Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


Китобхон бебаҳра қолган асарлар


bet67/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Китобхон бебаҳра қолган асарлар
-
Xflp бир ёзувчининг ўз “амплуа”си бўлади, яъни, адиб
ё жиддий жанрда асарлар ёзиб, эътирофга сазовор бўлади
ва ёки яккаш ҳажвий асарлари билан машҳур бўлади. Ижо-
дингизни кузатган одамга шу нарса маълум бўладики, Сиз
ҳам жиддий, ҳам ҳажвий асарлар борасида “улоқни олдир-
магансиз”...
-
Адабиётимиз тарихида икки жанрда ҳам қалам теб- 
ратиб ном қозонганлар айтарли кўп эмас. Улар Абдулла 
Қодирий, Ғафур Гулом, Абдулла Қахҳор ва Саид Аҳмад. Me- 
ники энди ўша улуғ устозлардан олган таълимнинг маҳсули, 
холос. Ҳажвий асарларимни тўплаб, алоҳида бир китоб 
қилсаммикин, деб ўйлаб юрибман ўзи. Бироқ ҳажвий ёки са­
тирик асар ҳаммага ҳам ёқавермайди. Масалан, “Икки карра 
икки - беш” қиссамни бир танқидчи роса “чангини чиқариб” 
савалаган эди.
-
Ўзим ҳам ҳозир ўша танқидлару танқидчилар ҳақида
сўрайман, деб турган эдим. “Икки карра икки
-
беш”нинг
нимаси ёмон экан? Умуман, адабий танқидчилик, етак-
чи ва талабчан олимлар Сизнинг ижодингиз ҳақида кўп
ва хўб ёзишган. Аммо ўз вацтида баъзи танцидчилар “бо-
шингизда ёнғоқ чаққанини”ҳам биламиз...
260 
"Ярим аср дафтари". Ў т к и р Ҳ о ш и м о в


-
“Икки карра икки - беш”да бир лавҳа бор, яъни, 
Қўшоқвой баланд ёнғоқдан йиқилиб тушади ва боши ёрила- 
ди. Биз ҳазиллашиб “Худо урган” деб атайдиган биртанқидчи 
китобнинг худди ўша жойига ёпишиб олиб, “Нега шунча ба- 
ланддан йиқилиб тушган бола ўлмайди”, деб туриб олган. 
“Ахир, бу ҳажвий асар, бунақа асарларда, хоҳласа туя де- 
нгизда сузиб юриши, дарахт шохида балиқ сайраб ўтириши 
ҳам м умкин”, десангиз, тушунишни ҳам хоҳламайди. Унинг 
ҳажвияни умуман тушуна олмаслигини билардик, аммо 
жиддий асарларни худди шу тахлит тутуриқсиз мантиқ 
билан ўлчаганига “дод” деб юборардингиз баъзан. Бир уч- 
рашувда Эркин Вох^дов ўша танқидчи ҳақида гапириб: 
“Ўрмонда бўри санитар вазифасини бажаради, яъни майиб- 
мажруҳ ҳайвонларни еб, қириб ўрмонни тозалайди. Фалон- 
чи адабиётнинг “санитар”и, фақат бўридан фарқи шундаки, 
яхши асарларни гажийди”, деган эди.
Танқидларга келсак... Бир мажлисда “Шамол эсаверади” 
деган қиссамни, Владимир Тендряковнинг “М ақтовнинг 
умри қисқа” асаридан кўчирган, дея даъво қилишган. Нима 
қиларимни билмай, Адбулла Қаҳҳорнинг олдиларига бор- 
сам, у киши ўзларига хос ним жилмайиш билан: “Қўяверинг, 
унақа бўлса, ўша Тендрякови, аслида, мендан кўчирган, 
чунки “Нурли чўққилар” асарим уникидан олдинроқ эълон 
қилинган. Танқидчингиз бориб, даъвосини олдин ўшанга 
қилсин. Бир мавзуда ўнта ёзувчи ўн хил асар ёзиши мум­
кин”, дея мени юпатган эдилар. Каминага фақат адаби­
ёт танқидчилари эмас, баъзи хамкасбларимиз ҳам хужум 
қилишган. 70-йилларда “Иқрорнома” деган х^коям эълон 
қилинган. Унда пахта устидан дори сепадиган самолёт бир 
деҳқоннинг қизалоғини заҳарлаб ўлдиради. Эртасига дехкон 
ўша аэропланни м илтикдан отиб туширади. Мен, ўзимча 
“усталик қилиб”, воқеаларни Туркияга кўчирган эдим. Шун- 
да бир мажлисда “сиёсий хушёр” ёзувчи акамиз “Бу йигит- 
ча воқеа Туркияда бўлиб ўтади, деб ёзгани билан, аслида 
ўзим изни назарда тутяпти. У пахта сиёсатининг душ мани”, 
дея бақрайиб менга айб қўйди. Яхшиям, Озод Шарафидди- 
нов: “Ёшларга ҳадеб айб қўяверсак, ким асар ёзади?!” деб 
зарба бергани эсимда. Аммо ўша х^коянинг қўлёзмаси хдм, 
эълон қилинган газета ҳам архивимда қолмаган. Жах^ усти- 
да майда-м айда қилиб йиртиб ташлаганман.
Ў т к н р Х о ш и м о в . *Ярим аср даф тари'


-
Худди ўшанақа “йиртиб ташланган” ва китобхон
бебаҳра крлган асарларингиз кўпми?
-
Кўп эмас-у, бор. 80-йилларда денгизга дам олишга бор- 
ганимизда “Эртага куз” деган роман бошлаб, чамаси юз 
варақлар қоралаган эдим. Кейин қарасам, ундаги мавзуни 
бир романга сигдиролмас эканман, яъни, трилогия қилиш 
керак экан. Лекин трилогия ёзиш эски услуб бўлгани боис, 
ўзимга ёқмади ва ўша асарниям йиртиб ташладим. Биласиз, 
ҳар қандай ижодкор ўз ижодини шеър ёзиш дан бошлайди. 
Менинг ҳам баъзи шеърий маш қларим бор эди ва улардан 
ҳам сиз айтмоқчи, китобхон бебаҳра қолган.
-
И-е, бу ёғи қизиқ бўлди-ку... Келинг, ўша шеърлари-
нгизни бизга кўрсатинг. “Ўткир Ҳошимовни шоир сифа­
тида билдик”, дебмацтаниб юрардик...
-
Уларни барибир кўрсатмайман, чунки ўзим учун ёзил- 
ган. Фақат биттаси “Узун кечалар” хлкоясига кирган, шунда 
ҳам асар қаҳрамони адиб бўлгани учун. Ўзим ёши бир жой­
га борганда шеъру рубоийлар ёза бошлаганларнинг устидан 
кулиб юрардим. Тағин менам ўш андоқ кулгуларга нишон 
бўлиб юрмай...

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish