282
ятини шакллантиради.
Ақлий тарбия - таълим олувчиларнинг ақл-заковати,
билиш имкониятлари, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиришга йўналти-
рилган педагогик жараён. Унинг асосий вазифаси - ўқувчиларни фан асослари
бўйича илмий билимлар тизими билан қуроллантиришдан иборат. Натижада
шахснинг ақлий тараққиёти содир бўлади.
Ақлий ривожланиш “фикрлаш”да
намоён бўлади.
Фикрлаш – шахснинг билиш фаолияти жараёни бўлиб, воқе-
ликни бевосита ва умумлашган ҳолда акс эттириши билан характерланади.
Бошқача айтганда,
фикрлаш – ақлий фаолият маҳсулидир;
Тарбия ва маданиятнинг таркибий қисмлари (турлари):
Ақлий тарбия
Ақлий (интеллектуал) маданият
Аҳлоқий тарбия
Аҳлоқий маданият
Сиёсий тарбия
Сиёсий маданият
Экологик тарбия
Экологик маданият
Меҳнат тарбияси
Меҳнат маданияти
Нафосат тарбияси
Нафосат маданияти
Жисмоний тарбия
Жисмоний маданият
Фуқаролик тарбияси
Фуқаролик маданияти
Ҳуқуқий тарбия
Ҳуқуқий маданият
Иқтисодий тарбия
Иқтисодий маданият
Жинсий тарбия
Жинсий маданият
Диний тарбия
Диний маданият
13.1-расм.
Тарбия ва маданиятнинг таркибий қисмлари (турлари)
2)
аҳлоқий тарбия – аҳлоқий фазилатларни шакллантириш мақсадида
ўқувчилар онги, ҳиссиёти, хулқ-атворига доимий маънавий-аҳлоқий
таъсир
кўрсатади ва ўқувчиларда
ахлоқий тарбияланганлик ва
ахлоқий маданият
фазилатлари шакллантиради;
3)
сиёсий тарбия – шахснинг сиёсий тизимга муайян муносабати ва сиё-
сий муносабатларга жалб этилганлик даражасини
шакллантириш ва ривож-
лантириш орқали
сиёсий тарбияланганлик ва
сиёсий маданият шакллантири-
лади;
4)
экологик тарбия - шахсда экологик билимлар, қадриятли мўлжаллар,
хулқ-атвор меъёрлари ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича амалий фаолият
кўникмалари ривожлантирилади ва шу орқали
экологик тарбияланганлик ва
экологик маданият шакллантирилади;
283
5)
меҳнат тарбияси – ишлаб чиқариш тажрибаси, меҳнат кўникма ва
малакалари ҳамда меҳнатсеварлик фазилатини ривожлантириш мақсадида
ўқувчилар ижтимоий фойдали меҳнат
турларига жалб этилади, касбга
йўлланади ва
меҳнат маданияти шакллантирилади;
6)
нафосат тарбияси - ҳаёт ва санъатдаги гўзал ва хунук, кулгули ва
фожиали ҳолатларни идрок этиш, ҳис қилиш ва баҳолашга қобилиятли ижо-
дий фаол шахс ва уларда
нафосат маданияти шакллантирилади;
7)
жисмоний тарбия – болалар жисмоний маданият-спорт тадбирлари-
га жалб этилади ва уларнинг спорт-соғломлаштириш фаолияти орқали
жисмо-
ний маданияти шакллантирилади;
8)
фуқаролик тарбияси - ўқувчиларни халқ, Ватан, жамият манфаатла-
ри йўлида курашувчи фуқаролар этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик
жараён.
Фуқаро - фуқаролиги ҳуқуқий жиҳатдан эътироф этилган, муайян жа-
мият (давлат) аъзоси бўлган шахс. Фуқаролик - ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар-
га онгли риоя этиши, маълум ҳуқуқлардан фойдаланиши ва ўз бурчини бажа-
ришга масъуллик билан ёндашиши, меҳнат жараёни ва жамоадаги фаоллиги,
маънавий етуклиги асосида муайян давлатга мансублик.
Фуқаролик тарбияси
воситасида
фуқаролик маданияти шакллантирилади.
Шунинг тарбия назарияси ва амалиётида тарбиянинг бошқа йўналишла-
ри (турлари) ҳам фарқланадики, шунга мувофиқ тегишли маданият турлари
шакллантирилади. Масалан,
ҳуқуқий тарбия воситасида
ҳуқуқий маданият,
иқтисодий тарбия воситасида
иқтисодий маданият, жинсий тарбия восита-
сида
жинсий маданият,
диний тарбия воситасида
диний маданият шакллан-
тирилади ва ш.к.
Маърифий муассасалардаги яхлит тарбия тизими ўқувчиларда
дунёқа-
рашни шакллантиришга хизмат қилади.
Дунёқараш – шахснинг табиатга, жа-
миятга ва унда инсоннинг тутган ўрнига оид
қарашлари, одамнинг атрофдаги
борлиққа умумий
муносабатлари ва улар билан боғлиқ
ҳаётий нуқтаи назари,
эътиқоди, идеаллари, билиш ва фаолият кўрсатиш тамойиллари, қадриятли
мўлжаллари тизими. Шунингдек, дунёқараш «дунёни тушуниш», «дунёни ҳис
қилиш» каби тушунчалар билан яқин маънодош. Дунёқараш - инсониятнинг
ўтмиш мероси, ҳозирги ҳаёти ва ундаги шарт-шароитлар, мавжуд тизимлар-
нинг англаб олинганлигидир. Дунёқараш - кишиларнинг турмуш тарзи, ҳаёти,
ахлоқ-одоби ва маданиятини ўзида мужассамлаштирган тасаввурлар, билим-
лар йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: