Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Таълимнинг синф-дарс тизими



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Таълимнинг синф-дарс тизими, унинг афзалликлари ва камчиликлари 
дидактика ва айрим ўқув фанларини ўқитиш методикасига оид асарларда ҳар
1
ХVI-ХVII асрларда Ғарбий Русияда биродарлик ва диний-маърифатпарварлик деб 
аталувчи ташкилотлар пайдо бўлган. 


216 
томонлама очиб берилган.
Синф-дарс тизимининг афзалликлари:
1) яхлит ўқув-тарбия жараёнининг тартибли кечишини таъминловчи 
аниқ ташкилий тизим эканлиги;
2) жараёнларнинг оддий бошқарилиши: муаммонинг жамоа бўлиб муҳо-
кама қилиниши, масаланинг ечимини биргаликда излаш жараёнида болалар 
ўртасида ўзаро муносабатларни шакллантириш имконияти мавжудлиги;
3) ўқитувчининг ўқувчиларга, уларнинг тарбиясига доимо ҳиссий таъ-
сир кўрсата олиши;
4) таълимнинг ҳиссийлиги, ўқув фаолиятига мусобақа элементларини 
киритиш учун шароитлар яратилиши, билимсизликдан билимларни ўзлашти-
риш сари ҳаракатларнинг мунтазамлиги ва кетма-кетлиги
Синф-дарс тизимининг камчиликлари:
1) тизимнинг асосан билимларни ўртача даражада ўзлаштирувчи ўқув-
чилар учун мўлжалланганлиги, бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қийинчи-
ликлар юзага келиши ва кучли ўзлаштирувчи ўқувчилар қобилиятларининг 
ривожланиши суръати ортга сурилиши;
2) ўқитувчи учун таълим мазмуни, суръатлари ва методлари бўйича ин-
дивидуал ишларни ташкил этиш, шунингдек ўқувчиларнинг ўзига хос хусуси-
ятларини ҳисобга олишдга қийинчиликларнинг юзага келиши;
3) катта ва кичик ёшли ўқувчилар ўртасидаги муносабатларнинг тўкис 
қарор топмаслиги. 
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида ақлий ривожланишида бир-биридан 
фарқланувчи болаларнинг таълимини индивидуаллаштиришга аҳамият бериш 
масаласи долзарб хусусият касб этади. Шунга мос равишда танлаб ўқитиш 
шакли (АҚШда Батов, Европада Маингеймс тизими) вужудга келади.
ХХ аср бошида Европа ва АҚШда ўқувчиларнинг индивидуал, фаол ва 
мустақил ўқув ишларини ривожлантиришга қаратилган кўплаб таълим тизим-
ларининг самарадорлиги синаб кўрилади. 1905 йили Дальтон шаҳрида (АҚШ-
нинг Массачусетс штати) ўқитувчи Елена Парк Херст томонидан биринчи бор 
қўлланилган таълимнинг индивидуаллаштирилган тизими улар орасида 
энг машҳури ҳисобланган. Бу тизим дальтон-режа номи билан педагогика ва 
мактаб тарихига кирган. У баъзан лаборатория ёки устахоналар тизими деб 
ҳам аталган.
Бу тизимнинг мазмуни қуйидагилардан иборат бўлган: мактаб ишини, 
унинг фаолият кўрсатиш суръатини ҳар бир ўқувчининг имконияти ва қоби-
лиятларига мослаштириш: ўқувчининг мустақил ўқув фаолияти - анъанавий 
таълимнинг негизига (ядросига) айланиши, ўқитувчининг вазифаси – ўқувчи-
ларнинг мустақил фаолиятни одоб билан ташкил этишдан иборат эканлиги, 


217 
ўқув лабораториялари ва устахоналарининг пайдо бўлиши, дарслар ва улар-
нинг жадвали бекор қилиниши, ўқитувчининг янги материални назарий ту-
шунтирмаслиги, ўқувчининг лаборатория ёки устахоналарда ўқитувчи томо-
нидан берилган топшириқлар асосида мустақил шуғулланиши ва зарур пайтда 
ўқитувчидан ёрдам сўраши. 
Мазкур тизим бир қатор камчиликларига кўра кескин танқидга учраган. 
ХХ асрнинг 20-йилларида таълимнинг лойиҳавий тизими (ўқув жара-
ёнини лойиҳаларни амалга ошириш орқали ташкил этиш) тарғиб қилина бош-
лаган. Уни америкалик педагог Уильям Килпатрик ишлаб чиққан. Бу тизим-
нинг мазмуни: ўқувчиларнинг ўзлари лойиҳа иши мавзуларини танлаб олган 
ва уларни бажарган. Лойиҳа иши ҳақиқий ҳаёт билан боғлиқ бўлиши ва ўқув 
гуруҳининг йўналишларига кўра ижтимоий-сиёсий, хўжалик-ишлаб чиқариш 
ёки маданий турмушнинг айрим жиҳатларини акс эттириши керак бўлган.
60-йилларда Трамп режаси (жамоавий таълим) жуда машҳур бўлган. 
Уни америкалик педагог профессор Ллойд Трамп ишлаб чиққан. Таълимни 
ташкил этишнинг бу шаклида ўқиш вақтининг 40 фоизи катта аудиториялар-
даги (100-150 киши) назарий машғулотларга, 20 фоизи кичик гуруҳлардаги 
(10-15 кишилик) семинар машғулотларига ва 40 фоизи ўқув хоналари, лабора-
торияларда ўқувчиларнинг индивидуал тарзда мустақил амалий ишларни ба-
жаришига сарфланган. 
70-йилларда таълимни ташкил этиш ноанъанавий шаклларини излаш да-
вом этган. Тажриба-синов ишлари асосан синф-дарс тизимини модернизация-
лашга йўналтирилган. Барча изланишларнинг асосий мақсади – таълимни 
индивидуаллаштиришга қаратилган. 
Маълумки, жаҳонда илк университетлар пайдо бўлиши билан таълим-

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish