Ф. Бордгача бўлган концепциялар (1961) Х. Мовиуса назарияси



Download 114,81 Kb.
bet9/10
Sana11.04.2022
Hajmi114,81 Kb.
#542128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ф.Бордгача булган назариялар

Ўрта палеолит.
1990-йилларнинг ўрталарида Ўрта Осиё мустьеси учун бир нечта маданий-хронологик схемалар мавжуд эди. Ҳудуднинг ўрта палеолитини ўша давр учун энг аргументлашган бўлигишини В.А. Ранов таклиф қилган. У Ўрта Осиёнинг мустье даври ёдгорликларини иккита А ва Б гуруҳларига ажратган ва улар ҳудуднинг илк палеолит даври комплекслари эволюцияси асосида шаклланган. В.А. Ранов томонидан А гуруҳи учта фацияга ажратилган: типик мустье, леваллуа-мустье ва леваллуа фациялари; Б гуруҳи эса биргина мустье-соан фациясини қамраб олган; шунингдек, тишсимон мустье алоҳида фацияга ажратилган.
Р. Х. Сулейманов ҳам мустье даври ёдгорликларини иккита гуруҳга ажратади ва булар: тишсимон ва ўзига хос (обирахмат маданияти) гуруҳлари. кейинчалик, Л.И. Кулаковская нашрлар асосида Ўрта Осиё мустьесини иккита гуруҳга ажратади: оддий мустье ва тишсимон мустье. Кўлбулоқ ёдгорлиги асосида ажратилган тишсимон мустье маданияти барча тадқиқотчилар томонидан ўзгаришларсиз қабул қилинади (Узбекистан).
2007 йилда ёдгорликнинг стратиграфик ҳолатини аниқлаш мақсадида Кўлбулоқда археологик тадқиқотлар қайта жонлантирилди. Натижада: 3, 4, 5, 6, 7а, 8, 11, 14, 17а ва 17 литологик қатламлар селли генезисга эга эканлиги аниқланди. Ушбу маълумотлар М.Р. Қосимовнинг ёдгорликда барча қатламлар бузилмаган ҳолатда ётади деган фикрига тўлиқ қарши қарши келади [Колобова, Флас и др., 2011]. 3 қатлам индустриясининг атрибутив таҳлиллари натижасида10 бу ердаги кўплаб буюмларнинг тишсимон контури (бу ҳолат тишсимон мустье вариантини ажратишга асос бўлган) селли ётқизиқлар ичидаги табиий тафономик жараёнлар натижасида ҳосил бўлганлиги аниқланди. Шунинг баробарида тадқиқотчилар бутун Ўрта Осиё ҳудудида тишсимон мустье маданияти ҳукм сурганлигини шубҳа остига қўйдилар.
Ўртадан сўнгги палеолитшга ўтиш
Материаллари ўтиш даври билан боғлиқ ёдгорлик Оби-Рахмат ғори ҳисобланади. У 1962 йилда очилган ва 1962 дан 1965 йилгача фаол ўрганилган. 1966 дан 1986 йилгача ёдгорликда эпизодик тозалаш ва қазиш ишлари ўтказилган. 1998 йилда ёдгорликда археологик тадқиқотлар қайта жонлантирилди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Р.Х. Сулейманов Ўрта Осиёда иккита маданий анъанани ажратади: ўзига хос (обирахмат маданияти) ва тишсимон. Ўзига ҳос маданий анъанани ажратишда Обирахмат ғори материаллари асос қилиб олинган. Р.Х. Сулаймоновнинг фикрича, обирахмат маданиятининг илк куртаклари: Аман-Кутан, Такаликсай, Гурдара, Тешик-Таш, Кутурбулак, Зирабулак, Ходжакент-1,2 ёдгорликларида кузатилади; унинг охирги бочқичи, яъни шаклланган сўнгги палеолит даврига оид Обирахмат ғорининг 8-1 қатламларида акс этади. Обирахмат маданиятининг ундан кейинги тадқири ҳақида Р.Х. Сулаймонов гапирмайди.
Янги тадқиқотлар натижасида обирахмат маданиятининг генезиси масаласи қайта кўриб чиқилди. Тахмин қилинишича, обирахмат маданиятининг шаклланишида Яқин ва Ўрта Шарқнинг пластинали леваллуали индустриялари асос бўлган [Кривошапкин, 2011, оғзаки маълумот]. Илгари Обирахмат маданияти шаклланишининг илк босқичлари сифатида қаралган Ходжакент-1,2, Кутурбулак, Зирабулак ёдгорликлари турли маданий анҳаналарга хос бўлиб, Обирахмат билан синхрон ҳукм сурган деган хулосага келинди [Деревянко, Кривошапкин, 2001].Замонавий тадқиқотчиларнинг фикрича Тешик-Таш ғорининг индустрияси «кўпроқ учириндилар ишлаб чиқаришга асосланган Ўрта Осиёдаги леваллуа мустье вариантининг бошқа ривожланиш вариантига мансубдир» [Деревянко, Кривошапкин и др, 2004, стр. 86]. Шунингдек, янги тадқиқотлар натижасида Ўрта Осиёда ўртадан сўнгги палеолитга ўтиш жараёнлари анча эртароқ содир бўлганлигини аниқлади (60-70 минг йиллар) [Кривошапкин и др., 2009].

Download 114,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish