Ф. Бордгача бўлган концепциялар (1961) Х. Мовиуса назарияси



Download 114,81 Kb.
bet7/10
Sana11.04.2022
Hajmi114,81 Kb.
#542128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ф.Бордгача булган назариялар

Концепция М.Р. Касымова.
Ушбу концепция М.Р. Касимов томонидан 1970-йилларнинг бошларида Оҳангарон воҳаси материаллари асосида шакллана бошлаган. Ушбу концепция 1990 йилда «Проблемы палеолита Средней Азии и Южного Казахстана (по материалам многослойной палеолитической стоянки Кульбулак)» номли докторлик диссертациясида ўзининг тугалланган кўринишини касб этди. Бошланғич босқичларда муаллиф Ўзбекистоннинг ўрта палеолит даври ёдгорликлари билан чекланган бўлса, кейинчалик (1990 йилдан) бутун Ўрта Осиёнинг палеолит даврига оид барча ёдгорликлари маданий тақсимланиши амалга оширилади. М.Р. Қосимовнинг қарашларида эволюцион кузатишлар акс этмайди, чунки бу борада унинг иккитагина илмий иши мавжуд бўлиб, уларда автор локаль гуруҳлар ҳақида фикр юритади [Касымов, 1972; Касымов, 1990].
М.Р. Касымовнинг тузилмаларини В.А. Рановнинг тузилмалари билан жуда ўхшашдир (М. Қосимовнинг шахсий қазишмалари асосида ажратган охирги вариантидан ташқари) – ҳар иккала тадқиқотчи ҳам Ўзбекистон ҳудудида иккита тараққиёт йўлларини ажратади7. Биринчи гуруҳда – леваллуа компоненти устунлик қилади (Ранов бўйича – леваллуа фацияси, Касымов бўйича – биринчи вариант), иккинчи гуруҳга леваллуа индексининг паст даражаси кузатилади (Ранов бўйича – мустье фацияси, Касымов бўйича – иккинчи вариант). Концепциялар фақат Ўзбекистон ёдгорликларига асосланган, фақат М.Р. Касымов иккинчи гуруҳга Вауш, Учтут, Иджонт, Аман-Кутан ёдгорликлари ҳам қўшилади8. Шунга кўра, хулоса қилиш мумкинки, М. Р. Касымовнинг концепцияларида В.А. Ранов ғояларининг давоми кузатилади.
1972 йилда М.Р. Касымов Ўрта Осиёнинг ўрта палеолитида учта “маҳаллий вариантларни ажратган» [Касымов, 1972]. Биринчи вариантга Оби-Рахмат, Ходжакент, Капчигай ёдгорликлари киритилиб, бу индустриялар учун леваллуа чақмоқлаш техникаси, пластиналарнинг катта фоиздалиги,Обирахматнинг юқори қатламлари учун полюсли нуклеусларнинг кўпчиликни ташкил қилиши ва Обирахматнинг юқори қатламларида – протопризматик ва призматик чақмоқлаш усулларининг пайдо бўлиши характерлидир.
Иккинчи вариантга – Аман-Кутан, Учтут, Вауш, Иджонт, Тешик-Таш ёдгорликлари киритилган. Ушбу ёдгорликларнинг индустриялари леваллуа пластиналар фоизининг паст фоизи, радиаль равишда чақмоқланган нуклеусларнинг кўплиги ва қуроллари орасида кина типидаги қирғичларнинг устунлиги билан характерланган.
Учинчи вариантга Кульбулак ва Бозсу киритилган. Ушбу ёдгорликларнинг индустриялари йирик йўнилғилар ва нисбатан кам сонли пластиналари, пайконлари ва леваллуа типидаги тановорлари билан характерланади. «Типологик жиҳатдан улар кертикли бўртиб чиққан қиррали ва қирғичсимон қуроллар фоизининг юқорилиги ҳамда тайяк типидаги қўндоқли қуролларнинг мавжудлиги билан характерланади» [Касымов, 1972].
Қуйи ва юқори палеолит учун маҳаллий тафовутлар ажратилмаган, негаки, ўша даврда бу даврларга оид ёдгорликлар жуда кам очилган эди.
М.Р. Касымов ўзининг докторлик диссертациясида ўз тадқиқотларига якун ясайди. Унинг томонидан Ўрта Осиёнинг илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврлари учун маҳаллий тафовутлар гуруҳлари ажратилган.
Илк палеолит даври ёдгорликлари асосида М.Р. Касымов учта гуруҳни ажратиб кўрсатган. Биринчи гуруҳ (соан маданияти) Жанубий Қозоқистондаги 20 дан зиёд топилмажойлар ва Тожикистондаги Каратау, Лахути, Кульдара каби ёдгорликларни қамраб олади. Бу маданиятда йирик клектон типидаги учириндилар, кливерлар, чопперлар ва чоппинглар кўпчиликни ташкил қилади, ашель даври қўл чўқморлари ва бифаслар кам сонли, айрим буюмларда леваллуа чақмоқлаш техникаси кузатилади [Касымов, 1990, с. 38].
Иккинчи гуруҳга М.Р. Касымов Кўлбулоқнинг ашель даврига оид пачкасини киритган9 (Узбекистан). Тадқиқотчи томонидан ушбу маконнинг қуйидаги хусусиятлари қайд қилинган – бу «леваллуа чақмоқлаш техникасининг кам сонлилиги» [Касымов, 1990, стр 38] ҳамда йирик, қўпол шаклларнинг митти қуроллар билан бирга учраши ҳисобланади. Иккиламчи ишлов беришнинг асосий тури тишсимон ретушь бўлган [там же].
Янгаджа, Джанака ва бошқа (Туркменистан) маконлар учинчи гуруҳ таркибига киритилган, уларнинг индустрияларида бодомсимон қўл чўқморлари, чопқувчи қуроллар ва қирғичлар кўпчиликни ташкил қилади. М.Р. Қосимовнинг фикрича, бу маконлар Кавказ, Эрон тоғлари ва Яқин Шарқнинг ашель маданиятига кўпроқ тортади [там же, с. 39].
Ўрта Осиёнинг ўрта палеолити М.Р. Қосимовнинг фикрича 7 та “локаль тафовутлар гуруҳларидан” таркиб топган. Улардан дастлабки учтаси аввалги таклиф этилган мажмуаларни тўлиқ такрорлайди. Тўртинчи гуруҳга Кара-Бура, Ак-Джар, Кухи-Пиез (Таджикистан) ёдгорликлари киритилган. М.Р. Касымов ушбу гуруҳни В.А. Рановнинг изидан бориб ажратади. Ушбу гуруҳ индустриясининг специфик хусусияти М.Р. Касымовнинг фикрича галькали қуролларнинг мавжудлиги ва бир тарафлама ишланган гардишсимон нуклеусларнинг кўпчиликни ташкил қилишидадир.
Бешинчи гуруҳга Красноводск ярим ороли, Катта Балхан, Джанак, Джанурпа, Капет-Даг (Туркменистан) топилмажойлари киритилган. Ушбу индустрияларнинг қуроллари – пайконлар, тишсимон қуроллар, турли қирғичлардан таркиб топади. М.Р. Касымов ушбу индустрияларнинг Олд Осиё ҳамда Кавказдаги мустье даври ёдгорликлари билан алоқада бўлганлигини таъкидлайди [там же].
Олтинчи гуруҳга Қирғизистондаги мустье даврига оид Тоссор, Джуну, Джети-Огуз, Боз-Бармак ва ҳ.к.лар ҳамда Қозоқистондаги Георгиевский Бугор ёдгорликлари киритилган. Ушбу ёдгорликлар индустрияларида гардишсимон нуклеуслар, қирғичлар, пайконлар, кертик қуроллар кўпчиликни ташкил қилади, леваллуа йўнилғилар кенг тарқалган [там же].
Еттинчи гуруҳга Қозоқистондаги Ч. Валиханов, Кемер – 1,2, Байкадам ва бошқалар киритилган. Уларда икки тарафлама ишланган гардишсимон чопқувчи қуроллар, турли типдардаги нуклеуслар, пайконлар, икки томонлама ва йўнилғи учларида шакллантирилган қирғиччалар кенг тарқалган. М.Р. Касымовнинг фикрича, ушбу маданият маҳаллий ашель ёдгорликлари асосида ривожланган.
Сўнгги палеолит даври учун М.Р. Касымов олтита маҳаллий тафовутлар гуруҳларини ажратади. Биринчи гуруҳга – Самарканд макони, Хўжамазгил, Сиобча, Учтут ва Ижонтнинг сўнгги палеолитга оид комплекслари киритилган (Узбекистан). Бу ёдгорликлар ўхшаш чақмоқлаш техникаси, йўнилғи учларида шакллантирилган қирғиччалар ўйиб-кертилган ва тишсимон қуролларнинг кўплиги, шунингдек, призматик нуклеусларга кўра гардишсимон нуклеусларнинг сон жиҳатидан устунлиги сабабли битта гуруҳга бирлаштирилган.
Иккинчи гуруҳга М.Р. Касымов Кўлбулоқ маконининг юқори 3 та қатламини, Қизиолмасой, Ғиштсой устахоналарининг сўнгги палеолитга оид комплексларини, Бўзсув 1 ва 2 топилмажойларини ва Оқтош ғори материалларини киритади (Ўзбекистон). Уларда, биринчи гуруҳ ёдгорликларида бўлгани каби айрим мустье даври элементлари сақланиб қолади. «Йўнилғи учларида шакллантирилган қирғиччалар, кертикли-тишсимон қуролларнинг сериялари Оҳангарон дарёси водийсининг мустье даври билан Чирчиқ Оҳангарон дарёлари водийсидаги сўнгги палеолитга хос маданиятлар ўртасида генетик алоқадорлик бўлганлиги ҳақида гапиришга асос бўла олади» [там же, с. 41-42.].
Учинчи гуруҳ Хўжағор (Таджикистан) ёдгорлигини ташкил қилади, унинг индустриясида «призматик нуклеуслар, йўнилғи учларида шакллантирилган, юмалоқ ва гардишсимон қирғиччалар, тиғлар, ҳар иккала қирралари ретушланган пластинкалар, тош бигизлар ва тешгичлар кўпчиликни ташкил қилади» [там же, с. 42].
Тўртинчи гуруҳга Шугноу макони киритилган (Таджикистан), унинг индустриясида майда пластинкалар, қалин типли нуклеуссимон қирғиччалар, кесгичлар, тиғлар мавжуд. М.Р. Касымов В.А. Рановнинг изидан бориб, Шугноу маконини Афғонистондаги Қора Камар макони билан бир даврга оидлигини тан олади.
Бешинчи гуруҳга Ч. Валиханов, Соркўл, Майтоба (Казахстан) каби ёдгорликлар киритилган. Уларда призматик ва конуссимон нуклеуслар, қирғичлар, қирғиччалар, тиғлар учрайди. М.Р. Касымовнинг таъкидлашича, ушбу маконлар индустрияларида мустье даври қолдиқлари кузатилади [Касымов, 1990, стр. 43] ва бу ҳолат Жанубий Қозоқистон ёдгорликлари автохтон равишда ривожланганлигидан далолат беради.
Олтинчи гуруҳга Янгаджа -2 (Туркмения) ёдгорлиги киритилган. Ушбу маконнинг сўнгги палеолитга оид комплекси учун пластинкалар, йўнилғи учларида шакллантирилган қирғиччалар, тош бигизлар, нуклеуссимон қирғиччалар характерлидир. М.Р. Касымов В.А. Рановга қарама қарши ўлароқ, ушбу комплексни қоракамар варианти билан боғлаган ва Янгаджа 2 ни маҳаллий мустье асосида ривожланган деган.
Тадқиқотчи Кўлбулоқ маданиятининг ривожланиш динамикасини характерлар экан, унинг фикрича, бу ерда ўрта ашелдан бошлаб то сўнгги палеолитгача узлуксиз тараққиёт бўлган. Бундай тараққиёт йўлини М.Р. Касымов Жанубий Қозиқистон ёдгорликларига ҳам қўллаган. Аммо унинг ишларида Ўрта Осиёда археологик маданиятларга ажратишнинг мезонлари келтирилмаган ва бу тадқиқотчилар олдига қатор ечимини кутаётган масалаларни қўяди. Агар М.Р. Қосимов ажратган маданиятларни харитада кузатсак айтиш мумкинки, унинг маданий тақсимотлари асосида ҳудудий тамойиллар ётади, негаки, бу маданиятлар маҳаллий гуруҳларни ташкил қилади.
М.Р. Касымовнинг концепцияси илмий жамоатчилик томонидан қабуд қилинди, биринчи бўлиб ажратилган тишсимон варианти Ўрта Осиё палеолитининг барча тадқиқотчилари томонидан якдиллик билан қабул қилинган [Ранов, Несмеянов, 1973; Сулейманов, 1972; Вишняцкий, 1996; Джуракулов, 1987 и др.].
ХХ асрнинг 70-йилларида В. Н. Гладилин Рус текислиги ва Қримнинг мустье даври материаллари асосида тош даври ёдгорликларини ўзининг маданий-даврий тақсимлаш системасини таклиф қилди [Гладилин, 1976]. Маданий-технологик тақсимлаш учун у қуйидаги категорияларни ажратди: вариант, фация, тип. В. Н. Гладилиннинг схемаси Л. И. Кулаковская томонидан Ўрта Осиё мустье даври ёдгорликлдарига қўллаб кўрилди. У мустье маданиятининг иккита вариантини ажратди: оддий мустье тишсимон мустье. Оддий мустьега Л. И. Кулаковская «индустрисида йирик ва ўрта ҳажмли қуроллар кўпчиликни ташкил қиладиган (5 смдан каттароқ), айрим бифасиаль ишланган қуролларга эга ёки улар умуман учрамайдиган ҳамда типологиясида қирғичлар устун бўлган комплексларни киритган» [Кулаковская, 1990, стр. 211]. Оддий мустьенинг ичида Л. И. Кулаковская 4 та типни ажратиб кўрсатади: Тешик-Тош типи, Қора-Бура типи, Оғзи-Кичик типи ва Оби-Рахмат типи. Тишсимон мустье вариантига «йирик ва ўрта ҳажмли (5 см дан каттароқ) буюмларга эга, бифасиаль буюмлар кўрсатгичининг пастлиги, тишсимон кертикли қуролларнинг кўпчиликни ташкил қилувчи комплекслар» [Кулаковская, 1990, стр. 212]. Тишсимон мустье варианти Кўлбулоқ типи билан чекланади. Аммо Л. И. Кулаковкаянинг бундай тақсимлашлари кенг тарқалмади ва у материаллар билан шахсан таниш эмас ҳам эди.
Юқорида келтирилган талқиний моделлар асосида қуйидаги умумий хусусиятларни ажратиш мумкин:

  1. Тадқиқотчилар ҳудудда палеолит даври маданиятларининг автохтон тараққий қилганлигини қайд қилганлар.

  2. Таклиф қилинган мажмуалар ҳудуддаги палеолит даври маданиятлар тараққиётига эволюцион ёндошувни ўзида акс эттиради ва уларда қатор белгилар (масалан, адаптацион стратегиялар вариантлари, хом ашёнинг сифати, ёдгорликнинг жойлашуви ва ҳ.к.лар) ҳисобга олинмаган ва булар индустриялар кўринишининг шаклланишига таъсир кўрсатмай қолмаган.

  3. Тадқиқотчилар ўз концепцияларини тузишда Ф. Борд томонидан Франция ёдгорликлари учун ишлаб чиқилган типологик схемадан фойдаланишганлар ва уни Ўрта Осиё ёдгорликларига мослаштирмаганлар. Л.И. Кулаковскаянинг концепцияси бундан мустасно, чунки у В.Н. Гладилин томонидан Рус текислиги ва Қрим ёдгорликлари учун ишлаб чиқилган маданий-хронологик системадан фойдаланган. 4. Ўрта Осиё ёдгорликлари материаллари асосида бир қатор маданий гуруҳлар ажратилган (Р. Х. Сулейманов, Т. М. Омонжулов ва Л. И. Кулаковская иккитадан маданий гуруҳларни ажратганлар, В. А. Ранов – бешта гуруҳни ва М. Р. Касымов – 7 та гуруҳни ажратган), бундай маданий гуруҳларга ажратишнинг ҳар бирида тишсимон варианти сақланиб қолверган ва унинг асосий ёдгорлиги Кўлбулоқ ҳисобланиб келинган. Сўнгги палеолит даври ёдгорликларининг мустье ҳамда мезолит даврлари ёдгорликларига нисбатан сон жиҳатидан диспропорциясини тадқиқотчилар эр.ав. 40 25 минг йилликлар ораслиғидаги ҳудуднинг депопуляциялашуви билан тушунтирганлар. Интерпретацион жамламаларнинг замонавий тадқиқотларда қайта кўриб чиқилиши

1990-йилларнинг ўрталарида тадқиқотчилар томонидан Ўрта Осиё палеолити учун бир қатор маданий-даврий эволюцион схемалар таклиф қилинди. Аммо уларнинг заиф томони аниқ чтратиграфиялашган объектларнинг камлиги ва абсолют саналарнинг деярли умуман йўқлигида эди. 1998 йилдан бошлаб Ўзбек Россия экспедицияси томонидан қатор объекгларни комплекс ўрганиш ишлари бошланди. Улар ҳудуддаги тош даври ёдгорликлари атрофидаги муаммоларни ҳал этиш, уларни саналаш ва улар тараққиётидаги бурилиш ясаган моментларни реконструкция қилишга қаратилди. Экспедиция доирасида Оби-Рахмат, Пальтау, Кутурбулак, Кульбулак ва Бойсутоғдаги қатор палеолит даври ёдгорликлар ўрганилди. Шунингдек, Додекатым-1,2, Кызыл-Алма-2, Катта-Сай каби янги ёдгорликлар очиб ўрганилди. 2003 йилдан бошлаб экспедиция ишларига 10 дан ошиқ давлатлар мутахассислари жалб қилинди ва Ўрта Осиёда илк палеолитдан сўнгги палеолитгача бўлган даврларнинг энг зарур жаюҳалари ўрганилди. Натижада палеолит давридаги одам ва унинг моддий маданияти эволюцияси борасидаги қатор эскирган қарашлар қайта кўриб чиқилди.

Download 114,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish