Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


Адабиётда ҳеч ким ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай


bet69/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Адабиётда ҳеч ким ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай 
олмайди
-
Ижодингиз ҳақицатдан ҳам ҳавас циларли даража-
да. Аммо менда ҳам, кўпчилик китобхонларда ҳам бир
иштибоҳ туғилади. Кейинги йилларда йирикроқ асари-
нгизни ўқимадик...
-
Менинг бир одатим бор - ўзимни мажбурлаб асар 
ёзиш ни ёмон кўраман. Бадиий асар тирик фарзанд каби ўзи 
туғилмоғи шарт. Бундай вазият етилганда менда ёзиш жа- 
раёни шундай кечадики, йиллаб хаёлимда пишитиб юрган 
воқеалар жуда тезлик билан қоғозга тушади. Ёзув столига 
бир ўтирсам, у ердан мени ҳеч ким турғазиб ололмайди. Ма­
салан, “Баҳор қайтм айди” - 20 кунда, “Тушда кечган умрлар”
- 30 кунда ёзилган. Лекин асар воқеалари йиллаб хаёлим- 
ни ўғирлаб юрган. Энг узоқ муддат ёзилган асарлар “Икки 
эшик ораси” билан “Дунёнинг иш лари”дир. Биласиз, “Икки 
эшик ораси” катта полотно, қўлёзмаси минг саҳифадан 
ортиқ. “Дунёнинг иш лари” эса, гарчанд ихчам китоб бўлса- 
да, бир йил давомида ёзилган. Чунки ундаги ҳар бир ҳикоя
- алоҳида мустақил асар. Ҳар қандай асар тирик мавжудот
ёзувчининг боласи экан, ўша мавжудотнинг ҳар бир аъзо- 
си, чунончи, онги шаклланиб улгуриши керак. Шундан ке- 
йингина ўша қаҳрамонларнинг ўзи “мени ё з” деб қолади ва 
ўшандан кейин асар "туғилади”.
-
Демак, ўша “бола”ни

кесарево" усулида туғдириб
олишга рози бўлмайсиз?..
-
 
(Кулги кўт арилади).
 
Йўқ, ҳаммаси табиий кетиши ло- 
зим.
-
Ўткир ака, ижодкор ҳам тирик одам. Улар орасида
ҳар хил феълли одамлар бўлиши мумкин. Дейлик, ҳатто
қалам аҳли орасида ҳам ичи қора ва ҳасадгўйлар учраб ту-
ришини сезганимда, жуда бошқача аҳволга тушаман....
264 
‘ Ярим к р даф тарм' Ў т к и р Ҳ о ш и м о в


-
Афсуски, шундай. Кўзингиз тушган бўлса, “Дафтар 
ҳошиясидаги битиклар” китобида улар ҳақида анча равшан 
ёзилган. Мен ҳасадгўйни қутурган итга ўхшатаман. Фарқи 
шундаки, қутурган ит дуч келганни қопади. Ҳасадгўй эса 
энг яхшиларини танлаб қопади. Бунақалар ҳамма замонда 
бўлган, шекилли. Бошқалар ўнгланмасин, ҳеч ким мендан 
ўзиб кетмасин, деган ичи қора ва худбин одам ҳеч қачон, 
ҳеч кимга яхшилик соғинган эмас. Бир ran айтайми? Салкам 
ўттиз миллионли ўзбек халқи учун 100 та буюк ёзувчи, 100 та 
буюк шоир, 100 та буюк рассом, 100 та буюк санъаткор кам- 
л ик қилади. Уларнинг салмоғи кўпайиши учун одам, айниқса, 
ижодкор дегани бошқаларнинг ютуғидан қувона билиши, 
уни имкони бўлса, қўллаб-қувватлаши керак. Лозим пайтда 
суяй билиш, оёғидан чалмаслик ҳам катта жасорат аслида. 
Балки санъатда бирор актёрнинг ролини бошқаси ўйнагиси 
келиб, “Аттанг, шуни мен ўйнашим мумкин эди”, дея гишава 
қилиши, уддасидан чиқса, ўйнай олиши хдм мумкиндир
аммо ҳеч замонда, ҳеч бир ёзувчининг ўрнига бошқаси “У 
бўлмаса, асарни мен ёзардим ”, деёлмайди. Адабиётда ҳеч 
ким, ҳеч кимнинг ўрнини эгаллай олмайди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish