Ф. Бордгача бўлган концепциялар (1961) Х. Мовиуса назарияси



Download 114,81 Kb.
bet2/10
Sana11.04.2022
Hajmi114,81 Kb.
#542128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ф.Бордгача булган назариялар

Шарқий (Қоратов)

  • Ғарбий (Тешик-Таш, Амир-Темир, Оби-Рахмат, Ходжакент (Ўзбекистон) ёдгорликлари индустрияларида А. П. Окладников Эрон, Ироқ ва Палестиннинг леваллуа мустье маданияти комплекслари билан ўхшашликларни кузатади.

    Сўнгги палеолит борасида:
    А. П. Окладников сўнгги палеолит даври маданиятларининг тарқалишини 5 та вилоятларга ажратади:
    1. Музлик орти Европа вилояти
    2. Музликлардан ҳоли вилоят (Европа, Африка, Олд Осиё, Кавказ, қисман Ўрта Осиё ва Ҳиндистон)
    3. Экваториаль ва Жанубий Африка
    4. Сибирь-Мўғулистон – (Шарқий ва Шимолий Шарқий Осиё, Сибир ва Хитой
    5. Жанубий Шарқий Осиё [Окладников, 1955].
    Ўрта Осиёнинг сўнгги палеолит даври индустриялари борасида А. П. Окладников иккита қўшни палеолит даври вилоятларнинг таъсирини кузатади: ғарбий (музлик қопламаган европа вилояти) ва шимолий (сибирь-мўғулл вилояти). Сибирь палеолити билан ўхшашликлар инвентарларнинг умумий характерли белгиларида – ярим диск шаклидаги нуклеуссимон бўлаклар, тик ретушли ва ёнлама кертикли ёрқин пластиналар ва чоппер типидаги қуролларнинг мавжудлигида кўради [Окладников, 1968].


    В.А. Ранов концепцияси
    А. П. Окладниковнинг қарашлари В. А. Ранов томонидан давом эттирилди ва у «Ўрта Осиё учта йирик палеолит даври вилоятлари: Олд Осиё, Сибирь ва Шарқий Осиё маданиятлари туташган жойда жойлашган [Ранов, 1964, стр. 1], ва уларнинг ўзаро таъсири археологик материалларда кузатилади.
    1. А (Олд Осиё вилояти). А гуруҳи (Олд Осиё типидаги маданият) Қайроққум ашель-мустье комплекслари (Тожикистон), ўрта палеолит даврига оид Тешик-Таш, Оби-Рахмат, Ходжакент, (Ўзбекистон), Хўжа-Ғор, Жар-Қўтон (Тожикистон) материаллари асосида кузатилади. Ўрта Осиёда юқори палеолит даври ёдгорликлари жуда кам бўлганлиги сабабли А гуруҳида улар ўрта палеолитга нисбатан кам акс этган – Кара-Камар (Афғонистон) ва Вахш дарёси бўйидаги “ориньяксимон қирғичча” (Тожикистон) кабилардан иборат.
    Гуруҳнинг (А) илк палеолит даври ёдгорликлари учун қўл чўқморларининг мавжудлиги характерлидир. Ўрта палеолит даври ёдгорликлари эса леваллуа чақмоқлаш техникаси ҳамда учиринди ва пластиналардан ишланган қуролларнинг устунлиги билан бир гуруҳга бирлаштирилган ва уларда бифасиал шакллар учрамайди, шунингдек, ушбу гуруҳнинг характерли белгиси пластиналар чақмоқлаш техеикасининг анча эрта (ашель давридан) пайдо бўлиши ҳам ҳисобланади. Юқори палеолит даври ёдгорликлари учун призматик нуклеуслар, йўнилғи учларида шакллантирилган қирғиччалар ва граветти типидаги тиғлар характерлидир [там же, с.3-4].

    2. Б (Сибирь ва Шарқий вилоят) гуруҳлари. Сибирь вилоятининг таъсири сўнгги палеолит даври материаллари орасидагина кузатилади.


    Б гуруҳининг илк палеолит даври комплекслари (Шарқий Осиё типидаги комплекслар бўлиб, Сибирь ва бошқа Шарқий Осиё вилоятлари билан қиёсланади) Х.А. Алписбаев томонидан йиғилган Ж. Қозоғистон материалларини қамраб олади. Ўрта палеолит комплекслари эса Қора-Бура (Тожикистон), Қорасув макони (Қозоқистон), юқори палеолит – Самарканд маконини (Ўзбекистон) ўз ичига олади.
    Ушбу гуруҳнинг фарқ қилувчи хусусияти индустрияларида икки томонлама ишлов берилган чоппингсимон қуролларнинг мавжудлиги ҳамда Олд Осиё учун характерли бўлган мустье даври элементларининг узоқ вақт ҳукм сурганлигидадир.
    В.А. Ранов Сибирнинг палеолит даври ёдгорликлари билан ўхшашликларни ёнлама (қозиқсимон) нуклеусларни, қирғичларни ва галькали қуролларни тайёрлаш усуллларида кўрди. Галькали қуролларни у ушбу регионлар ўртасидаги асосий боғловчи звено деб ҳисоблади. Сибирдаги «Галькали маданиятларнинг» илдизлари Ўрта Осиё маданиятлари орасидан қидирилди1. В. А. Рановнинг фикрича, Сибирда «галькали техника»нинг пайдо бўлиши2 бу ерга Ўрта Осиёдан амалга оширилган миграциялар ҳамда ушбу ҳудудлардаги комплексларнинг конвергент тараққиёти натижасидир [Ранов, 1970, с. 23-24].
    Самарқанд макони тадқиқотчилари Д.Н. Лев ва М. Д. Джуракуловлар А. П. Окладников ва В. А. Рановлардан кейин Самарканд маконини Сибирь-мўғул провинциясига киритганлар. 1965 йилда Д. Н. Лев Усть-Канская ғори инвентари билан Самарқанд макони буюмлари орасида аналогиялар борлигини қайд қилган [Лев, 1965]. Кейинчалик тадқиқотчилар “кенг тарқалган галькали технологиялар”га ҳамда “индустрияларнинг архаик кўриниши”га асосланган ҳолда мальта-бурет гуруҳи ёдгорликлари билан ўхшашликлар борлиги ҳақида таъкидлаганлар3 [Джуракулов, 1987, стр. 120]. Бунда тадқиқотчилар Яқин Шарқ ва Европа билан параллеллар бўлишини инкор этганлар.
    Шу маънода Ю. П. Холюшкин томонидан таклиф этилган нуқтаи назар диққатга сазовордир. У Ўрта Осиё ва Сибирда иккита мустақил (бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда) юқори палеолит даври маданиятлари параллель тараққий қилган йўлллар ҳақида гапириб, Яқин Шарқ сўнгги палеолит даври комплекслари билан алоқаларни инкор этмайди. Ю. П. Холюшкин техник-типологик анализлар асосида Яқин Шарқнинг юқори палеолит даври комплекслари билан параллельлар мавжудлигини кузата олган (унинг томонидан Яқин Шарқнинг юқори палеолит даври комплексларида кенг тарқалган каране типидаги қирғиччалар сериялари ажратилган) [Холюшкин, 1981], аммо ушбу таклиф танқидга учраган [Джуракулов, 1987] ва тарихшуносликда ривожланмасдан қолиб кетган.

    Download 114,81 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish