Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


  13.1-жадвал  Жамоа турининг унинг белгиларига боғлиқлиги



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

 


286 
13.1-жадвал 
Жамоа турининг унинг белгиларига боғлиқлиги 
 
№ 
т/р 
Жамоа белгилари 
Жамоа турлари 

аъзолари сони 
а) катта; 
б) ўртача; 
в) кам 

жинсий мансублиги 
а) эркаклар; 
б) аёллар 

ёши 
а) болалар; 
б) катталар 

етакчи фаолият белгиси 
а) ўқув синфи; 
б) гуруҳ; 
в) тўгарак 
 
Тарбиявий ишлар олиб бориладиган жамоанинг турини аниқлаш тар-
биявий ишларнинг мақсади ва вазифаларини аниқлашда, уларнинг шакллари 
ва методларини танлашда муҳим аҳамият касб этади (13.3-расм). 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, айнан жамоада боланинг ижтимоий эҳти-
ёжлари шакллантирилади ва амалга оширилади. Бунинг учун жамоанинг 
ривожланиш босқичларини билиш талаб этилади (13.2-жадвал). 
Жамоанинг турлари 
Мактаб 
жамоаси: 
ўқиш 
Ўқувчилар 
жамоаси 
(синф) 
13.3-расм. Жамоанинг турлари 
 
Мактаб 
жамоаси: 
ишлаб чиқариш 
меҳнати 
Ишлаб чиқариш 
жамоаси 
(гуруҳ) 
Ўсмирлар 
ва ёшлар 
жамоаси: 
мулоқот 
Клуб 
уюшмаси 
Мактаб 
жамоаси: 
спорт 
Спорт 
жамоаси 
(секция) 


287 
13.2-жадвал
Жамоанинг ривожланиш босқичлари 
 
Бос
қ
и
ч
лар
 
Босқичлар 
табиати 
Ри
вож
лани
ш
н
и
 
ҳар
ак
ат
ланти
р
увч
и
 
к
уч
лар (РҲ
К

Жамоадаги 
тарбиявий 
ишларнинг 
хусусиятлари 
Шахс
ий
 (Ш)
 ва 
ж
амоа
ви
й
 (Ж)
 
ман
фаатл
ар
 н
и
сбати
 
Ижтимоий 
фикрнинг 
мавжудлиги 
(ИФ) 

Расмий уюшма 
РҲК=Р 
Гуруҳли бошқарув 
амалга оширилади 
Ш>>Ж 
ИФ йўқ 

Лидерларнинг 
аниқланиши 
РҲК
Р+Л 
Айрим иш 
турларини амалга 
оширишга лидерлар 
жалб этилади 
Ш>Ж 
ИФ 
куртаклари 

Фаоллларнинг 
шаклланиши 
РҲК
Р+Л+Ф 
Фаоллар барча 
турдаги ишларни 
бажаришга ёрдам 
беради 
Ш~Ж 
ИФ асослари 

Тўлиқ 
шаклланганлик 
РҲК
Ж+Ф+Л+Р 
Жамоа иродаси ва 
ўз-ўзини бошқариш 
биринчи ўринга 
чиқади 
Ш=Ж 
ИФ мавжуд 
Жадвалда: Р – раҳбар; Ф – фаоллар; Л – лидерлар; Ж - жамоа 
Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш - тарбия тизимида муҳим 
аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жа-
моанинг етакчи ўрин тутиши ҳақидаги фикрлар педагогика фани ривожининг 
илк даврларида қайд этилган. Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муноса-
батнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргалик-
да ривожланишини таъминлайди. Лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам жамоа деб 
бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгаки, мазкур белгилар жамоани 
кишиларнинг етарли даражада уюшган ҳар қандай гуруҳидан ажратиб туради. 
Жамоага қуйидаги хусусиятлар хос: 
1. Ижтимоий аҳамиятга эга ягона мақсаднинг мавжудлиги (жамоа-
нинг мақсади Давлат конституция ва қонунларига, ижтимоий мақсадларга мос 
келиши ва жамият (давлат) томонидан қўллаб-қувватланиши, унинг мафкура-
сига қарши бўлмаслиги керак). 


288 
2. Умумий биргаликдаги фаолиятнинг мавжудлиги (кишилар мақсад-
га биргаликда тез эришиш учун жамоага бирлашадилар, жамоанинг ҳар бир 
аъзоси биргаликдаги умумий фаолиятда фаол иштирок этиши ва жамоавий 
фаолият натижалари учун юқори шахсий жавобгарликни ҳис қилишлари ке-
рак). 
3.Мажбурий масъулиятли муносабатнинг йўлга қўйилиши (жамоа 
аъзоларида нафақат ягона мақсад, фаолият, балки ғам-ташвишларнинг алоқа-
дор бирлигини ифодаловчи махсус муносабатлар ҳам юзага келади). 
4. Сайланган умумий раҳбарий органга эгалиги (жамоанинг обрўли 
аъзоларини тўғридан-тўғри, очиқ сайлаш асосида бошқариш органлари шакл-
лантирилиб, жамоада демократик муносабатлар ўрнатилади). 
Мактаб жамоаси тузилмасидаги энг барқарор бўғин - синфлар негизида 
шаклланган жамоалар ҳисобланади. Синф жамоасида ўқувчилар томонидан 
амалга оширилувчи асосий фаолият - ўқиш фаолияти саналади. Айнан синф 
жамоасида шахслараро алоқа ва муносабатлар таркиб топади. Шунингдек, 
синфлар жамоаси негизида мактаб жамоаси шаклланади. 
Ўқувчилар жамоаси - ижтимоий аҳамиятга эга ягона мақсадни кўзда 
тутувчи, биргаликдаги фаолиятни ташкил этувчи, умумий сайлаб қўйилган ор-
ганига эга бўлган, умумий масъулият билан ажралиб турувчи, барча аъзолари-
нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тенглигига асосланган ўқувчилар гуруҳидир. 
Бола шахсининг камол топиши жамоада амалга ошади: феъл-атвор хис-
латлари шаклланади; ўз-ўзига баҳо беради; тақлид юзага келади; ўз-ўзини тан-
кид вужудга келади ва ш.к. Шу сабабли тарбиянинг энг муҳим шартларидан 
бири - шахсни “жамоада ва жамоа оркали таркиб топтиришдир”. 
Ўсмир ўз тенгқурлари, жамоа ҳаёти ва фаолиятида фаол иштирок этиб, 
унинг манфаатларини кўзлаб яшашга ва ўз ҳатти-харакатларини шунга мос-
лаштиришни ўрганади. Шу асосда шахс ва жамият ўртасидаги тўғри муноса-
батлар тажрибасини эгаллайди. Жамоадан ташкарида бундай сифатларни уму-
ман тарбиялаб булмайди. Шунингдек, ўқувчилар жамоаси шахснинг барча 
ижобий сифатларини (камтарлик, виждонийлик, каътийлик, ўзини тута билиш 
ва х.к.) таркиб топтириш ва тараққий эттиришга таъсир кўрсатади. Жамоа ял-
қовлик, худбинлик, қўрқоқлик, ўзини тута билмаслик, икки юзламачилик каби 
салбий жиҳатларни фош қилади. Ўқувчи ўзининг яхши ва ёмон хислатларини 
ва жамоадошларнинг салбий ва ижобий сифатларини фақат жамоада билиб 
олади. 
Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ 
муддатли мураккаб жараёндир.Ўқувчилар жамоасини шакллантириш тўрт 
босқичда амалга оширилади: 


289 
1-босқичда – жамоага талаблар фақат ўқитувчилар томонидан қўйилади, 
ўқитувчи жамоа аъзоларини оддий тарзда уюштиради ва жамоа фаоллари 
пайдо бўлади; 
2-босқичда – жамоа фаоли ўқитувчи талабини қўллаб-қувватлайди ва ўз 
навбатида бу талабларни жамоа аъзолари зиммасига қўяди, ўқитувчи жамоада 
пайдо бўлган ва у билан боғлиқ муаммо, масалаларни ёлғиз ўзи эмас, балки 
жамоа фаоли билан биргаликда ҳал қилади; 
3-босқичда – жамоа «айрим ўзини четга олувчи, инжиқ шахс»ларга 
талаблар қўя бошлайди, фақат фаоллар эмас, балки бутун жамоа ишга кири-
шади, ижтимоий фикр шакллана бошлайди, муаммолар жамоа бўлиб муҳо-
кама қилина бошлайди; 
4-босқичда – жамоа аъзолари жамоавий вазифалар асосида ўз-ўзига та-
лаблар қўя олиши билан тавсифланади, жамоадаги тарбия жараёни ўз-ўзини 
тарбиялаш жараёнига айланади. 
Ўқувчилар жамоасини шакллантириш жараёнида қуйидаги шарт-ша-
роитлар ҳисобга олиниши лозим:
1) педагогик талаб;
2) жамоа фаолини шакллантириш; 
3) жамоавий анъаналарни қарор топтириш. 
Ўқувчилар жамоасини ташкил килишда қуйидагилар муҳим аҳамият 
касб этади: 
1) ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш;
2) ўқувчиларни жамоа учун жавобгарликка ва ўзаро ёрдамга одатлан-
тириш;
3) жамоани жипслаштириш ва бирлаштиришга эътибор бериш;
4) жамоада ўз бурчини англашга, мажбуриятни ҳис қилишга ўргатиш.
Шу асосда ўқувчилар жамоат орқали инсон ҳақиқий инсон бўлиш 
мумкинлигини, жамоадаги кишиларнинг максади ва вазифалари бир бўлиши-
ни; жамоадагилар билан бир тан, бир жон бўлиб яшаши лозимлигини, жамоа-
нинг муваффакияти – ўзининг ҳам муваффақияти эканлигини, ташвиш ҳамда 
қувончлар бирлигини англаб оладилар. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish