бойлигини кўпайтириш учун нима қилиш керак?
-
Кўп ўқиш керак. Лекин ф ақат китоб ўқиш билангина сўз
бойлигини ошириб бўлмайди. Сўзни одамларнинг ўзидан
олиш керак. Фақат ўзбек тилидагина аския деган жанр бор.
Бошқа бирорта халқда учратмаймиз. Бунда битта сўзнинг
тагига ўнта маъно яш иринади.
Яна бир хазинаси - бозор. Масалан, Ғафур Ғулом бозор-
дан бери келмаган...
Бадиий тил адабий тилдан бой. Чунки адабий тил маълум
қолипга, меъёрга эга. Уни топ-тоза қилиб ювиб қўйилган
идишга ўхшатса бўлади. Бадиий тилда эса шева ҳам, касб-
хунарга оид сўзлар ҳам, қарғиш ҳам, сўкиш ҳам бўлиши
Ўткир Ҳ ош им ов.
"Ярим аср дафтари*
мумкин. Уларнинг яшашга ҳаққи бор, уларни образ қилиб
асарга олиб киришга ёзувчининг ҳаққи бор.
-
Абдулла Кдҳҳор ўз атрофига истеъдодли ёшларни
тўплагани, уларга тўғри йўл кўрсатгани ва айни пайтда
ҳимоя ҳам қилганини яхши биламиз. Ўша ёшларнинг ак-
сари машҳур шоир, ёзувчи бўлиб етишди. Сиз ҳам атоцли
адибнинг шогирдларидансиз. Абдулла Қаҳҳорнинг айнан шу
ишини шогирдларидан бирортаси давом эттира олдими?
-
Қаҳҳор домла талабчан, қаттиққўл, шу билан бирга,
жуда ҳақгўй эди. Шу жиҳатдан у кишини ёқтирмайдиган
одамлар ҳам, албатта, бор эди. Тасаввур қилинг, кимдир пе-
шанаси тиришиб роман ёзади, сўнг Абдулла Қаҳҳорга олиб
келиб кўрсатади. Домла унга: “Асаринг икки пулга қим м ат”
деган жавобни айтади. Икки-уч йиллик меҳнати тўғрисида
бундай ran эшитиш ҳавасмад қаламкашга алам қилади.
Ўзининг айбини кўрмайди-да, домладан хафа бўлади.
Қаҳҳор домла керакли ўринда: “Сиз бошқа тирикчилик
қилинг, адабиётни овора қилманг”, деб айта олган. Аммо
пайти келганда яхши ёзувчини етарлича х^моя ҳам қилган.
Саид Ахдоад ва Озод Ш арафиддиновлар ҳам зарур бўлса
койиб, керак пайтда
x j i m o h
қилишарди. Аслида, танқидсиз,
танқидчиликсиз адабиёт ривожланмайди. Чунки танқид
бўлмаса, баҳолаш м езонининг ўзи қолмайди.
Танқидчилик бугунги кунда, афсуски, ўзининг вазифа-
сини етарли даражада бажармаяпти. Шунақа “асар”лар бор,
улар нашр қилиш тугул, ўқишга ҳам арзимайди. Бунақа нар-
салар адабиётга ихлосни сўндиради. Ҳурматли фан арбобла-
ри, фан номзодлари, шу ҳақда ёзсанглар бўлмайдими.десак,
“Бунақа китоблар танқиддан тубан”, деб жавоб беришади.
Танқиддан тубан деб ёзинг бўлмаса, десангиз, кўнишмайди.
-
Ҳозир бир марталик “ижод намуналари” кўпайиб ке-
тяпти...
-
Ҳақиқатан ҳам, бир марта ўқиладиган китоб, бир м ар
та кўришга арзийдиган кино, бир марта эшитишга ярайди-
ган қўшиқ оз эмас. Булар бир марта ишлатиладиган нинага
ўхшайди. Нинанинг-ку фойдаси бор. Биз айтаётган асарлар
одамни касал қилади, маънавиятини сийқалаштиради. “Ижод
эркинлиги” деган тушунча бор. Аммо ижод эркинлиги экан
деб хдмма нарсага қарсак чалавериш ҳам тўғри келмайди.
300
‘ Ярим аср дафтари". У т к и р Ҳ о ш и м о в
Илгари телевидениеда битта қўшиқ эфирга кетади-
ган бўлса, ҳам матни, ҳам мусиқаси, ҳам ижроси синовдан
ўтказиларди. Махсус бадиий кенгаш кўриб чиқарди (бу
цензура маъносида эмас). Ўша қўшиқни миллионлаб одам
лар эшитади-ку! Ҳозир айрим қўшиқчилар мусиқасиниям,
сўзиниям ўзи ёзади; керак бўлса, ўйнаб ҳам беради. Санъат-
ми шу? Худо унга шундай қобилиятларнинг ҳаммасини ато
) гган бўлса, барчасини қойил қилса-ку, ҳалоли бўлсин. Бир
нақтлар буюк ижодкор Висоцкийда шундай иқтидор бор эди.
Аммо ҳаммаям Висоцкий бўлавермайди. Шуни айтсангиз,
хафа бўлишади. “Бунинг оти “шоу”, бозор иқтисодининг
галаби шу”, дейдилар. Бозор иқтисоди дегани шеъриятни,
мусиқани, санъатни чайқов бозорига солиш дегани эмас-ку!
Жиллақурса, м аънавиятнинг энг нозик қуроли - сўзни, ота-
боболаримиз асрлар давом ида авайлаб, бойитиб келган тил-
ни ҳурмат қилайлик!
Бугун экранга чиқаётган фильмларнинг кўпчилигида
академ ик ҳам, талаба ва фаррош ҳам шевада гапиради. Бу
нинг оти шевани билиш эм ас.тилни билмаслик деб аталади.
Бунга ўхшаш кўнгилсиз ҳолатларни адабиётда ҳам куза-
тиш мумкин.
-
Оғзаки адабиёт намуналарида ўциганмиз, қадимда
“синчи
”
деган касб эгаси бўлган. У яхши, зотдор отни
бир кўришдаёқ фарқлаган, қандай цудратга эга эканини
айта олган. Танцидчиларни худди шу синчига ўхшатса
бўладими?Бўлса, бугун уларнинг кўзи қаёқда?
- Мана шу “синчи” деган ибора учун сизга раҳмат.
“Танқидчи” дегани русча “критик” сўзидан таржима
қилинган. Аслида, синчи дейиш керак. Қозоқлар шунақа
дейиш ади. Синчи - синовчи дегани. “Алпомиш”да бор: от-
нинг неча қулоч қаноти борлигини, зоти қанақалигини син
чи топиб беради.
Танқидчи холис бўлиши керак. Агар бошданоқ асардан
хато қидириб, хато топишга уринса - прокурорга; аксин-
ча, китобни, муаллифи яхши жойда ишлайди, фойдаси те-
гиб қолар, деб ўқий бошласа, адвокатга айланиб қолади.
Танқидчининг прокурор бўлишгаям, адвокат бўлишга ҳам
х,аққи йўқ. Танқидчи аслида синчи бўлиши керак.
-
Абдулла Қаҳҳор “Биринчи домлам” мақоласида даст-
лабки сабоқни Гоголдан олганини, яна бир мақоласида
Ў ткир Ҳ ош и м ов.
'Я р и м аср даф тари'
Чехов муборак кўзойнагини гПақиб қўйгач, дунёни
бошқачароц кўриб, англай бошл&гани ҳақида ёзади. Шу
маънода, сиз дастлабки сабоқни кИмдан олгансиз, ким сиз-
га кўзойнагини тақиб қўйган?
- Ёзувчиларда устоз-ш огирдлик ^ошқалардан фарқ қила-
ди. Масалан, актёр шогирдига қан з^а рол ўйнаш кераклиги-
ни гапириб, ўша ҳаракатни ўзи ба^ари б ўргатиши мумкин.
Рассом қўлига қалам олиб чизиб кўрсатади, тикувчи маши-
нанинг қулоғини қанақа бурашни, тепкини қандай босиш-
ни ўргатиб қўйиши мумкин. ЁзувчЯликда бунақа бўлмайди.
Фалондақа ёзгин деб айтилмайди» фалондақа ёзмагин деб
огоҳлантириш мумкин. Менга энг *сўп таъсир қилган ёзув
чи Абдулла Қодирий бўлган. Би-Пвосита, бевосита эмас.
Тил маҳоратини аввало ҚодирийЦан, қолаверса, Абдулла
Қаҳҳор билан Саид Аҳмад акадан ўрганганман. Тасвирлаш-
ни, туйғуни ифодалашни, юморни Саид Аҳмаддан ўрганиш
керак. Кўпчилик истеъдодли ёзувчЯларда жиддийлик билан
юмор мужассам бўлади. Бир китоб^Нш ўқисангиз, йиғлайсиз,
бошқа китобини ўқисангиз, куласйЭ.
-
Суҳбатингиз учун раҳмат.
Ориф Толиб
Download Do'stlaringiz bilan baham: |