Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Таълимнинг индивидуал-гуруҳли



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Таълимнинг индивидуал-гуруҳли шакли аслида Марказий Осиё давлат-
ларида қадим даврларда пайдо бўлган. Бунга милоддан аввалги 1500-1000 йил-
ларда шаклланган Авесто даври мисол бўлади: бу даврда ўқувчилар учун асо-
сий ўқув қўлланма зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто” ҳисобланган. 
Авесто даври жамиятидаги мактабларда индивидуал таълим жамоавий таъ-
лим билан бирга қўшиб олиб борилган. Ўқитувчи “Авесто” китобларидан бири-
ни очиб, ўқувчилар навбат билан овоз чиқариб ўқийдилар, кейин эса ҳамма 
биргаликда ўқилганларни такрорлаган, махсус тахтачаларда машқлар бажар-
ганлар. Ақлий машқлар ўқитувчининг ўқувчи билан эркин суҳбати давомида 
бажарилган. Жисмоний тарбия индивидуал ва жамоавий машғулотлар шакли-
да амалга оширилган. Жисмоний тарбиянинг мақсади ёшларни ҳарбий хиз-
матга тайёрлашдан иборат бўлган. Отда юриш, ов қилиш, қиличдан фойдала-
нишни билиш, сувда сузиш, югуриш, найза отиш ва шу кабилар ҳарбий тайёр-
гарликнинг мажбурий турлари ҳисобланган. Таълим олиш жараёни кун чиқ-
қандан то кун ботгунга қадар давом этган, уй вазифалари мавжуд бўлмаган
1

Шунингдек, ХI асрда Абу Али ибн Сино “Тадбири манзил” номли илмий 
асарининг махсус “Амузиш ва парвариши модрасас фарзанд” («Болаларни 
мактабда ўқитиш ва тарбиялаш») бўлимида гуруҳли-жамоавий таълим ҳақида 
қуйидаги тавсияларни беради: 
1) агарда ўқувчилар биргаликда ўқисалар, улар зерикмайдилар, фанни 
ўрганишга қизиқиши кучаяди; уларда бир-бирларидан ортда қолмаслик учун 
ўзаро мусобақалашиш истаги ривожланади, улар боланинг ўқиши яхшила-
нишига ёрдам беради. 
2) ўзаро суҳбатларда ўқувчилар китобдан ўқиш ёки катталардан эшитган 
қизиқарли маълумотларни бир-бирларига айтиб берадилар; 
3) болалар биргаликда йиғилганларида бир-бирилари билан дўстлаша-
дилар ва бир-бирларини ҳурмат қиладилар; улар фақатгина мусобақалашмай-
дилар, балки бир-бирларига ўқув материалларини ўзлаштиришда ёрдам бера-
дилар; бу билан болалар мағрурланадилар, бир-бирларидан яхши одатларни
1
Авесто. Қадимги Шарқ адабиёти. – Москва, МДНМ, 1984, - с. 352. 


214 
ўрганадилар. 
Бурҳониддин Зарнужи (ХII аср) «Билим олиш йўлида ўқувчига масла-
ҳатлар» номли илмий асарида дарс олиш бўйича тавсиялар беради. Унинг кўп 
йиллик дарс ўтиш тажрибаси асосида мазкур илмий асар яратилган ва то ХХ 
асргача Марказий Осиё мадрасаларида ўзига хос педагогика дарслиги сифати-
да фойдаланилиб келинган. Асарда мактабда дарс тахминан бир соатлар давом 
этиши кераклиги ёзилган. Ўқитувчи дарсда тушуниш ва ўзлаштириш мумкин 
бўлган ўқув материалларини танлаши, дарсда ўрганиладиган материалларни 
тушунтириб бериши керак бўлган. Ўқув материали шундай танланиши керак-
ки, у икки маротаба такрорланганда ўзлаштирилсин. Шунинг учун у катта 
матнларни қисмларга бўлиш ва бошқа дарсларда уни албатта такрорлашни 
таклиф этади
1
.
ХV асрда гуруҳли-жамоавий таълимни ташкил этиш ғоясини Муҳам-
мад Тарағай Улуғбек давом эттирган. Мутафаккир ўзининг мадрасаларида ин-
дивидуал машғулотлар тизимини бекор қилади ва “гуруҳ-жамоа” (синф-дарс) 
тизимига яқин бўлган шаклни жорий қилади. Умумий маърузани 50-70 нафар 
кишидан иборат катта гуруҳга ўз соҳасида машҳур бўлган олим мударрис (кат-
та ўқитувчи) ўқийди, амалий машғулотлар эса 10-15 кишидан иборат кичик 
гуруҳда кичик мударрис (ўқитувчи) томонидан олиб борилади. Ўқитишнинг 
муҳим методлари мунозара ва тортишувлар бўлган. Самарқанд мадрасасида 
маърузаларни алломанинг ўзи ва Қозизода Румий, Мавлоно Муҳаммад, Али 
Қушчи, Аваз Кирмани каби машҳур олимлар ўқиганлар. Муҳаммад Тарағай 
Улуғбек ва унинг издошлари томонидан математика, метафизика, астрономия, 
география, тарих фанларидан янги дарсликлар яратилган, бу дарсликлар оддий 
ва тушунарли шаклда ёзилган. Лекин таълимнинг “гуруҳ-жамоа” шаклида ҳам 
ўзига хос салбий жиҳатлар бўлган. Бундай шаклда ўзлаштиришнинг инди-
видуал хусусиятлари қатъий ҳисобга олинмаган. Яхши ўзлаштирмаган баъзи 
шогирдлар ҳам илғорлар қаторида бир қўлланмани ўрганишдан бошқасига ўз-
ўзидан ўтиб кетаверган, керакли билимни эгаллай олмаган ҳолда мадрасани
битириб чиққанлар
2


Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish