Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet57/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

2012 йил, феврал
224 
'Я р и м аср даф тарм' 
Ў ткир Х ош им ов


Халққа қайтарилган хазина
Шўро сиёсатининг энг катта хатоларидан бири -
эътиқодни йўқ қилиш, худосизликни тарғиб этиш эди. 
Эътиқодсиз одам имонсиз деганидир. Имонсиз одамдан эса 
ҳар қандай разилликни кутиш мумкин. Негаки, у ҳеч ким- 
га ва ҳеч нимага ишонмайди. Ўн йиллар давом ида минг­
лаб художўй қатағон қилинди, қувғинга учради. Мачитлар 
чўчқахонага айлантирилди. Черковлар ёқилди. Синагоглар 
портлатилди. Аммо миллионлаб инсонлар қалбидан Танг- 
рига бўлган эътиқодни сиқиб чиқаришни эплай олмадилар.
Эсимда бор. Эллигинчи йилларда ўн тўрт ёшга тўлган ҳар 
бир ўқувчи, албатта, комсомол сафига кириши шарт эди. Ва 
комсомолга қабул қилаётганларнинг биринчи бўлиб бера- 
диган саволи “Худо борми-йўқми?” деган сўроқ эди. Ўшанда 
ҳар бир бўлажак комсомол аввал ичида "Ўзинг кечир, Худо!” 
деб сўнг “Йўқ", дея жавоб беришга мажбур эди. Бошқачароқ 
қилиб айтганда, сиёсат ёш йигитча ва қизчаларни ўзи иста- 
маган ҳолда мунофиқлик қилишга мажбур этарди... Тағин 
бир ran: балки мен нохдқдирман. Аммо негадир бир нарсага 
ишонгим келади. Ҳатто энг аш аддий худосиз ҳам ўлими ол- 
дидан ақалли бир сония Яратганга илтижо қилмаган бўлиши 
мумкин эмас...
Шундай қилиб, саксонинчи йилларда “қайта қуриш”, 
“ош коралик” деган тушунчалар пайдо бўлди. Бироқ ҳали 
Компартия ҳокими мутлақ бўлиб турган, “пахта иш и”, “ўзбек 
иши” деган туҳмат билан ўзбек халқи бошига кулфатлар 
ёғилган, акасини дафн этиш учун қабристонга борган ука 
коммунист бўлатуриб шундай “сиёсий кўрлик” қилгани боис 
партиядан ўчирилган, халқнинг гўзал ва азалий байрами
- Наврўз тазйиққа учраган бир паллада муқаддас Китоб- 
нинг ўзбек тилидаги маъно таржимасини чоп этиш осон иш 
бўлмаган. Бу хайрли юмушга 1989 йилда киришилди. Тар- 
жимон Алоудцин Мансур билан таржима хусусида бир неча


бор батафсил суҳбатлашилди. Бу масала Ёзувчилар уюшма- 
сида ҳам муҳокама қилинди. Бироқ ran айланса, калтакнинг 
каттаси журнал таҳририяти бошида синиши аниқ эди. Шу 
боисдан аввало Куръони каримни, араб тилини, дин тари- 
хини биладиган, қолаверса, керак пайтда журнални қатъий 
ҳимоя қилишга қодир мутахассис ва ижодкорлардан иборат 
махсус таҳрир ҳайъати тузилди. Ҳайъатга Абдулазиз Ман­
сур, Алибек Рустамов, Озод Шарафиддинов, Эркин Вохдцов, 
Неъматилла Иброҳимов, Ислом Шоғуломов, Умарали Нор- 
матов, Носир Фозилов ва бошқалар киритилди. Хайриддин 
Султонов, Анвар Турсун, Омон Мухтор, Аъзам Ўктам нашрга 
тайёрловчи махсус муҳаррирлар сифатида тасдиқланди.
Бу - ниҳоятда мураккаб, масъулиятли ва биринчи 
бор амалга оширилаётган вазифа бўлгани боис таҳрир 
муҳаррирлари ҳар бир сўз, ҳар бир ибора устида синчик- 
лаб иш олиб бориши керак эди. Омон Мухтор журнал 
таҳририятида ишлар, Хайриддин Султонов, Анвар Турсун ва 
Аъзам Ўктамлар бошқа жойда хизмат қилса ҳам, деярли ҳар 
куни таҳририятга келиб, матн устида ишлашар эди.
Ниҳоят, 1990 йил м артойида Куръони каримнингдастлаб- 
ки суралари “Шарқ юлдузи”нинг 3-сонида босилиб чикди. 
Адашмасам, ўша пайтда журнал тиражи 150 минг нусха эди. 
Журнал тезда тарқалиб кетди ва... ўзимиз кутган "ғалвалар” 
бошланди. Адабий журналда “диний асар”нинг босилиши, 
атеистларнинг ғашини келтириши аниқ эди. Бир томондан 
улар ҳақли: совет сиёсатини тарғиб қилиши керак бўлган 
нашр динни “пропаганда” қилса! Устига устак, таҳририят 
ходимларининг ҳам, таҳририят аъзоларининг ҳам кўпи пар­
тия аъзоси бўлса! Албатта, бундай эътирозлар ҳали журнал 
чиқмасиданоқ бошланганди.
Бироқ асосий “зарба” бошқа ёқдан келиб тушди. Куръони 
карим таржима қилиниб, журналда босилишига олимлар, 
академиклар қарши чиқдилар. Албатта, ҳаммаси эмас, бир 
гуруҳўта “билимдон” ва ўта “жангарилари”!
Бош муҳаррир сифатида мени Марказкомга таклиф 
қилишди. Ҳар қандай вазиятда ҳам “тўнини ечиб майдонга 
тушиб кетадиган” Озод ака, афсуски, ўша куни университет- 
да, дарсда экан. Таржимон Қирғизистонда. Таҳририят аъзо- 
ларидан бошқа олимларни топиш нинг ҳам иложи бўлмади.
226 
'Я р и м аср двф тери' Ў т к и р Х о ш и м о в


Юқори ташкилотга бир дақиқа ҳам кечикиб бориш мумкин 
эмас. Яхшиям, бахтимизга атоқли адабиётшунос ва тилшу- 
нос, араб тилини мукаммал биладиган олим Алибек Руста­
мов бор экан! Журнал масъул котиби Носир Фозилов, олим
- учовлашиб, айтилган жойга бордик.
М арказкўмнинг масъул ходими бизни очиқ чехра билан - 
кутиб олди. Муомаласидан у кишининг журналга хайрихоҳ 
экани сезилиб турарди. Кўнглимиз анча равшан тортди. 
Мен кам деганда ўн нафар “олиму фузало” қамчи ўқталиб 
келган бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Йўқ, академиклар 
номидан бир киши - қадимшунос (археолог) олим расман 
вакил бўлиб келган эканлар. Мухтарам олимнинг “позиция- 
си” мустаҳкам, талаби кескин ва қатъий эди. Ўша баҳсда ҳар 
жиҳатдан мантиқли, қиличдек кескир мулоҳазалар билан 
“рақибини” мот қилиб ташлаган Алибек Рустамовдан ҳамон 
миннатдорман! (Дарвоқе, Алибек ака орадан кўп ўтмай 
мустақиллик шарофати билан академик унвонига сазовор 
бўлди!)
Хуллас, икки ўртада шундай “савол-жавоблар” бўлиб ўтди.
Масала жиддий, вазият қалтис бўлгани учунми, ўша 
“суҳбат”ни деярли сўзма-сўз эслаб қолганман.
- Қуръон таржимаси билан “Шарқ юлдузи” шуғулланиши 
шартми? - деб сўрадилар муҳтарам академик.
- Бўлмаса ким шуғуллансин?
- Ўзбекистон ССР Фанлар академияси бор. Бунақа жид­
дий ишлар академияда қилинади, сизлар шеър босинг, 
Х.ИКОЯ 
босинг.
- Марҳамат, академия ҳам шуғулланаверсин.
- Академия шуғулланса, Қуръон таржимаси ўн йилда ҳам 
чиқмайди! - деди Алибек Рустамов ишонч билан. - Буни мен 
яхши биламан.
Академик бошқа важ топди:
- Қуръонни таржима қилиш мумкин эмас. У фақат араб 
тилида ўқилиши керак!
- Китоб инглиз, француз, немис, испан, рус тилларига 
аллақачон таржима қилинган-ку!
- Улар христиан мамлакатлари!
- Туркия, Покистон, Афғонистонда миллий тилларда 
нашр этилгани-чи? Уйгур тилига таржима қилингани-чи? 
Улар ҳам насронийми?
Ў т к и р Х о ш и м о в . 'Я р и м аср даф тари'


Муҳтарам академик бу сафар ҳам бўш келмадилар.
- Тўғри, бу тилларда ҳам таржимаси чиққан. Аммо ях- 
лит китоб бўлиб чиққан. Қуръонни майдалаб босиш мумкин 
эмас!
- Хафтияк нима? Куръони каримнинг еттидан бири эмас- 
ми? Эски мактабларда Хафтияк ўқитилган-ку!
- Хафтияк - китоб. Журнал эса вақтли нашр. Қуръонни 
журналда босиб бўлмайди.
- Нега ахир?
- Чунки Куръон муқаддас китоб, журналингизни биров 
йиртиб номақбул жойда ишлатса...
Буниси энди мантиққа сиғмайдиган ran эди.
- Ҳой, барака топгур! Қандайдир бефаҳм нон бурдаси- 
ни ахлат қутисига ташлашидан қўрқиб новвой нон ёпмай 
қўйиши керакми энди? Бизнинг одамлар орасида бунақа 
бетавфиқлар йўқ!
- Бўлса-чи?
Анчадан бери жим ўтирган Алибек аканинг йирик-йирик 
кўзлари чақнаб кетди.
- Ҳой, мулла! - деди овози жаранглаб. - Сизнинг 
соҳангизнинг Куръонга нима алоқаси бор? Дин тарихини 
биласизми ўзи? Мен араб мамлакатларида ишлаганман! 
Ҳамма газеталарда, ҳар куни Қуръон сураларидан пар- 
чалар босилади! Китобни давомли қилиб босиш мумкин 
эмас, деган ran - абсурд! М антиқ йўқ! Ундан кўра, нима 
учун журнал академиядан сўрамай бу ишни бошлади, деб 
қўяқолмайсизми? Билиб қўйинг, нимани босишни журнал 
таҳририяти ҳал қилади! Академия шу ишга жазм этган экан, 
марҳамат, ўзи ҳам нашр қилаверсин!
Мухтарам академик фикридан қайтмади:
- Барибир, журнални тўхтатиш керак!
- Қўлингиздан келса, тўхтатинг! Аммо билиб қуйинг, об- 
уначилар нашр нега тўхтаб қолди, деса, “Мен шуни хохла- 
д и м ”, деб жавоб берасиз! Қолаверса, 150 мингта журнал 
тарқалиб бўлди. Бу - 150 минг сўм дегани! Кейинги сони 
ҳам тайёрлаб қўйилди. Унга ҳам шунча маблағ кетган. 
Ҳаммасини тўлайсиз (у пайтда бу - жуда катта пул эди).
- Буниси ўз йўлига, - деди Алибек ака фикримни 
қувватлаб. - Учаламиз телевидениеда чиқиш қиламиз.
аср дяф тара' Ў т к и р Х р ш и м о в


Сиз нашрни тўхтатиш кераклигини исботлайсиз, биз эса 
тўхтатиш мумкин эмаслигини! Қани, одамлар кимни 
маъқулларкин?
Муҳтарам академик ўз фикридан қайтмади. Марказком 
ходими индамай, кулимсираб ўтирарди. Билдимки, у киши 
ким ҳақ эканини билиб турибди. Бироқ вақтида ҳаракат 
қилинмаса, майда гаплар газак олиб кетиши, нашрни 
тўхтатишга қодир кучлар ишга киришиши мумкин эди.
Бахтимизга ҳал қилувчи суҳбат мамлакат раҳбари Ислом 
Абдуғаниевич Каримов хузурида бўлди. (Бу пайтда Ислом 
Абдуғаниевич М арказкомнинг биринчи котиби эди). У киши 
нашр атрофида бўлаётган тортишувлар ҳақидаги гапни 
диққат билан эшитиб, бу хайрли ишни тўхтатмаслик, нашр­
ни давом эттириш тўғрисида қатъий топш ириқ берди.
Шу тариқа Ю ртбошимизнинг бевосита раҳнамолигида 
Муқаддас китоб тарихда биринчи марта замонавий ўзбек 
тилида чоп этилди.
Албатта, кейин ҳам бир томондан жоҳил атеистлар, ик­
кинчи томондан жох^л мутаасиблар “чўқилаб” кўришди. 
Лекин бошланган хайрли юмуш хайрлиякунланди... Аллоҳга 
шукр!

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish