Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


“Ярим аср дафтари" Уткир Хлшимои


bet4/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

“Ярим аср дафтари" Уткир Хлшимои


ўзбек археологиясининг отаси Яҳё Ғуломов исботлаб берди. 
Шогирдлари эса устоз бошлаган ишни давом эттириб, инсон 
ақлини лол қолдирадиган далилларни топишди. Мана, ўша 
далил: Шоштепадан қалам топилди! Суякдан ясалган қалам. 
Икки минг йил илгари Тошкентда бунёд этилган, узунлиги 
ўн беш сантиметр келадиган қалам... Ҳаёт мураккаб. Ин­
сон такдирида найза ҳам, ўҳ-ёй ҳам хизмат қилиши мум- 
кин. Гоҳ хдемоя учун, гоҳ хужум учун. Аммо қалам... Қалам 
пичоқ эмас. У қон тўкишга хизмат қилмайди. Икки минг 
йил илгари Тошкентда қалам бўлган экан, демак хат-савод 
бўлган, илм бўлган. Бу билан фахрланмасликнинг ўзи бориб 
турган гумрохлик! Бундан чикди, шаҳар аҳли урушни эмас, 
кўпроқ тинчликни орзу қилган. Минг йил илгари яратилган 
сиёҳдон, кичкинтойларга атаб чиқарилган ўйинчоқлар шун- 
дан дарак бермайдими?
...Ўшанда, хдли битмаган метронинг бетон деворига суя- 
ниб туриб ҳовучимдаги тупроқни кўксимга босганча мана 
шу хдқиқатларни ўйладим. Кўп ўйладим. Қизиғи шундаки, 
ҳаётнинг бизга бўйсунмайдиган ғалати қоидалари бор. Баъ- 
зан ўзгалар юртига хужум қилган босқинчи билан ўз юртини 
хлмоя қилган фидойи бир-бирига баравар найза санчади-ю, 
иккаласи хдм баравар хдлок бўлади. Иккаласининг хоки 
қўшилиб кетиши ҳеч ran эмас. Бироқ инсон хотираси яхшини 
ёмондан, покни разилдан ажрата олади. Ўлганлар ўлади. Адо- 
латни қабоҳатдан ажратиб олиш - тирикларнинг вазифаси.
Дунёда ажиб ҳақиқатлар бор. Маҳаллий маҳсулот бўлиши 
мумкин. Маҳаллий дўппи... Маҳаллий команда... Аммо 
маҳаллий одам, айниқса маҳаллий ижодкор бўлиши мум­
кин эмас. Овози маҳалласидан нарига чиқмайдиган созан- 
да, ёзгани маҳалласидан нарида ўқилмайдиган қаламкаш 
энг бахтсиз, энг майда одам бўлади! Ижодкор фақат ўз 
маҳалласининг, ўз шаҳрининг боласи эмас, халқнинг, Ва- 
таннинг, қўлидан келса, яхши ниятли бутун инсониятнинг 
фарзанди бўлиши керак. Бу ҳақиқатни менга онам ўргатган. 
Оддий, чаласавод онам.
Ўшанда кичкина эдим. Мактабга қатнамасдим. Кун- 
лардан бирида “ тилла кўзойнак” тақиб юрадиган бир 
“ профессор” никига меҳмонга бордик. Мен тенги ўғлининг 
уч оёқли велосипеди бор экан. Менинг унга жуда ҳавасим 
келди. Аммо журъат қилиб велосипедини сўрай олмадим. 
Бирон жойига тегсам синиб қолишидан қўрқдим.
Ўткир Ҳошимов. 'Ярим аср дафтари'


Ўзимизнинг уйга қайтгандан кейин онамга ҳиқилладим.
- Сирожнинг велосипеди бор экан.
Онам индамади.
- Ҳовлисида ҳовуз бор экан.
Онам тағин индамади.
- Томи тунука экан.
Онам бу сафар ҳам индамаган эди, дардим ёрилди.
- Бизникидан чакка ўтади, - дедим ўкиниб.
Шунда онам ғалати ran айтди.
- Сирожларнинг уйи яхши, аммо одам энг аввал ўз уйи- 
ни яхши кўриши керак. Бўлмаса, бошқа жойларни ҳам 
яхши кўролмайдиган бўлиб қолади. Сирожларнинг ҳовузи 
бор-у, лекин сен ўзимизнинг Қонқусни яхши кўр. Чунки 
биз шу анҳордан сув ичамиз, болам. Агар сен ўзимизнинг 
Дўмбирободни ёмон кўрсанг, шаҳрингни ҳам, бутун юртинг- 
ни ҳам яхши кўрмайдиган бўлиб қоласан, тушундингми?
Эҳтимол ўшанда бу гапларни жудаям яхши тушунмаган- 
дирман. Йиллар ўтиб, ақлим озми-кўпми тиниқлашганидан 
кейин ажиб бир ҳақиқатни англаб етдим. Ватан уйингнинг 
остонасидан бошланади, деган гапни ким айтган бўлса, 
хўп ҳақиқатни гапирган экан. Ўз яқинларига яхшилик 
қилмайдиган одам “ мен гуманистман” деб ҳарчанд кўксига 
урмасин, ёлғончидир. Ўз онасига қўл кўтарган кимса Вата- 
нига хиёнат қилмайди, деб ким кафолат бера олади?!
...Метро ҳавзасидан олганим бир сиқим тупроқни ҳамон 
авайлаб сақлайман. Биламанки, бу табаррук тупроқ. Икки 
минг ёшга кирган кекса, аммо ҳамиша навқирон Тошкент 
тупроғи. Бу тупроқ хдмиша эзгуликни ният қилган, узоқ- 
яқин юртларда нон шаҳри, виждон шаҳри, биродарлик ва 
дўстлик шаҳри деб ном чиқарган; Тошкент тупроғи! То ти- 
рик эканман, уни ҳамиша муқаддас деб биламан.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish