234
"Ярим аср дафтари".
Ў ткир Ҳ ош им ов
Тўққизинчи боб
Шудрингли ўтлоқлар
Туй ну к да ги юлдузлар
Энг оғир кишанинг - уйингнинг остонаси, деган ҳикматни
қайси дониш манд айтган бўлса, топиб гапирган экан. Кун-
далик ташвишлар, югур-югурлар билан шу қадар ўралашиб
қоласизки, остона ҳатлаб, узоқроқ жойга чиқишга юрагин-
гиз бетламай туради. Лекин остона “киш анидан” чиқиб ол-
гандан кейин, руҳингизда алланечук енгиллик сезасиз. Са-
фар гашти вужудингизга майин бир куй каби сингиб кетади.
Бизлар етти
киши эдик. Бешовимиз тошкентлик
“меҳмонлар”, яна икки киши мезбонлар эди. Энг олдинда
йил бўйи совитилган саман отининг жиловини маҳкам уш-
лаб Абдуманноп ака борарди. Унинг чинакам чавандозлар
каби эгарга ёпишиб ўтиришини, офтобда қизарган силлиқ
чеҳрасини кўрган киши бу одам неваралик эканига ишонги-
си келмайди. Унинг бутун ҳаракатларида йигитлик шижоати
жўшиб туради. Абдуманноп ака Четсув қишлоғидаги Бай-
нал-М инал қишлоқ йиғинида бир неча йил раислик қилган,
ҳозир ҳам уни ҳамма оқсоқол деб атайди.
Чавандозларнинг энг охирида Шамат ака боради. Турмуш
машаққатлари унинг кўз қарашларида, онда-сонда айтиб
қоладиган гапларида, эрта оқарган сочларида ўз тамғасини
қолдирган. У урушда қатнашган, бир қўлидан айрилган, бир
неча йил илгари ўзи яшаб турган уйни тоғ оралиғидаги Эр-
тош қиш лоғининг бошланғич мактабига бўшатиб бериб,
Оққўрғонга кетган, кейин яна қишлоғига қайтиб келган. Ча-
вандозликда у ҳам “оқсоқол”дан қолишмайди.
Фақат биз - “меҳмонлар” бир соат юрар-юрмас, от ми-
ниш маш инада ястаниб ўтириш эмаслигини билиб қолдик.
Аввалига юмшоққина туюлган эгар энди шундай азоб бе-
ришга тушдики, бетоқат бўла бошладик. Аммо манзил олис.
Олтмиш чақирим йўл босиб, Арашонбува деган жойга бори-
ш имиз керак.
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . "Ярим аср дафтари*
Отлар пиш қириб-пиш қириб қўяди. Тоғ сўқмоғидан
кўтарилаётганда, бўйни терлаб, ёли ёпишиб кетади.
Ҳарсиллаб нафас олади.
- Эгарда ҳадеб қимирлайверманглар. Бир текис ўтириб,
отни ўз ҳолига қўйиб беринглар, - деб маслаҳат беради Аб-
думанноп ака.
“Бир текис ўтиринглар...” Айтишга осон. От тиккага
кўтарилаётганда, эгарнинг қошига ёпиш амиз. Пастга тушиш
ундан ҳам азоб. Негадир ҳозироқ от қоқилиб кетадигандай,
бўйнидан ошириб ташлаётгандай туюлаверади.
Атроф сокин. Белга урадиган ўтлар шабадада оҳиста
тўлқинланади. Негадир, қушлар ҳам сайрамайди, чигиртка-
лар чирилламайди. Гўё бутун табиат мана шу улуғвор суку-
натни бузишни ман этиб қўйгандай. Фақат отлар пишқиради.
Туёқ товушлари бўғиқ гурсиллайди. Аҳён-аҳёнда сой уч-
райди. Тошларга урилиб айқираётган сув товуши анчагача
қулоқ остида шовиллаб туради.
- Мана шу қирдан ошсак, Қизилчага етамиз. У ёғи Келин-
чаккача ўн беш чақирим, - дейди йўл бошловчимиз қамчи
билан имо қилиб.
Қўл чўзса етгудек “мана шу” қирдан ошиш учун ҳам беш
чақирим юриш керак.
Яна ўша туёқ товушлари. Яна ўша сокин гўзаллик.
Қирнинг тепасига чиққанда, орқага қарасангиз, бошингиз
айланиб кетади. Ажиб ҳақиқат: одам босиб ўтган йўлига
эмас, босиб ўтиши керак бўлган йўлига қараши керак. Аммо
барибир, олисда - пастликда қолган бахмал ўтлоқ, илон изи
сўқмоқ оловдай иссиқ кўринади кўзингизга.
Ниҳоят, олдинда - ясси адир ўртасида ялтираб оқаётган
сой, соҳилда турган уч-тўрт ўтов кўринди. Отлар манзил
яқинлигини билгандай қадамини тезлатди.
- Уркинбойнинг ўтови, - деб тушунтирди ҳамроҳимиз. -
Фарғонадан келган чўпонлар шу ерда тўхташган.
Сойдан ўтиш имиз билан иккита каттакон ит акиллаган-
ча югуриб келди. Ўрта бўйли, елкалари хиёл туртиб чиққан
киши ўтовдан чиқиб қарши олди.
- Келинглар, - деди у қисиқроқ кўзларини йилтиллатиб.
Унинг дўрдоқ лаблари яхши юмилмас, негадир тишлари тур
тиб чиққанга ўхшаб кўринарди.
238
'Я р и м аср д а ф п р и '
Ў ткир Ҳ ош и м ов
Отдан тушгандан кейин, бир лаҳза қадам босолмай
қолдик. Оёқлар акашак бўлиб қолибди.
- Қалай, от қоқиб ташламадими! - деди уй эгаси табассум
билан.
Бир соат дам олар-олмас, ҳамроҳимиз яна шоширди:
- Ҳаво айнияпти. Тезроқ етиб олмасак, қоронғига қолиб
кетамиз. Йўл қалтис.
Уй эгаси ҳам қаршилик билдирмади:
- Келинчакда эртага қиём ат тўй бўлади. Улоқ бўлади.
...Яна ўша паст-баланд йўллар бошланди. Фақат, энди ос-
монни булут ўраган, аччиқ совуқ турган эди. Қизиқ, саратон-
да қаҳратон...
Кунботар чоғида тик жарлик тепасига келдигу, ажиб бир
манзарани кўрдик. Уч юз метрча пастликда қатор ўтовлар
тизилиш иб турар, хотин-халаж, бола-чақалар товуши, от-
ларнинг кишнаши қулоққа чалинар, ўтовлар олдида олов
ялтирар эди.
- Улоқ катта бўладиганга ўхшайди. Қаранг, юздан ортиқ
оттўпланибди.
Яқин келишимиз билан бир неча йигитлар югуриб-елиб
жиловни тутишди.
Ўтов ичида дарров олов ёқилди. Совқотган баданга иссиқ
югурди.
- Фарғонанинг чўпони борки, баҳор келиши билан шу то-
монга кўчиб чиқади, - деди ўтов эгаси Бўзвой ака туигунти-
риб. - Яйловлар кенг, ўт сероб. Мана энди тўй мавсуми бош
ланди. Тўйлар бир-бирига уланиб кетаверади.
...Тун ярм идан оққанда атроф тинчиб қолади. Фақат ит-
лар акиллайди. Совитилган отлар бетоқат кишнаб қўяди.
Қўшни ўтовда бола йиғлайди. Онаси алла айтади. Ўртадаги
арча ўтиннинг чўғи ёқут нуқралардай қизариб кўринади.
Ўтов керагасига илиб қўйилган ялтироқ тақинчоқлар, бир
чеккадаги сандиқ тунукаларида шафақ ўйнайди. Туйнук-
дан эса ёрқин, пастак юлдузлар мўралайди. Улар жимгина
боқувчи ўйчан кўзлар каби тикилиб тураверади-тураверади,
беихтиёр хаёл олиб қочади кишини.
Ривоят қилишларига қараганда қадим замонларда бир
қиш лоқни ёв босибди. Йигитларни қиличдан ўтқазиб,
қизларни оёқости қилишибди.
ё л ғ и з
бир келинчак душман-
Ў т к и р Ҳ о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари'
га бўйсунмабди. Тоғ-тошлар ошиб, м ана шу ерга, икки тоғ
орасидаги ўтлоққа келиб, у ёғига ўтолмай қолибди. Душман
қўлига тушгандан кўра, тошга айланиб қолай деб илтижо
қилибди. Чиндан ҳам тошга айланиб қолибди. Ўшандан буён
бу ер Келинчак деб аталармиш .
Бора-бора ҳамм аёқ жимиб қолади. Ўчокдаги чўғ сўнади.
Ташқарида отлар киш намайди, итлар хуримайди. Ҳамма
уйқуга кетади. Фақат туйнукдан боқиб турган юлдузлар бе-
дор. Вафодор келинчак хотирасини қўриқлагандай ўйчан
тикилиб туради...
Download Do'stlaringiz bilan baham: |