Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet88/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Ача холанинг муҳраси
1980 йили ойимлар (қайнонам) Ҳакимахон ая вафот эт- 
дилар. Аллоҳ рахдоат қилсин, хокисор, меҳрибон ва доно аёл 
эдилар. “Дунёнинг иш лари” китобида Она қиёфаси айнан 
тасвирланган. Адиб бу жудоликдан жуда қаттиқ изтиробга 
тушди. Шусиз ҳам ўта таъсирчан одам янада маъюс, хаёлчан 
бўлиб қолди. Охири Абдуғафур Расулов, Баҳодир Ғуломов (до- 
мланинг жойлари жаннатда бўлсин) билан маслаҳатлашиб, 
Сижжакка - Оппоқхўжа ака деган қадрдонлариникига чиқиб 
кетишди. “Дунёнинг иш лари” китобининг дастлабки бобла- 
ри ўша ерда туғилган.
“Дунёнинг иш лари” бошқа асарларга ўхшаб тез ва шиддат 
билан ёзилгани йўқ. Ҳар бир х^коя мустақил асар сифатида 
туғилган. Аммо уларнинг ҳаммасида она сиймоси бор. Бу 
китобнинг дунёга келишида атоқли шоира Зулфия опанинг 
ҳиссаси катта. Адиб бўлажак китобнинг биринчи боблари- 
ни “Саодат” журналига олиб борганида Зулфия опа бу яхши 
асар бўлишини таъкидлаб, уни давом эттириш кераклигини, 
журнал эса уни сонма-сон босиб боришини айтган эканлар. 
Адиб ҳар бир сўз, ҳар битта деталь устида диққат билан иш- 
лашни одат қилган.
Бир воқеа эсимдан чиқмайди. “Дунёнинг иш лари”да Ача 
хола, деган лўли тасвирланган. Бир куни ёзувчи Ача холани 
болалигида кўп кўргани, фол очганини ҳам томоша қилгани, 
аммо фол пайтида ишлатадиган, ҳозирги нарда ўйинидаги 
саккиз қиррали тошга ўхшайдиган нарсанинг номи нима- 
лигини билолмаётганини, асар тўхтаб қолганини айтди. 
Тош қурғур нима деб аталишини билиш шарт! Ўйлаб-ўйлаб 
лўлига фол очтирадиган бўлдик. Чорсу бозорини киравери- 
шида лўлилар ўтирар эди. Албатта, ёзувчини кўплар таний- 
ди. Фалончи фол очтириб ўтирибди, деган ran чиройлимас. 
Хуллас, бозорга икковлашиб борадиган бўлдик. “Фол очи- 
риш га” киришдик. Лўли бир балоларни айта бошлаган эди
адаси хуржунингда тош борми, ўша билан очасан, дедилар.
308
‘ Ярим аср дафтари* 
Ў ткир Ҳ ош им ов


Лўли кичкина саккиз қиррали тош чиқарди. Ёзувчи бунинг 
оти нима, деб сўраган эди, лўли фалон сўм берсанг, айтаман, 
деди. Керакли пулни олгач, бу муҳра эканини айтди.
Ёзувчи болалигида кўрган тошнинг номи “муҳра” экани- 
ми билиб олгач, “Менинг Ача холам” боби чала қолган жой- 
идан давом этди. Тошнинг номини келтириш шартмиди, 
деб сўрасам, бадиий асарда, айниқса, насрий асарда ҳамма 
марса аниқ бўлиши шарт, мана энди китобни лўли хотинлар 
ўқиса, менинг устимдан кулмайди, деб гапни ҳазилга бурди.
Илтижо
Шундай қилиб, китоб бир йилда дунёга келди. “Дунё­
нинг иш лари”нинг энг сўнгги сах^фалари қандай туғилгани 
ҳамон кўз ўнгимда. Баҳор эди. Кечаси гумбирлаган товушдан 
уйгониб кетдим. М омақалдироқ бўлаётган экан. Қарасам, 
адаси хонада йўҳлар. Айвонга чиқдим. Соат тўртдан ўтибди. 
Секин ёнларига бордим. Адиб унсиз йиғлаяпти. Кўз ёши 
томган саҳифаларни беихтиёр ўқидим. Ўқиб, йиғлаб юбор- 
дим. Бу “Илтижо” деган боб эди. Мана ўша сатрлар:

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish