орт га сурилганига иккита сабаб бор. Биринчиси, Ўткир ака
ccui тоблари қочиб, шифохонада даволандилар. Иккинчи (балки,
асосий) сабаб шу бўлдики, Ўткир ака “Олдимизда шундай ул уғ
байрам - юрт муст ақиллигининг 20 йиллиги т урганида, оддий
бир ёзувчининг т уғилган санаси нима бўлибди, суҳбатни кейин
қи лам и з”, дея а зза -б а зза т уриб олдилар. Нимаям қилардик,
т енгқур-салаф лари орасида камт арликларию самимийликла-
ри билан аж ралиб турадиган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир
Ҳошимов билан суҳбатимиз, м ана, бугунга насиб қилган экан...
Одам қандай бўлса, асариям шунақа...
-
Кела-келгунча сўлим маҳаллангизни томоша қилиб
келдим. Хддеганда, ёзувчиларнинг Дўрмондаги ижодхо-
насига боравермаслигингиз сабабини тушунгандайман.
Аммо раҳматли устоз Саид Аҳмад тирикликларида “бир
оёғингиз ўша ерда”эди, чамамда...
-
Устоз, кўпинча, Эркин ака Воҳидов билан менга
қўнғироқ қилиб: “Ке, болам, юртга ош беряпман, уч ки-
шилик”, дердилар. Борсак, ҳақиқатан ҳам ажойиб қўлбола
ош дамлаб қўйган бўлардилар, унинг устида гангир-гун-
гир суҳбатлашардик. Кўп ҳангомалар кечарди. Кейин-
чалик қоғозга туширганларим - "Саид Аҳмад сафарда”
ҳангомаларидаги “Беҳи операцияси”ям, “Бемор п и ёз” ҳам,
“Гуруч операцияси” ва бошқалариям ғирт ҳаётдан олинган.
Бир куни ҳуқуқшунос олим Акмал Саидов бир гапни айтиб
қолди. Билишимча, Саид Аҳмад ака мени “Анави ярамас
нега чекишни таш лади”, дея койибдилар. Шунда Акмалжон:
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари'
“Домла, бу яхши-ку!”, деса устоз: “У чекиб юрганида ошна-
оғайнилари совға қилган “Родопи”дан менга ҳам беш-ўн
пачка тегиб турарди, энди мен нима қилам ан”, дермишлар
ярим чин қилиб...
-
Мана бу ҳовли бизга “Дунёнинг шилари” орцали чакка
ўтган томларигача таниш бўлган ота ҳовлингиз, шекил-
ли?Яширмайман, шунақа пайтда бир бошқачаҳиссиётлар
кечаркан кўнгилдан...
-
Тўғри топдингиз. Биз ота-онамизда беш фарзанд эдик
- опам ва тўрт ака-ука, мен учинчи ўғилман. Ойимнинг ай-
тишларича, менга исм берилишиям сал ғалатироқ бўлган.
Боиси - ота-онам мендан олдин кўрган ўғил фарзандла-
рининг оти ҳам Ўткир бўлиб, у вафот этган экан. Ўша бола-
нинг номи ўчиб кетмасин, деб менгаям шу исмни қўйишган.
Болалигим эса... Уйимиз ўша, Сиз эслатган “Дунёнинг
иш лари”да тасвирланганидан ҳам хароброқ эди, совуқдан
ҳатто деворларнинг ички томониям қиров босиб кетарди.
Менинг болалигим уруш даври авлодининг болалиги қандоқ
бўлса, ўшалардан биттаси-да. Бу ҳақда жуда кўп ёзганман...
Бу ер опам, ака-укаларим - ҳаммамизнинг киндик қонимиз
тўкилган уй. Орадан кўп йиллар ўтиб, ўша кўҳна уй ўрнига
замонавий иморат солинди.
-
Бошда эслаганимиз - устозингиз Саид Аҳмаднинг
жуда кўп гаплари, баъзи одамларга берган таърифлари
бугун мутойиба мавзусига айланиб кетган. Домла, бир
ёзувчи оғайнингиз
60
ёшга кирганида уни “соқоли ичига
царабўсган чол” дея, бошқа бировга ҳарата “Бизнинг дав-
римизда шу ёшга кирган одам носқовоғини белига осиб,
“ҳақ”деб юргувчи эди, бунинг гижинглашини қара”, дея му-
лозамат қилганлар. Айтмоқчиманки, гўринг нурга тўлгур
ёзувчимиз бугун ҳаёт бўлганларида Сизга цараб ҳам бир
гап топар эдилар, худди Сизни бир пайтлар
“Мен ёш бола
деб ёнимда юрган одам мундоқ қарасам, шунча ишларни
қилиб улгурибди. Чинорнинг улканлиги узоқдан царасанг,
бор бўйи билан кўринаркан”, деб эътироф этганларидек.
Келинг, ўзингиздан сўраб қўя қолай - одам етмиш ёшда
нималарни ҳис қиларкан ?
-
Эркин Вохдцов таърифлари бўйича айтадиган бўлсам,
етмиш - мақтанадиган ёш эмас: белингдан қувват кетиб,
258
"Ярим аср дафтари". Ў т к и р Х о ш и м о в
ён-атрофга анча бошқача нигоҳ билан қарай бошларкан-
сан. Аммо ҳаммасини босиб кета оладиган бир туйғу онгу
шууримни банд этиб улгурди - бу ёшда одам берган умрию
неъматлари учун Яратган олдида буюк бир шукроналик
туйғусини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ туяркан. Шу нуқтадан
Караганда, бугун ҳаётга терангина боқиб, шукр қилиб
ўтирибмиз.
-
Бошқа тенгдош салафларингизга қараганда Сизнинг
таржимаи ҳолингиз, ҳатто айрим деталпаригача шахсан
менга, жумладан, китобхонга ҳам анча очиц, таниш тую-
лаверди. Масалан, қаерда, қай шароитда туғилганингиз,
насл-насабингиз, кимларга ошно тутинганингиз, хуллас,
китобхон буларнинг барчаси билан бошқа ёзувчиларники-
дан фарқли тарзда, анча таниш. Буни машҳур одамларга
нисбатан мудом қизиқиш зўр бўлгани билан изоҳлайдиган
бўлсак ҳам бўлар-у, аммо бошқа машҳур ёзувчилар-
нинг ҳаётини Сизчалик билмаймиз-да... Шу ҳақда ўйлаб
кўрганмисиз?
-
Шунча йиллик ижодий тажрибамдан бир нарсага амин
бўлганманки, одам қандай бўлса, унинг асариям шундай
бўларкан. Масалан, ичи қора одамнинг асаридаям ўша
“хислат” бўй кўрсатиб туради, қитмир бўлса, асарининг
қаҳрамонлариям шу “ф азилат”дан бебаҳра бўлмайди, та-
жанг ёзувчининг асаридаям тажанглик руҳи ҳукмрон. Чунки
ижодкорнинг қалби асарга кўчмаса, у асар эмас. Муаллиф
хоҳласа-хоҳламаса, қалбининг бир бўлаги асарга кўчади.
Энг мухами - ёзганларинг китобхонни ларзага солишида.
Ўқувчи китобингни бағрига босиб ўқиса, асар қаҳрамонлари
қисматини узоқ йиллар эслаб юрса, ўша китобни қайтадан
мутолаа қилганида ундан янги маънолар топса, ёзувчи учун
энг катта бахт шу.
Асар дард билан туғилади, деганлари тўғри. Китоб
қаҳрамонларининг қувончи ҳам, изтироби ҳам муаллиф
қалбидан ўтишини Қутбиддин исмли шифокор укам ўзимга
ўзимдан кўра яхшироқ тушунтириб берган эди. Кунлар-
дан бирида у шундай деди: “Дунёнинг иш лари”нинг сўнгги
саҳифасини, “Икки эшик ораси”да М унавваранинг нобуд
бўлишини, “Тушда кечган умрлар”да Шаҳнозанинг Рустам
қабрини силаб, йиғлаётганини ўқиётганимизда кўзимдан
Ў т к и р Х,ош нм ов. 'Я р и м аср даф тари'
259
ёш чиқиб кетган. Мен-ку, китобни ўқиётиб шу ахзолга туш-
дим. Сиз уни ёзгансиз-ку! Шундоқ экан, Сиз касал бўлмай
мен бўлайми? ”
Дарвоқе, шифокорлар ҳақида ran кетганда айтишим ке
рак - бу йил мен учун маълум маънода синов йили бўлди.
Шундай синов бергани учун Оллоҳга шукр. Ўшанда бир нар-
сага амин бўлдим - дўхтирлар орасида ўз бурчини чин дил-
дан ўтайдиган фидойи, соф виждонли инсонлар жуда кўп
экан. Абдуғаффор исмли жарроҳ йигит уч кеча-кундуз бо-
шимда ўтирди. Кечалари уйгониб кетиб: “Уйингизга боринг,
келин хавотир оладилар”, десам, “Хавотир олмайди, бугун
дежурман”, дейди. Минг рахдоат, шундай инсонларга. Худо
хоҳласа, ўша шифокорлар ҳақида ёзиш ниятим бор.
Download Do'stlaringiz bilan baham: |