Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


 йил Ҳақиқат учун курашмоқ керак


bet80/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

1988 йил


Ҳақиқат учун курашмоқ керак
“Совет Ўзбекистони санъат и”журнали анкет асига ж авоб
1. 
Хдётда ўзингиз йўл цўйган бирор хато Сизга сабоқ
бўлганми? Шу ҳақда сўзлаб бера оласизми?
“Иш бор жойда хато бор”, “Ҳеч нима қилмаган одам ҳеч 
қандай хато қилм айди”, деган гаплар бежиз айтилмаган. 
Ҳаётда хато қилмайдиган одамнинг ўзи йўқ. Бироқ баъзан 
шундай хатолар бўладики, бир умрли сабоқ бўлиб қолади. 
Менда ҳам шундай ҳолатлар бўлган. Иккита мисол айтишим 
мумкин. Кунлардан бирида онам бундай деб қолди: “Ўғлим, 
битта суратга тушиб келсак”. У ҳеч қачон бунақа демаган 
эди. Негадир кулгим келди. Ойимнинг гапи ёш боланики- 
дек кўринди. “Қўйсангиз-чи”, дедиму чиқиб кетдим. Ора- 
дан икки ҳафта ўтгач ...онам тўсатдан вафот этди. Қарасам, 
бирга тушган биттаям суратимиз йўқ экан. Кейин... Рассом 
дўстимга онам билан ўзимнинг алоҳида-алох^да тушган 
иккита суратимизни элтиб бердим. Иккаламизни ёнма-ён 
ўтқизиб портрет ишлаб беришини ялиниб илтимос қилдим.
Университетда ўқиб юрганимда биринчи повестим эълон 
қилинди. Асар ҳақида яхши мулоҳазалар билдирилди. Сту- 
дентлар ўртасида обрўйимиз ошиб кетганини кўрсангиз! 
Ҳатто газета-журналлардан “Янги асарингизни бизга бер- 
сангиз”, деган илтимослар ҳам бўлди. Бунақа пайтда бизга 
ўхшаган довдирлар нима қилади? Босар-тусарини билмай 
қолади-да! Биз ҳам шу неъматдан бенасиб қолмадик. Жур- 
наллардан бирига бўшгина ҳикоямизни “тантана” билан 
топширдик. Кўп ўтмай ҳикоя эълон қилинди. Шунда Аб­
дулла Қахҳор ғалати гап айтди. "Мулла Ўткир, бир нарсага 
ҳайронман: баъзи одамлар “ҳали ўлганим йўқ, яшаб юриб- 
м ан”, деб ўзини кўрсатиб қўйиш учун асар эълон қилиш ади”. 
Ўша кундан бошлаб ёзиладиган асар қалбимнинг амрига ай- 
ланмагунча қўлимга қалам олмайдиган бўлдим.
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари'


2. Ўзингизни кечиролмаган дацицалар бўлганми?
Қайси куни кундалигимни варақлаб ўтирсам, бир 
вақтлар ёзиб қўйган мана бу сўзларимга кўзим тушди: 
“Танҳо қолганида ўзи қилган ёмонликлар учун, аблаҳликлар 
учун ўзини лаънатлайдиган одам ким бўлишидан қатъи 
назар виждонли одамдир. Албатта, бунинг учун виждон- 
дан ташқари озми-кўпми фаросат ҳам керак”. Модомики 
шундай сўзлар ёзилган экан, демак, ўзим ни кечиролмаган 
дақиқалар бўлган.
3 .
Бировлар сизни алдаганда хаёлингиздан нималар ке-
чади?
Ёлғон гапирмайдиган одамнингўзи йўқ. “Умримда бирон 
марта ёлғон гапирган эмасм ан”, деган одам яна бир марта 
ёлғон гапирган бўлади. Қадимги мутафаккирлар “Одам­
лар ўртасида нифоқ туғдирадиган ростгўйликдан одамлар 
орасида иноқлик туғдирадиган ёлғон аф зал”, деб бежиз ай- 
тишмаган. Тасаввур қилинг: сиз ўлим тўшагида ётган бемор 
ҳузурига кирдингиз. Унинг умр шами эрта-индин ўчишини 
билиб турибсиз. Бироқ шу вазиятда “Ҳа, энди эртага ўласиз- 
д а”, деб рост гапни айтасизми ёки “Ранги-рўйингиз яхши, 
насиб этса эрта-индин тузалиб кетасиз”, дейсизми?
Табиийки, вазият одамни хохдаса-хоҳламаса баъзан 
ёлғон гапиришга мажбур қилади. Бироқ ёлғоннинг ёлғондан 
фарқи бор. Менимча, ёш болага кўра-била туриб, тағин бола- 
нинг эмас, ўзининг манфаатини кўзлаб ёлғон гапириш - бо- 
риб турган қабиҳлик. Шу боисдан бўлса керак, болалигимда 
алданганларим менга, айниқса, ёмон таъсир қилган.
Студентлик пайтимда ҳам энг яқин одамларимдан, энг 
яхши дўстларимдан панд еган пайтларим бўлган. Қизиқ, 
олдинига биров мени алдаса алам қиларди. Кейинчалик ал- 
довни кўрсам, ғазабланадиган бўлдим. Бора-бора бошқача 
ҳолат рўй берадиган бўлди. Ҳозир биров менга ёлгон га- 
пирса, алданаётганимни юз фоиз бўлмаса-да, умуман сезиб 
тураман. Шунда алам билан, ғазаб билан бирга кўнглимда 
яна бир туйғу уйгонади. Мени алдаётган ёки алдашга ури- 
наётган одамга нисбатан ачинишга ўхшаган бир ҳис пайдо 
бўлади. Бир чеккаси шу бечорага ҳам рахдоим келади.
Бироқ ҳаётда шундай ёлғонлар ҳам бўладики, бошдан- 
оёқ қабоҳат, разолатга хизмат қилади. Айтайлик, қайсидир
288
"Ярим аср даф тари' 
Ў ткир Ҳ ош им ов


колхоз раиси пахта пунктидан пахта сотиб олиб, планни 130 
фоиз бажарди. Натижада раис орден ёки медаль билан муко- 
фотланди. Колхозчи эса тузукроқ маош ҳам ололмади. Нега- 
ки, унга тўланадиган маош бошқа ёққа кетган. Хўш, у қандай 
хаёлга боради? Кўзи кўр эмаски, раиснинг “қаҳрамонлиги” 
ғирт ёлғонлигини кўрмаса! Хўжалик пахта планини ошириб 
бажарса-ю, колхозчи маош ололмаса, алам қиладими? Энг 
ёмони оддий колхозчида ҳамма нарсага шубҳа билан қараш, 
иш ончсизлик пайдо бўлади...
Тағин бир тоифа одамлар - демагогларнинг ёлғонидан 
қўрқаман. Негаки, демагог ҳар қандай ёлғонни ростга 
ўхшатиб айтади. Керак бўлса оқни қора, қорани оқ деб “ис- 
ботлаб” ҳам беради. Буниси энди даҳшатли ёлғон. Кўп яхши 
одамлар демагоглар ёлғонию тухдоати туфайли азият чекиш- 
ган.
4. Ҳациқат ҳацида тасаввурингиз.
Инсон боласи минг йиллардан буён ҳақиқатни излаб, 
ҳақиқат учун курашиб, қўлга киритишга интилиб келади. 
Эҳтимол, бир замонлар одамлар ўзи излаган ҳақиқатни ер- 
дан тополмагани учун “ҳақ” деб осмонга илтижо қилгандир. 
Аслини олганда ҳақиқат деган тушунчанинг ўзи маълум 
маънода нисбий нарса. Бир одам учун қабиҳлик бўлиб ту- 
юлган нарса бошқа одамга ҳақиқатдек кўриниши 'мумкин. 
Ҳамма ran одамнинг дунёқарашига боғлиқ. Масалан, бизга 
асло ёқмайдиган баъзи қусурли одамларнинг ўз ҳақиқати 
йўқ деб ўйлайсизми? Айтайлик, амалпараст одам бир 
поғона баландроқ кўтарилиши учун бошқаларга хиёнат 
қилишни айб деб билмайди. Порахўр бировдан пора олаёт- 
ганида ёки бировга пора узатаётганида тўғри иш қиляпман, 
деб ўйлайди. Унинг тасаввурида гўё ҳамма шундай қилади. 
Гўё шунинг ўзи ҳақиқат. Ичиқора одам софдил одамнинг 
иши юришганини кўрса, бу дунёда ҳақиқат қолмапти, деб 
нолийди. Жуда бўлмаса, тирноқ орасидан кир излаб минг 
жойга шикоят ёзади-да, то ҳақиқат рўёбга чиққунича аса- 
бийлаш ганингизни кўриб, ҳузур қилади. Унинг назарида 
бошқаларнинг дили вайрон бўлишию ўзининг кўнгли хуш- 
нуд бўлиб юриши айни ҳақиқат. Бунга ўхшаш мисолларни 
кўплаб келтириш мумкин. Лекин барибир умумбашарий 
маънодаги чинакам ҳақиқат бор. Бу - фақат ўз манфаати
Ў т к и р Х о ш и м о в . 'Я р и м а с р даф тари'


учун эмас, инсоният манфаати учун, ер юзидаги ҳаёт манфа- 
ати учун кураш ҳақиқатидир. Инсоният ақлини таниганидан 
буён унинг энг софдил, энг зукко фарзандлари мана шундай 
ҳақиқат учун курашиб келишган. Улар учун битта ҳақиқат 
бор. У ҳам бўлса, инсонни бахтли қиёфада кўриш. Албатта, 
ҳақиқат дегани осмондан ҳадя сифатида одамнинг бошига 
таш ланадиган садақа эмас. Бунинг учун курашмоқ керак.
5. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish