очиқ ва ҳалол айтадиган катта-кичик қаламкашлар,
тенгқурларим, талай танқидчи дўстларим,
кези келса, ёши
кичикроқ укаларим - ҳаммасини устоз деб биламан. Ижод
шундай бағрикенг майдонки, ҳамма бир-биридан ўрганади.
Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Гулом, Лев Толстой, Миха
ил Шолохов, Чингиз Айтматов, Мопассан, Эрнест Хемингуэй
каби улкан адиблар эса билвосита (ўз асарлари билан) устоз-
лик қилган.
Шогирдлар масаласига келсак, Хайриддин Султонов, Эр
кин Аъзамов, Мурод Муҳаммад Дўст, Нортўхта Қиличев, Эр
кин Усмонов ва талай бошқа адибларга яхши ниятда оқ йўл
тилаганман. Улардан қай бири мени ўзига
устоз санайди,
қай бири йўқ, буниси муҳим эмас. Муҳими, бу қаламкашлар
яхши асарлар ёзса, кифоя. Кейинги авлод орасида Нурулло
Отахоновдан умидим катта. Тағин бошқа кўп прозаиклар
адабиётимизга кириб келяпти. Бугун биз эришолмаган мар-
раларга эртага шу адиблар эришишини чин дилдан орзу
қиламан.
-
Охирги савол. Китобхонларнинг таклиф ва эътироз-
ларига қандай царайсиз?
- Ҳаммаси китобхон муносабатига боғлиқ дейиш ҳам,
китобхон
саводсиз, унинг гапи бир пул, дейиш ҳам хато.
Тўғри, китобхонлар орасида, фалон қаҳрамоннинг тақдири
нима бўлди, энди уйланадими (ёки турмушга чиқадими)
қабилидаги жўн хат йўлловчилар ҳам бор. Бироқ асардаги
фазилат ва камчиликларни қаламкаш ва танқидчидан ҳам
нозикроқ тушунадиган китобхонлар борлиги халқимизнинг
бадиий савияси ўсиб бораётганидан дарак беради.
Кела-
диган хатлар орасида профессионал жиҳатдан мукаммал
бўлмаса-да, хдёт билан ижодни солиштириб, жиддий ху-
лосалар чиқарилган мактублар кўп. “Квазарлар” қиссасида
осма тарози йигирма килодан ортиқ юк торта олмаслигини
билар-билмас ёзган эканман (китобхон
таънаси билан ту-
затдим). “Икки карра икки - беш”да 60-йилларда раис “Ж и
гули” сотиб олиши тасвирланган экан. Бу деталь хдқиқатга
хилоф эканини хдм китобхон айтди. Бинобарин, китобхон
ҳаётнинг айрим элементларини қаламкашдан яхшироқ би-
лади. Айни чоқда баъзан оддий ўқувчи, адиб “автоматик”
тарзда, асар воқеалари мантиқидан келиб чиқиб тасвирла-
Ў ткир Х ош и м ов.
'Я р и м
дафтари*
285
ган ҳаётий деталларни муаллифнинг ўзидан ҳам яхшироқ
пайқаши, катта-катта олимлар сезмаган нуқталарни то-
пиши мумкин. Масалан, наманганлик уруш қатнашчиси
Х.Абдуллаев “Икки эшик ораси”даги кичик деталь - “Юл-
даш ” деган гапда қанчалик чуқур ҳақиқат борлигини
анча-
мунча мунаққиддан кўра теранроқ ҳис этган. Ёш педагог
Ақида Шамсиева “Умар закунчи ёмон одамм и?” деган мах
сус мақоласида (афсус, бу мақола хат тарзида ёзилган, мат-
буотда чиқмади) Умар закунчи ва Раъно фожиасини баъзи
олимлардан кўра аниқроқ таҳлил қилган. Андижонлик од-
дий бир аёл эса шу кунгача ҳеч ким эътибор бермаган кичик
детални топиб, ундаги маънони аниқ топган. “Романни ик
кинчи марта ўқиётганимда бир гапга эътибор бердим, - деб
ёзади у.
- Асар бошида, “Тўй” деган бобда ғалати ҳолат бор.
Ёш бола Музаффар, уйқусираб, таванхонага киради. “Қора
ам м а” ёнида ўтирган, овози ҳам, ўзи хдм қўпол Башар хо-
лани кўради ва негадир ўша нотаниш хотиннинг ёнига бор-
гиси келади... Роман охирида маълум бўладики, Башар хола
унинг онаси экан, эмизган экан...”.
Олимлар ҳам эътибор бермаган бу нуқтани оддий ки
тобхон топганига қойил қолдим. Хуллас, бугунги китобхон
анойи эмас. Шунақа саводли ўқувчига лойиқ асар ёзгинг ке
лади.
Download
Do'stlaringiz bilan baham: