Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet63/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Дунё кенг
Қиррадор 
тошлар 
сочилиб 
ётган 
паст-баланд 
сўқмоқлардан юравериб, отлар ҳам толиқди. Баъзиларининг 
туёқлари тушиб, оёғи қонаб кетган эди. Фақат йўл бошлов- 
чимизнинг саманигина ҳамон тизгинга бўй бермай илдам 
борар, қўйиб берса учиб кетгудек ҳоли бор эди. Энг орқада 
эса Шамат аканинг жийрони худди эгаси каби жимгина, 
аммо бир текис, собит қадамлар билан юриб келарди.
Манзилга етиб келганимизда қуёш ботиб кетди. Шундоқ 
бош имиз устида қад кўтариб турган тогда қор кўринар, муз- 
дай шамол изилларди. Тоғ белида жойлашган кулбанинг 
тош девори орасидаги пастак эшик очилиб, ёши етмишлар 
атрофидаги чол пешвоз чиқди. У яктак кийиб олган, баланд 
гавдасини гоз тутиб турар, ўсиқ қошлари остидан кўкишроқ 
кўзлари мағрур боқар эди.
У т к и р Х о ш и м о в . "Ярим аср даф тари' 
243


- Келинглар, - деди у ҳамм амиз билан қўл олишиб 
сўрашаркан. Аммо таъзим -тавозе қилиб ўтирмади. Чолнинг 
бутун вужуди “мен меҳнат кишисиман, бу ерда, ягона кул- 
бамда одамларга паноҳ беришим мумкин, хоҳласанг шу, 
хоҳламасанг билганингни қил”, деб турарди.
Тик турсангиз бошингиз шифтга тегадиган, ўртасида 
устун қаққайиб турган кулбага кирдик. Ҳужра деворлари 
тошдан тикланган, хомсувоқ ҳам қилинмаган, ёзув дафтари- 
дек кичкинагина туйнукдан оқшомнинг ўлимтик нури ара- 
лаш совук, кириб турарди. Девор ва томи қурумдан қорайиб 
кетган, зах ерга тўшалган намат устига икки-учта шапарак 
кўрпачалар ташланган эди.
Зум ўтмай қоронғилик чўкди. Чол ўнинчи лампа кўтариб 
кириб, устундаги михга осди. Абдуманноп ака эски таниш 
бўлгани учунми, чолни гапга солди.
-
Бу ёққа чиққанингизга 
анча 
бўлгандир, 
ота? 
Чол ўсиқ қошлари остидан унга қараб қўйди.
- Бир хдфта бўлди, - деди босиқ овоз билан, - кеча қор 
ёгди. - У ҳаммамизга синовчан қараб қўйди-да, индамай 
чиқиб кетди.
- Бу ерда июлнинг бошида ҳам қор бўлади, - деб тушун- 
тирди Абдуманноп ака. - Августнинг ярмидан бошлаб тағин 
қор босади.
Бир оздан кейин юзлари қип-қизил, кўҳликкина кампир 
кирди. У чолнинг тамомила акси эди. Қарашлари жонли, 
сўзамол экани кўриниб турарди. Косада эчки қатиғи узатар- 
кан, Абдуманноп ака билан сўрашиб олди.
- Қишда бу атрофларда қор уч метрга чиқади-ку, уйни 
босиб қолмайдими, - деди йўл бошловчимиз хужранинг 
омонат деворларига имо қилиб.
- Э, босиб қолмайди, оқсоқол, - деди кампир кўзларида 
мулойим ўт ёниб. - Эриб, икки четидан оқиб кетаверади.
Қизиқ, тоғнинг қоқ белида жойлашган шу кулбани сув 
четлаб ўтишига ақл бовар қилмасди.
Овқатланиб бўлишимиз билан йўлбошловчимиз яна 
қистади.
- Бўлинглар, булоққа тушамиз.
Бисотимиздаги бор иссиқ кийимларга ўралиб олсак ҳам 
совуқ вужудимизни титратар, чамаси, кечаги қорнинг заҳри 
ҳали кетмаган эди.
244 
‘ Я р и м аср дяфтари*. 
Ў ткир Х ош им ов


Шоша-пиша ечиндигу, атрофи 
цементлаб ҳовузча 
қилинган булоққа ўзим изни урдик. Сув илиқ, ўттиз даража- 
дан юқори бўлгани учун роҳатбахш эди.
- Шу кунларда Тошкентда одамлар иссикдан қочиб, ўзини 
сувга уряпти. Бизлар бўлсак, совукдан қочиб, иссиқ сувга ту- 
шиб ўтирибмиз, - деди кимдир.
Рост ran. Иссиқ минерал сувнинг тафти чарчаган танлар- 
га ором берар, киши бош кўтариб чиққиси келмасди.
Узокда -
ё й и қ
сойнинг тепасидаги қир ортида тўлин ой 
кўринди. Бир лаҳзадан кейин мулойим нур бутун водийни, 
узоқларда ялтираб ётган сойни, паст-баланд тепаликларни 
сукунат туманига буркади. Боя булоққа тушганда ҳаммамиз 
бир-биримизга ran бермай чуғурлашган эдик. Ҳозир бўлса 
ой нури ўзининг майин, сукутли юки билан елкамиздан бо- 
саётгандек жимиб қолдик. Ҳозир ҳар ким ўз хаёли билан 
банд эди. Аммо ҳамм амиз хдм бир нарсани - дунё бепоён 
эканини, унинг ўз қонунлари, ўз сеҳри борлигини ўйламай 
иложимиз йўқ эди. Мана шу булоқ ҳам, ой нури ҳам, сутдек 
сукунат остида ўзининг муздай тўлқинларини ярақлатиб ёт­
ган сой ҳам табиатнинг мангу бир сеҳри эмасми? Бизнинг 
оламга ўт сочгудек ташвишларимиз, ғам-кулфатларимизу 
қувончимиз, олижаноблигимизу худбинлигимиз - барчаси 
майда нарсалар эмасми? Табиатга яқин турган киши тозароқ 
бўлади, деганлари шу эмасмикин?
Ҳар ким ўз туйғуларига берилиб, узуқ-юлук, савол-жа- 
воблар билан хужрага қайтиб тушганимизда, тун ярмидан 
оғган эди.
Чол бизни кутиб турган экан.
- Кўрпа-тўшакнинг мазаси йўқ, - деди у хотиржам 
қиёфада.
- Булоқни сиз ҳовузча қилиб қўйганмисиз? - деди 
суҳбатдошларимиздан бири.
- Ҳа, мен.
- Цементни қаёқдан олгансиз?
- Вертолётда олиб келишган.
- Булоқ сувини докторлар текшириб кўришганми?
- Қайдам, - чол совуққон жавоб қилди, - бир келишган- 
ди. Одамлар ўзича яра-чақага, бел оғриқ, оёқ оғригига даво 
дейиш ади.
Чол бирпас қараб турди-да, чироқни пасайтирди.
Ў ткир Х ош им ов. 
'Я р и м аср даф тари'


- Отларга ўт ташлатиб қўйдим. - У шундай деди-ю, чиқиб 
кетди.
Кўрпача билан пўстин берган қирғиз хотин рост айт- 
ган экан. Амаллаб тиқилишиб олдик-да, донг қотиб ухлаб 
қолибмиз...
- Энди қорга чиқамиз, - деди йўл бошловчимиз нонушта 
устида.
Булокдан юқорилаб яна бир қоядор тепаликни ошгач, кўм- 
кўк кўлга кўзимиз тушди. Кўлнинг нариги соҳилида - новвот 
ранг қоялар қоплаган тик жарликда қор оқариб ётарди.
- Бу Туморкўл, - тушунтирди ҳамроҳимиз. - Умуман, бу 
ерда кўл кўп. Туморкўл, Чуқуркўл, Тулпоркўл... Оҳангарон 
дарёси шу ердан бошланади. Кўлларнинг энг каттаси -
Тулпоркўл.
Отлар сескана-сескана тик сўқмоқдан ўтгач, қаршимизда 
яна бир кўл пайдо бўлди. Кўл жуда чуқур бўлса керак, 
суви қорайиб ётар, нариги сох^лда палаҳса-палаҳса муз 
бўлаклари кўзга ташланар эди.
Қирғоққа етганимизда ҳамроҳларимиздан бири сувга 
кўлини тиқди-ю , дарров тортиб олди.
Жуда совуқ экан.
Шунинг учун бу ерда балиқ бўлмайди. Бу сувда ҳеч қандай 
жонивор яш амайди. Геологларнинг айтишича, Тулпоркўл 
денгиз сатхдцан 3200 метр баландда жойлашган экан.
Ривоят қилишларича, бу сувда ф ақат бир тулпор от яшар- 
миш. У йилда бир марта - кечаси сувдан чиқиб, яна сув ту- 
бига кириб кетармиш. Қадим замонларда бир йилқичи шу 
тулпордан тойчоқ олиш ниятида ўз биясини олиб келиб, 
кўл бўйида тунаб қолибди. Чиндан ҳам келгуси йили бия- 
си ажойиб бир тулпор қулунлабди. Қулун йил эмас, кун са- 
йин ўсиб бораётганини кўрган йилқичи яна биясини олиб 
келибди. Той ҳам онасига эргашиб келибди. Йилқичи кўл 
соҳилида ётиб, кутиб турибди. Ярим кечада сув тулпори 
кўлдан чиқибди-ю, бияга қарамай, тойчоқни эргаштириб 
сув тубига кириб кетибди.
Неча кундан буён суҳбатимизга онда-сонда аралашаёт- 
ган Шамат ака ҳозир ҳаяжонланибми, завқланибми, шу аф- 
сонани ҳикоя қиларкан, кўзларида ўт чақнаб кетди.
Кўл эса, бизнинг суҳбатимиздан бехабар, қуёш нурида 
майин мавжланиб жимгина тўлқинланар, фақат олисда -
246 
'Я р и м аср даф тари' Ў т к и р Ҳ о ш и м о в


нариги соҳилдаги музлар орасидан тушаётган сув бўғиқ шо- 
виллар эди.
- Анави Келинчакдаги тўйда шеър ўқиган “шоир” эси- 
нгиздами? - деди Абдуманноп ака қайтаётганимизда. - Ҳар 
гапида бўзбошим бўлганида, бўз болам ўлмасмиди, деган 
эди-ку. Ҳозир ўша бўзбошни кўрасиз. У фақат қорга яқин 
жойларда ўсади.
Бўз ранг майда гулли гиёҳларни йиғиб яна кулбага туш- 
дик. Чолда қуритилган бўзбош бор эди. Дамлаган эди, 
кўкчойдек тиниқ, қаҳрабо рангли чой чикди. Ичимликнинг 
ҳиди ўткир, хушбўй эди.
- М едицинада бўзбошдан фойдаланиш адими, йўқми 
билмайман, - деди йўл бошловчимиз. - Аммо бир ҳафта 
ичида ўзим синаганман. Қон босимини кескин гушираркан.
...Иссиқ Арашон булоғи ҳам, вазмин сукут сақлаб тур- 
ган тошлар ўртасида тунлари чироқ порлатиб, одамларга 
йўл кўрсатган чол кулбаси ҳам, афсонавий Тулпоркўл ҳам 
орқада қолди.
Чол тадбирли экан. Отларни яхшилаб тўйғазганиданми, 
Ёйикдаги қирғиз овулига тез етиб келдик. Балки юриб 
ўтилган йўлдан қайтиш ҳамиша осон туюлиши учун шундай 
кўрингандир. Ўзининг борини биздан аямаган қирғиз аёли- 
га раҳмат айтиб, йўлимизда давом этдик.
Эрта оқшомда Келинчакка етиб келдик. Тўй пастдаги 
овулга кўчган экан. Эртасига Қизилчада - Уркинбойнинг 
ўтови олдида тўхтадик. Уркинбой эшик қаршисида тавозе 
билан кутиб олди. Қисиқроқ кўзларида табассум билан таъ- 
зим қилди.
- Зиёратлар қабул...
Арашон бувага кетаётганимизда эрлари тўйга кетган 
бўлса ҳам бир ўтовни бўшатиб бермоқчи бўлган, қўниб 
ўтиш имизни илтимос қилган қирғиз аёл, ўзгалардан ўнларча 
чақирим узоқда - тоғлар орасида одамлар учун чироқ ёқиб 
ўтирган мағрур чол билан унинг мулойим кампири кўз 
ўнгимиздан кетмас эди...
1971 йил
Ў т к и р Х о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари' 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish