Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet2/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

УЎК: 821.512.133
КБК: 83.3(5Ў)6
ISBN 978-9943-12-245-1 
© “Movarounnahr” нашриёти


Васият китоб
Адабиётимизнинг азиз мухлиси! Навбатдаги янги китобни ўқишга ки- 
ришганингиз қутлуғ бўлсин! Фақат уни ўқиш чоғида мени чулғаб олган ва 
бирор лаҳза диққат-эътиборимни тарк этмаган ажиб бир ҳайратни сиэга 
баён этишга бурчлиман: китобни ўқияпман-у, назаримда, унинг ҳар бир 
саҳифасида муаллиф - Ўткир Ҳошимов бир чеккада мени кузатиб турган- 
дек бўлаверди! Тафаккурга эмас, тасаввурга ишонгим келади шундай дам- 
ларда ва илкис бош кўтариб ён-веримга ўгириламан, қарайман, излайман.
Ўткир ака эса йўқ...
Китобнинг ҳар саҳифасида эмас - муаллиф услуби ва руҳи сингиб- 
шимилиб кетган ҳар ибора, ҳар жумла, кулгили ёки изтиробли ҳолатлар 
тасвири эканидан қатъи назар, ўқиётиб, сиз қадрдон мухлислар, ёр- 
дўстлар, шогирдлар - китобхонлар кўз ўнгидан Ўткир аканинг таниш 
нигоқи-сиймоси кино манзаралари янглиғ ўтади...
Ўткир ака хаёлчан, оғир-босиқ, вазмин инсон эди. У кишининг 
чеҳрасида ўзига ярашган нимтабассум ҳамиша "ҳозиру нозир’ эди. Бу 
табассумга нигоҳи тушган одамнинг дарҳол кайфияти кўтарилар, ади- 
бимиз чеҳрасидаги зоҳирий сокинлик ортида эса олам ва одам тилси- 
мотини англаш, идрок этиш ва улар талқинини яратишга доир ботиний 
изланишлар жараёни кечар эди.
Ўткир Ҳошимов умр бўйи ана шу жараён ичида яшади, бирон дақиқа 
бўлсин ўша жараён уммонини тарк этмади, балки унинг қалби, шуур-та- 
факкури ана ўша ҳамиша қайноқ жараённинг бош қароргоҳига айлан- 
ди. Бундай яшаш ва ижод қилиш тарзи, дунёдаги аксарият улкан ижод 
соҳибларида бўлгани сингари, Ўткир Ҳошимовнинг ҳам қисмати эди...
1963 йил Ўткир Ҳошимов учун фавқулодда омадли келди. Биринчи 
китоб - "Пўлат чэвандоз"номли очерклар тўплами нашрдан чиқди, айни 
бах,ор палласи биринчи ҳикоя -"Тўрт мактуб'газетада босилди, йил охи- 
рида эса биринчи қисса - "Чўл ҳавоси” эълон қилинди. Ўшанда Ўткир 
Ҳошимов бор-йўғи 22 ёшда эди.
Йил мобайнида кулиб боққан омадни ёш қаламкаш қаттиқ ижодий 
меҳнати эвазига қўлга киритди. Ўзи айтмоқчи, у ўша кезлари жон-жаҳди 
билан ёзишга киришиб кетди.
Ўзгача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Дастлабки чиқишлар билан 
боғлиқ олам-жаҳон ҳаяжонлар устига 'Чўл ҳавоси” Абдулла Қаҳқордек 
талабчан устоз адибнинг назарига тушди, ҳатто у қисса муаллифига илиқ 
фикрлари баён этилган унутилмас эътирофнома йўллади.
5


Астойдил меҳнат ва ардоқли эътироф шарофати билан замонавий 
узбек адабиёти майдонида Ўткир Ҳошимов исмли адиб пайдо бўлди.
Абдулла Қаҳҳорнинг беш-олти оғиз жумладан иборат мактуби шун- 
чаки эътирофномадан кўра чуқурроқ, теранроқ мазмунга эга, бу - XX 
аср ўзбек насрида эсаётган янги шабадалар шарафига битилган олқиш 
эди. Ўлмас Умарбеков, Учқун Назаров, Шукур Холмирзаев ва шубҳасиз 
Ўткир Ҳошимов яратаётган образлар, қаҳрамонлар ўзларининг софлиги, 
табиийлиги ва айниқса самимийлиги билан миллий адабиётимиз "об- 
ҳавоси'ни тубдан ўзгартириб юбора бошлаган эди. Бу авлод вакиллари 
ўзларига қадар ҳукм сурган қаҳрамонлар зиммасидаги ижтимоий юкни 
бўрттириб тасвирлаш бадиий маҳорат белгиси ҳисобланган метин анъа- 
нага энг оддий ва энг мўъжизакор туйғу - самимийлик туйғусини қарши 
қўйдилар. Ушбу туйғу ўзбек адиблари бадиий тафаккурининг тубдан 
ўзгаришига, янгиланишига туртки бўлди. Самимийликка эришишнинг 
ягона йўли инсон қалбига қулоқ сола билишда деб ҳисоблади Ўткир 
Ҳошимов. Чунончи қиссаларидан бирини“Қалбингга қулоқсол"деб ном- 
лаганининг ўзиёқ бизнинг адабий мух,итимиз учун ижодий, маънавий ва 
маърифий кашфиёт эди.
Шу тариқа адиб бадиий асардаги ижтимоий юк тушунчасини 
“ташқари"дан "ичкари'га - инсон ботинига олиб кириш йўлларини из- 
лашда давом этди. Бошқача айтганда, катта олам синоатининг калити ки- 
чик олам - ботинда деган ғоя, нуқтаи назар Ўткир Ҳошимов ижодининг 
марказий ўқтомирига айланди.
Бадиий ижоднинг бошқа турлари ҳақида бир нарса дейишим қийин, 
лекин айниқса адабий-бадиий воқеликда кескин бурилиш юз берган 
паллаларда аксарият ёзувчи-шоирларда публицистик руҳга мойиллик 
ортиши кузатилади. Публицистика, хусусан, бадиий публицистика ба­
диий ижоддан кам бўлмаган мавқега кўтарилади. Ёзувчи ҳали ҳикоя, 
қисса ёки роман мақоми даражасида пишиб етилмаган "дард"ларини 
мақоланавислик орқали жамоатчилик эътиборига ҳавола қилади, шунда 
ҳам у бутун фикр-хаёли билан адабиёт кўчасига ўтишга "зимдан"тайёр- 
гарлик кўраётган бўлади. Тан олиш керак, айрим ҳолларда бадиий асар- 
дан кўра публицистик сўз таъсирчанроқ, кўламлироқ, залворлироқ акс- 
садо уйғотади омма онгида.
Ўткир Ҳошимов зиёли инсон, ҳассос адиб сифатида олам ва одам си- 
ноатларини ўрганиш, тадқиқ этиш ва уларни турфа шаклларда ёритиб 
бериш учун мазкур икки ижодий воситадан маҳорат билан фойдаланди. 
Ўткир Ҳошимовнинг адабиётга журналистика орқали кириб келгани ҳам, 
умр бўйи ушбу ҳар икки ижод майдонида садоқат билан қалам тебрат- 
гани сабабларининг илдизи, моҳияти ҳам мана шунда. Ўткир Ҳошимов 
бадиий мақоланависликда - маҳоратли адиб, бадиий адабиётда эса - 
беназир мақоланавис эди.
Қўлимиздаги китоб юқорида узоқдан бошланган мулоҳазаларга ҳар 
жиҳатдан ёрқин мисол бўла олади.
б


Алоҳида таъкидламоқ керак, "Ярим аср дафтари" атоқли ўэбек ади- 
би Ўткир Ҳошимов ўэ қўли билан тартиб берган сўнгги китобдир. Уни 
қайта-қайта варақлар эканман, беихтиёр дайди ўй олиб қочди: Ўткир 
ака не мақсад-муддаода айнан шу мазмун-шу тартибда китоб яратишга 
чоғланган? Эътибор беринг, ахир мажмуа 72 йиллик ҳаёт (1941 - 2013) 
ва 50 йиллик (1963-2013) ижод сарҳисобига ўхшаб турибди-ку?! Тўғри, 
устоз ҳаётининг ниҳояси бир муддат хасталикда кечди, тинимсиз муола- 
жалар, тўшакка михлаган кунлар сурункали тус ола борди, бироқ неча 
қайта дийдорлашмайлик, Ўткир ака бирор марта эорлангани, бирор 
марта нолигани, шикоят қилгани йўқ. Аксинча, мезбон сифатида гурунг- 
ни қиздирадиган мавзулар топар, ҳаётий мутойибалардан ҳикоя қилар, 
бирдан жиддий тортиб, албатта ёзилмоғи ва китобхонлар эътиборига 
тақдим этилмоғи муҳим деб ҳисоблаган режалари бисёрлигини айтар 
эди. Бу қадар некбинликни кўрган, эшитган одамнинг хаёлига ҳеч бир 
кўнгилсиз ўйлар ораламасди. Ораламас эди-ю... энди билсак, ўша некбин 
бир кайфиятда Ўткир ака сарҳисоб онлари поёнига етаёзганини сезган, 
аниқроғи, ёруғ юз, тоза виждон билан васият-китобини жамлашга жазм 
этган экан...
Энг яқин инсонлар - ота, она, опа, ака-укалар... Умр йўлдоши, фар- 
зандлар... Устозлар... Сафдошлар... Ҳамкасблар... Атрофдаги одамлар... 
Ҳаёт қувончлари, изтироблари ва ҳангомалари... Ўйлаб кўрсак, инсон- 
ни инсон қиладиган ҳам, ижодкорни ижодкор қиладиган ҳам шулар. 
Ўткир Ҳошимов мана шундай муҳитда дунёга келди, вояга етди, инсон ва 
адиб сифатида тобланди ва ўзига мана шундай тақдирни ва ҳаёт йўлида 
мана шундай зотлар-сиймоларни раво кўрган меҳри ва раҳматлари 
уммон Аллоҳ таолога изҳори ҳамд ўлароқ уларнинг барча-барчалари- 
дан рози-ризолик тилади. Мавриди келганда, Ватанимиз истиқлоли 
ва халқимиз истиқболига доир ўтли ва муросасиз сўзлари - ҳа, устоз- 
нинг қаҳ-қаҳалари ва нимтабассумлари ортида ҳар қандай ижтимоий 
ҳақсизлик, қабиҳликка қарши "исён ва туғён" (Эркин Воҳидов таърифи) 
бош кўтаришга шай жанговар руҳ бор эди - мақолаларини яна бир 
бор ўз ўқувчиларига тақдим этишни лозим кўрди. Ҳаётининг мазмун- 
моҳиятини ташкил этган бадиий адабиёт, маърифий сўз мавзусидаги 
эскирмас қарашларини биз китобхонлар эътиборига яна бир карра 
тақдим этди. Зеро, қалам аҳлининг бу ёруғ оламда мерос қолдирадиган 
китобидан - сўзидан кўра муҳимроқ, улуғроқ ва савоблироқ нима ҳам 
бор...
Адиб 50 йил тиним билмай ёзди, ижод қилди, аҳён-аҳён ўзаро 
суҳбат асносида нашр этилган китобларининг умумий адади ҳисобидан 
аллақачонлар адашиб кетганини эслаб, ҳақпи равишда, "Ҳа, мен мил­
лионер ёзувчиман" деб фахрланиб қўяр, чеҳрасидаги нимтабассумни 
кўрган одамнинг муқаррар кайфияти кўтарилар, Ўткир аканинг қалбида, 
шуурида эса қайноқ ижод жараёни тўхтовсиз давом этар, дафтар чек- 
касидаги мўъжаз битикларнинг ҳар бири янгидан-янги роман, қисса
7


ва ҳикояларнинг хушхабар элчилари янглиғ мухлислар кўнглида умид 
учқунларини ёқар эди...
Китобнинг ҳар саҳифасини эмас - муаллифнинг ўзигагина хос руҳи 
ва услуби сингиб кетган ҳар ибора, ҳар жумласини ўқиётиб қадрдон мух­
лислар, ёр-дўстлар, шогирдлар - китобхонлар кўз ўнгидан Ўткир ака- 
нинг таниш ва қадрдон нигоҳи-сиймоси бир-бир ўтар экан, яратган Эга- 
миздан ардоқли адибимиз қўйилган маконни ўз нурлари билан чароғон 
қилишини сўраб, илтижо қилиб қоламиз.
Хурш ид Д Ў С Т М У Ҳ А М М А Д

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish