дастурий ре-
жалаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
3) муассасанинг ривожланиш дастурларини, мактабдаги таълимий дас-
турлар, ўқув режалари, курслар, фанлар, ўқув-услубий ҳужжатлар, Устав ва
ички тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш ишларини
343
амалга оширади, мактабнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чи-
қишда иштирок этади;
4) мактабни янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёр бўлишини таш-
кил этади ва таъминлайди, мактабда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш
ишларини амалга оширади, қабул қилиш далолатномаларини имзолайди;
5) мактаб фаолияти жараёнида юзага келадиган ўқув-услубий, маъму-
рий, молиявий, хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этади;
6) мактабнинг педагог ва бошқа ходимлари ишини режалаштиради, му-
вофиқлаштиради ва назорат қилади;
7) кадрларни саралаш, ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйиш ишла-
рини амалга оширади, ходимларнинг мансаб вазифаларини белгилайди, улар-
нинг касбий маҳоратини ошириш учун шарт-шароит яратади;
8) ўқувчилар учун машғулотлар жадвалини, мактаб ходимларининг иш
жадваллари ва педагогик юкламасини, тарификация рўйхатлари ва меҳнат
таътиллари жадвалларини тасдиқлайди;
9) ходимларнинг ижодий ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва рағбат-
лантиради, жамоада ижобий маънавий соф муҳитни шакллантиради;
10) мактаб ўқувчилари ва ходимларининг саломатлигини муҳофаза қи-
лиш ва мустаҳкамлаш мақсадида мактабда умумий овқатланиш ташкилотлари
ва тиббий муассасалар фаолият кўрсатиши учун керакли шарт-шароитлар яра-
тилишини таъминлайди, уларнинг ишини назорат қилади;
11) жамоа шартномаси бажарилишини таъминлайди, мактаб педагоглар
жамоаси, касаба уюшмаси ташкилотига мўътадил ишлаш учун керакли ша-
роитлар яратади;
12) давлат, жамоат ва бошқа органларда, ташкилотларда ва муассасалар-
да мактаб манфаатларини ҳимоя қилади;
13) муҳандислик-техникавий коммуникация жиҳозларидан хавфсиз
фойдаланишини таъминлайди, уларни меҳнат муҳофазаси бўйича амал қила-
ётган стандартларга, қоидаларга ва меъёрларга мувофиқ бўлган ҳолатга келти-
риш чораларини кўради, таълим муассасасининг биноси кўрикдан ўтказилиши
ва таъмирланишини ўз вақтида ташкил этади;
14) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва мактаб ички меҳнат
тартиб қоидаларида белгиланган тартибда янги ходимлар қабул қилинишини
расмийлаштиради;
15) ишга янги қабул қилинган шахслар билан ўрнатилган тартибда шарт-
номаларни имзолайди, меҳнат муҳофазаси, техник хавфсизлиги бўйича даст-
лабки кўрсатма бериш, таълим муассасаси ходимлари билан иш жойида кўр-
сатма бериш тадбирини ўтказади, кўрсатма бериш тадбири ўтказилганини
дафтарда расмийлаштиради;
344
16) ходимлар ва ўқувчилар жароҳатланиши ҳолатларининг олдини олиш
ва улар ўртасида касалланиш даражасини камайтириш бўйича профилактик
ишларни ташкил этади ва олиб боради;
17) тиббий ходимлар билан ҳамкорликда тиббий хизмат кўрсатилишини
ва соғломлаштириш ишини яхшилаш чораларини кўради;
18) касаба уюшмаси, ота-оналар кўмитаси ва кузатув кенгаши билан
ҳамкорликда овқатланиш ташкил этилишини яхшилаш, мактаб ошхонасида
сифатли овқат тайёрланиши учун шароит яратиш чораларини кўради;
19) барча ходимлар ва ўқувчиларнинг ўқув-меҳнат юкламасини улар-
нинг руҳий-жисмоний имкониятларини эътиборга олган ҳолда таъминлайди,
меҳнат ва дам олиш тартибини оқилона ташкил этади;
20) ўқувчилар ва ходимлар саломатлиги учун хавфли шароитлар юзага
келганида таълим жараёни ўтказилишини таъқиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |