Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


 Педагогик мулоқот ва мулоқот маданияти



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

13.3. Педагогик мулоқот ва мулоқот маданияти 
 
Педагог  ўз ўқувчиларининг келажаги, жамият ва давлат истиқболи учун 
масъул шахс. Жамиятда қулай сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маданий ва 
экологик муҳитни, эзгулик, адолат ва эркинлик ғояларини қарор топтиришда, 
кишиларга ўзлигини намоён қилиш ва муносиб ҳаёт кечиришда тенг ва кенг 
имкониятлар яратишда, қонунсизлик ва ёвузликдан ҳимоялаш тизимини 


290 
вужудга келтиришда ўқитувчининг тутган ўрни беқиёс. Бу жараён ғоят мурак-
каб, зиддиятли ва қўп қиррали бўлиб, уни оддий чақириқлар ёки кўрсатмалар 
билан амалга ошириб бўлмайди. Шуниси аёнки, у барча фуқароларга тенг 
тааллуқли ва боғлиқ бўлган жараёндир. Ҳар бир одамнинг юксак орзу-умиди 
ва олий мақсадини унинг шахсий иштирокисиз, амалий фаолиятисиз юзага 
чиқариб бўлмайди. Зеро, юрт фуқароси, унинг фаоллиги қандай бўлса, жамият 
ҳам худди шундай бўлади. Фуқаролари сара, яъни ўқимишли, ақлли, маданий, 
инсонпарвар, демократик, интизомли, адолатли, касбий маҳоратли, инсоний 
фазилатли ва ҳулқ-атворли жамиятдаги ҳаёт гўзал ва мазмунли бўлади.
Буларнинг барчаси ўсиб келаётган ёш авлод учун алоҳида аҳамият касб 
этади. Ўзбекистоннинг буюк келажаги ва ундаги муносиб ҳаёт бугунги ёш 
авлодга, унинг баркамоллигига бевосита боғлиқ бўлиб, шу йўсинда бахт-
саодат, фаровонлик таъминланади. Бироқ баркамол авлодлар ўз-ўзидан пайдо 
бўлиб қолмайди. Шу боис мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жа-
даллаштирадиган узлуксиз таълим тизими ўқувчи-ёшларнинг баркамол, 
комил инсон бўлишига сафарбар этилган.
Ўқимишли, юксак маънавий-ахлоқий ва маданий фазилатларга эга педа-
гог атрофдаги ижтимоий ҳаётни, одамлар ва улар ўртасидаги муносабатларни 
бошқаларга нисбатан чуқур англаб етиши кўпчиликка аён. Ҳар бир педагог 
ижтимоий ҳаётда кучли, уқувли ва ҳурматга эга бўлишни, катта ютуқларга 
эришишни хоҳлайди. Бунинг учун ундан ўзига-ўзи масъулиятли муносабатда 
бўлиш, ўзини-ўзи тўғри баҳолаш, ўзини-ўзи камол топтириш имкониятидан 
тўлиқ фойдаланиши, ўз тақдирини ўз қўлида ушлаши учун хулқ-атворини 
лозим даражада тартибга солиб туриши талаб этилади. Агар педагог фақат кас-
бий (ихтисослик) тасаввурларига таяниб қолмасдан тегишли педагогик билим 
ва кўникмаларга эга бўлса, бунга бемалол эришиши мумкин.

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish