Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Таълимнинг индивидуал-гуруҳли



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Таълимнинг индивидуал-гуруҳли шакли ХVI асрда Европада кенг тар-
қала бошланган. Индивидуал-гуруҳли шаклнинг мазмуни машғулотларни ўқи-
тувчи бир ўқувчи билан эмас, балки тайёрлик даражаси турлича бўлган турли 
ёшдаги болалар гуруҳи билан олиб боришидан иборат бўлган. Ўқитувчи нав-
бат билан ҳар бир ўқувчидан ўтилган материални сўрайди, янги саволларни 
тушунтиради, мустақил ишлаш учун индивидуал топшириқлар беради, қолган 
болалар ўз ишлари билан машғул бўлади. Таълимнинг индивидуал-гуруҳли 
1
Антология педагогической мысли Узбекистана. – Москва, 1986.
2
М.Тохиров. Мирзо Улуғбекнинг педагогик қарашлари. – Тошкент, Фан, 1984.


215 
шаклида болалар машғулотларга йилнинг турли даврларида, куннинг турли 
вақтларида келишлари мумкин бўлган.
ХV ва ХVI асрларда Европада ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланиши 
кузатилган. Бу ўзгаришлар таълимнинг оммавий шакллари юзага келишига
замин яратган. Улардан бири болаларнинг гуруҳли (жамоавий) таълими са-
налади. Бу шакл Ғарбий Россиядаги (ҳозирги Белоруссия ва Украинанинг ғар-
бий қисмларида) биродарлик
1
мактабларида илк бор қўлланилган ва синф-дарс 
шаклининг асослари шаклланган. Бу тизим ХVII асрда Ян Амос Коменский 
томонидан “Буюк дидактика” асарида назарий жиҳатдан асослаб берилган ва 
оммавийлашган. Я.А. Коменский педагогикага ўқув йили, ўқув куни, дарс, та-
наффус, ўқув таътиллари каби тушунчаларни киритган. 
Синф-дарс тизими бундан 350 йил аввал асосланган бўлсада, бугунги 
кунда ҳам кенг кўламда қўлланилиб келинмоқда. Синф-дарс тизимининг маз-
муни ўқув ишларини ташкил этишнинг ўзига хос шакли сифатида қуйидаги-
лардан иборат бўлди: 
1) бир хил ёшдаги ва тахминан бир хил тайёргарлик даражасига эга бўл-
ган ўқувчилар синфни ташкил этади. Бу синф мактабда ўқишнинг умумий дав-
рида доимий таркибини сақлаб қолади; 
2) синф фаолияти ягона йиллик режа ва дастур асосида, доимий дарс 
жадвали бўйича ташкил этилади, бунинг натижасида болалар мактабга йил-
нинг маълум бир вақти ва олдиндан белгиланган куни, соатларида келишлари 
шарт бўлади; 
3) машғулотларнинг асосий бирлиги дарс ҳисобланади; 
4) дарс одатда бир фан ёки мавзуга бағишланган бўлади, шу боис ўқув-
чилар синфда битта материал устида ишлайдилар; 
5) дарсда ўқувчиларнинг ишига ўқитувчи раҳбарлик қилади, у ўз фани 
бўйича ўқиш натижалари, ҳар бир ўқувчининг билимини алоҳида баҳолайди 
ва йил охирида ўқувчини кейинги синфга ўтиши ҳақида қарор қабул қилади.
Синф-дарс тизими К.Д. Ушинский томонидан янада ривожлантирила-
ди. У бу шаклнинг ҳамма афзалликларини илмий асослаб беради. Дарс, унинг 
ташкилий тузилмаси ва турларининг ихчам назариясини яратади.
Дарсни ташкил этишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишга А. Дистер-
вег ҳам катта ҳисса қўшган. У ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига тааллуқли таъ-
лим тамойиллари ва қоидалари тизимини ишлаб чиққан, ўқувчиларнинг ёш 
билан боғлиқ имкониятларини ҳисобга олишни зарурлигини асослаб берган. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish