341
16.4. Таълим муассасасининг бошқарув органлари
Ўқувчи - талабалар ва педагогик (ёрдамчи) ходимларни бирлаштирган
давлат (нодавлат) таълим муассасаси жамоаси ўз вазифасини ота-оналар (улар
ўрнини босувчи шахслар), маҳалла қўмиталари, кенг жамоатчилик билан мус-
таҳкам ҳамкорликда олиб боради. Таълим муассасасини бошқариш жамоанинг
ўзини-ўзи бошқариш ва яккабошчилик тамойили асосида Таълим муассасаси
кенгаши (педагогик кенгаши) томонидан тасдиқланадиган ва маҳаллий ҳоки-
мият, бошқарув органларида рўйхатдан ўтказиладиган ўз
Уставига мувофиқ
амалга оширилади.
Таълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёнига ва кундалик фаолиятига
бевосита раҳбарликни
ректор / директор амалга оширади. У тажрибали, қоби-
лиятли мутахассислар орасидан жамоа фикрини ҳисобга олган ҳолда тегишли
таълим турини бошқаришнинг юқори органлари томонидан тайинланади.
Ҳар бир таълим турига мансуб таълим муассасалари ўзига хос мақсади,
вазифалари, таълим-тарбия мазмуни (давлат таълим стандартлари, давлат та-
лаблари, ўқув режалари, ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалари),
шакллари, методлари, воситалари ва бошқарув шакллари бўйича бир-биридан
фарқланади, айни пайтда, умумий мақсадлари ва изчиллиги билан ўзаро узвий
боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан ўқув-тарбия жараёнларининг ташкил эти-
лиши ва бошқарилиши ҳам ўзига хос тарзда олиб борилади. Масалан, ўқув йи-
ли умумтаълим муассасаларида 2 сентябрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар
давом этса ва тўртта чоракка бўлинса, олий таълим муассасаларида июнь ойи-
нинг охирига қадар давом этади ва икки семестрга бўлинади; машғулотлар
давомийлиги эса мос равишда 45 ва 80 дақиқадан иборат бўлади ва ҳ.к.
Қуйида
умумтаълим мактабларини бошқариш тўғрисида фикр юри-
тилади.
Умумтаълим мактабига бевосита раҳбарлик тегишли халқ таълими бош-
қарув органи томонидан тайинланган
директор томонидан амалга оширила-
ди. Директор ўз ўринбосарлари билан биргаликда таълим муассасасининг
ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий-хўжа-
лик фаолиятининг ташкил этилишига бевосита
масъул ҳисобланади ва ҳар чо-
ракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тегишли фуқаро-
лар йиғинига тақдим этиб боради.
Умумтаълим мактабини бошқариш демократия, ошкоралик ҳамда ўз-
ўзини бошқариш тамойиллари асосила амалга оширилади. Мактаб директори
ўзига юклатилган вазифаларни ўринбосарлари ва мактабнинг педагогик, мето-
дик ҳамда кузатув кенгашлари билан мустаҳкам ҳамкорликда амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: