Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet62/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Бўзбош им бўлганида,
Бўз болам ўлмасмиди.
Ялпизим бўлганида,
Ёлғизим ўлм асм иди...
Сахий м езбон Шомақсуд,
М ақсудингга ет арсан,
И лгарилаб кет арсан...
Хуллас, ким пул берса, ўшанга узоқ ҳамду санолар ўқилди. 
Охири мақтовталаб сахий қолмади шекилли, “шоир” тер 
қуйиб келаётган пешанасини арта-арта эгардан тушди.
- Энди улоқ бўлади, - деди йўл бошловчимиз адир этаги- 
ни кўрсатиб. - Қаранг, уч юзга яқин от тўпланипти.
“М ақтов” билан овора бўлиб сезмай қолибмиз.Ўтовлардан 
ярим чақиримча нарида тўда-тўда отлар тўпланиб турар, бо- 
шини қийиқ билан танғиб олган чавандозлар улоқ бошлани- 
шига ишора кутгандай бетоқат югуришар эди.
Ниҳоят, отлар бир ерга тўпланди. Тўй эгаси улоқни ерга 
осилтиргудай судраб бориб ўртага ташлади-ю, ўзи чеккага 
чиқди. Ғала-ғовур бўлиб кетди. Ҳамма отлар бир томонга 
қараб тўлқиндек сурила бошлади.
- Улоқ оғир кўринади, - деди йўл бошловчимиз синчик- 
лаб қараб. - Икки ёшлик новвосни ташлаган экан. Чаван- 
дозларга қийин. - У мийиғида кулиб қўйди. - Совринига от 
қўйилибди.
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . "Ярим асрдаф таря'


Қамчи садолари, отларнинг нола чекиб кишнаши
қизишиб кетган чавандозларнинг сўкиниши осмонни тит- 
ратди. Жийрон от минган бир чавандоз, энгашган кўйи, нов- 
восни чангаллаганча даврадан чикди. Анча жойгача судраб 
келди-ю, кейин бошқалари уни ўраб олишди. Бир оздан кей­
ин отлар тўлқини терс томонга сурилиб кетди. Бояги жойда 
ўша жийрон от билан эгаси қолди. У негадир бошқа чаван- 
дозлар кетидан югурмас, юзини чангаллаганча, эгарда мун- 
кайиб қолган эди.
Яқинроқ келдиг-у, унинг қийиқча танғилган пешанаси- 
дан қон оқаётганини кўриб ҳайратдан оғиз очиб қолдик. Бу
- ўн олти-ўн етти ёшлардаги қотмагина йигитча эди.
Кимдир яқин бориб, жийрон отнинг жиловидан ушлади-да:
- Ювиниб ол, - деди йигитчага.
Йигит бошини кескин кўтарди-да, кафти билан пешана- 
сини артиб, жеркиб берди.
- Ишингиз бўлмасин! - У отига шундай шиддатли қамчи 
урдики, жийрон бир сапчиб, қуюндай учиб кетди.
- Парво қилманг, - деди Абдуманноп ака кулиб. - Бу 
йигитлар пишиб кетган. Ҳамма нарсанинг ўз гашти бор. 
Улоқнинг лаззати ҳам мана шунда... Аммо бугун кураш аж- 
рим бўлмайди. Биронтаси маррага улоқни олиб чиқишга 
кўзим етмай турибди. Кетдик, йўлдан қолмайлик.
...Орқага, тўда-тўда отлар югуриб юрган водийга қарай- 
қарай яна йўлга тушдик. Қизиқ, улоқда чавандоздан кўра от­
нинг хизмати кўпроқ тақдирланади. Мабодо, учқур от эгаси 
ўзи тўдага киришни хоҳламаса, отини энг олғир чавандозга 
бериб туриши мумкин. Чавандоз эса ундан мукофот олади.
Отлар ҳам, ўзим из ҳам толиққач, 
ё й и қ
деган жойда 
тўхтадик. Чиндан ҳам бу ерда тиниқ бир сой ёйилиб оқар, 
атрофда оппоқ гулхайрилар очилиб ётар, аммо дарахт 
кўринмас эди. Умуман, бу атрофларда дарахт ҳам, қушлар 
ҳам кўзга онда-сонда чалинарди.
- Ўша қорнинг тагига етсак, марра бизники, - деди йўл 
бошловчимиз кун ботар томондаги чўққини кўрсатиб.
Энди отлиқ юришга анча кўникиб қолган бўлсак ҳам, 
яна эгарга ўтириш малол келар, аммо ўзга чора йўқ эди. Кун 
қайтиб тағин совуқ турди.
Ўтлаб юрган отларимизни эгарлаётганимизда, саккиз- 
тўққиз ёшлардаги қирғиз қизалоқлар келиб қолишди. Қизил
242 
"Йрим аср двф тари' 
Ў тки р Ҳ ош им ов


кўйлак кийган, майдалаб ўрилган сочига пилик таққан бу 
қизалоқлар бирданига пайдо бўлганига ҳайрон қолдик. Улар 
узун этакларини қайириб тезак териб юришарди. Чамаси, 
пастроқда - сойнинг нариги бетида кўриниб турган овулдан 
келишган бўлса керак.
- Овулга қўниб ўтармишсизлар, - деди қизалоқларнинг 
тикроғи йўл бошловчимизга қараб.
Овул етти ўтовдан иборат бўлиб, сайҳон майдонга жой- 
лашган, чекка-чеккада ўтин сочилиб ётар, ўтов панасида 
ўтирган хотин-халаж бири кечки овқат пиш ирар, бири шол- 
ча тўқиш билан банд эди.
Арашонга кеч қолдиларинг, у ерда кўрпа-тўшак йўқ. 
Ҳамма йўловчилар шу ерда тунаб ўтишади. Сизлар ҳам 
қолинглар, - деди ўртадаги ўтов олдида ўтирган гавдали аёл.
Эркаклар кўринмайди-ку, ноқулай бўлмасмикин, - деди 
Абдуманноп ака иккиланиб.
Келинчакка - улоққа кетишган. Эртага қайтишади.
Аёл бизнинг қололмаслигимизни эшитгандан кейин 
ўтовдан кўрпача, пўстин олиб чикди.
- Бўлмаса совқотиб қоласизлар, қайтишда ташлаб 
ўтарсизлар.
Етти ёт бегона кишиларга шундай самимий муомала 
қилган қирғиз аёлига миннатдорчилик билдириб, тағин 
йўлга тушдик.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish