Кончилик мамлакат саноатининг йирик тармоқларидан бири бўлиб, халқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигининг юқори бўлишини таъминлашда катта аҳамиятга эга



Download 14,8 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi14,8 Kb.
#100108
Bog'liq
Кириш амалий
ms excel da ishlash asoslari, 123, Isshi dasturuz, HAYOT TARSAKISI, Avtomatlashtirish, 5-ф, Электротехника ва электроника 2020, Электротехника ва электроника 2020, Эл-тех ва электроника, 1, Кириш амалий, Kovrak test. 2- mavzu, Madrimova Saodat Kurs ishi, Kovrak test 1-mavzu

Кириш
Кончилик мамлакат саноатининг йирик тармоқларидан бири бўлиб, халқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигининг юқори бўлишини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Чунки кончилик саноати тармоқларида нефт, табиий газ, кўмир, рангли металл, нометалл қурилиш материаллари каби кўплаб фойдали қазилма конларини қазиб чиқарувчи корхоналар фаолият юритади.
Конларни қазиб олиш ишлари кўламининг ниҳоятда кенглиги, меҳнат ва капитал талаблиги, шунингдек, кон қазиш ишларининг тобора чуқурлашиб бориши туфайли қазиш ишлари шароитларининг мураккаблашиши нафақат кончилик саноати техник- иқтисодий кўрсаткичларига, балки бутунлай халқ хўжалигининг самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли кончилик ишлари самарадорлигини ошириш мамлакат халқ хўжалигининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Кончилик саноати техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга, биринчи навбатда, конларни прогрессив очиқ усулда қазиб олишни ривожлантириш орқали эришилади. Чунки фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш техникавий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан истиқболли усул ҳисобланади. Очиқ усулда кон қазишнинг қудратли индустриал базасининг мавжудлиги ва фойдали қазилма захираларининг катта қисмининг ер юзига яқин жойлашганлиги туфайли ҳозирги вақтда мамлакатимизда қазиб олинаётган қаттиқ минерал хомашёнинг катта қисми (80 - 85%) ана шу прогрессив очиқ усулда қазиб олинмоқда.
Кейинги йилларда мамлакат Карерларида илмий-техника тараққиёти натижалари асосида такомиллашган техника ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши орқали очиқ усулда кон қазиш ишлари иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга эришилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, конларни очиқ усулда қазиб олиш доирасини янада кенгайтиришга имкон яратмоқда. “Кончилик иши” йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашда “Кон иши асослари” курси конларни очиқ усулда қазиб чиқарувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда асосий фанлардан бири ҳисобланади. Бу фанни чуқурроқ ўрганиш учун талаба “Геология”, “Сохага кириш” каби қатор фанларни ўзлаштирган бўлиши керак.
Ўқув кўрсатма бўлимларининг назарий талқини акад. Ржевский В.В., акад. Ялтанец И.М, проф. Шешко Э.Ф., проф. Новожилов М.Т., проф. Томаков П.И. ва Сагатов Н.Х ижодлари базасида ёритилган.
Download 14,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
davlat pedagogika
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
vazirligi muhammad
таълим вазирлиги
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
Ishdan maqsad
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
fanidan mustaqil
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
covid vaccination
qarshi emlanganlik
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
o’rta ta’lim
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti