Ёзувчи ўзи беқиёс ишон ган, ягона ҳақиқат деб бил


bet74/133
Sana12.07.2022
Hajmi
#782308
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   133
Bog'liq
O tkir Hoshimov-Yarim asr daftari(Kutubxona)

Сиз шаҳар фарзандисиз. Аммо асарларингизда асосан
қишлоқ ҳаёти тасвирланади. “Дунёнинг ишлари”, “Ква-
зарлар”,
“Икки эшик ораси”...
- Жудаям унчалик эмас. Аввало, асарда, айниқса, йи- 
рик асарларда фақат шаҳар ёки фақат қиш лоқ ҳаётини тас- 
вирлаш, нима десам экан, унчалик тўгри эмас. Айниқса, 
ҳозирги пайтда шаҳар х,аёти қишлоқ ҳаёти билан чамбарчас 
богланиб кетган. Демак, асар каҳрамонлари шаҳарда ҳам, 
қишлоқда ҳам тасвирланиши мумкин. Ҳозир Сиз санаган 
асарларда ҳам шаҳар ва қишлоқ ҳаёти, назаримда, узвий 
кўрсатилган. Биринчидан, реалистик тасвир талабининг ўзи 
шу. Қолаверса, тағин бир ran бор. “Шоир қишлоқда туғилиб, 
шаҳарда яш айди”, дейишади. Бу иборада чуқур ҳақиқат бор. 
Гап шундаки, табиатга яқин бўлган кишиларнинг туйғуси 
нозик, теран бўлади...
Мен бир жиҳатдан қисматимдан розиман. Негаки 
Дўмбиробод яқин ўттиз йиллар илгари ҳам қишлоқ эди. 
Эрта куз тонгларида бедазордаги шудрингнинг товланиши, 
оқшомлари қишлоқ устида муаллақ туриб қолган тутун- 
нинг ранги, кўклам кечалари қурбақаларнинг чўзиб-чўзиб 
қуриллаши, кеч кузда қиров қўнган тош нокларнингўзидан- 
ўзи тўп этиб оёқ остига тушиши, ҳозирги Чилонзор ўрнидаги 
минглаб чилонжийдаларнинг чанг қўнган япроқлар орасида 
қизариб кўриниши - буларнингҳаммаси бола қалбимга ажиб 
бир рангларни, тасвирлаб бериш қийин бўлган оҳангларни
274
"Ярим аср дафтари". 
Ў тки р Ҳ ош и м ов


муқрлаб кетган... Ишонасизми, ҳали-ҳануз қўлимга қалам 
олганимда ўша ранглар, ўша оҳанглар жунбушга келади. 
Қишлоқ менга худди ўша ғалати ҳисларни берди. Шаҳар эса 
моқеликнинг моҳиятини тушунишни ўргатди.
Баъзи асарларда қишлоқни шаҳарга ёки, аксинча, 
шаҳарни қишлоққа зид қўйишга ўхшаган маънони се- 
1
иб қолсам, ғазабим қўзийди. Халқни хароб қиладиган энг 
дахдлатли ёв - маҳаллийчилик! Айниқса, ижодкор учун бу 
нарса кечирилмас гуноҳ. Бинобарин, мен қаламкаш сифати­
да ҳамиша ҳаётни бутун бир жонли организм деб тушуна- 
ман. Шундай тасвирлашга уринаман. Қолаверса, қаламкаш 
\еч қачон бир маҳалланинг, бир қишлоқнинг, бир шаҳарнинг 
г:)увчиси бўлмаслиги керак. Биз учун ягона бир тушунча бор: 
ў |бек адиби деган шарафли ном! Ўзи туғилиб ўсган жойга 
беқиёс меҳр эса бу тушунчани асло сусайтирмайди, аксинча 
кучайтиради.
-
Ўткиржон, Сиз билан “Оцшом ”да кўп йиллар бирга
ишладик. Айтинг-чи, журналистика Сизнинг ижодингизда
қандай роль ўйнади ?
- Биласизми, Тўлқин ака, менга қолса, ҳар бир қаламкаш 
албатта газета мактабини ўташи шарт, деган бўлар эдим. 
liy ran янгилик эмас, Абдулла Қодирий, Ғафур Ғулом, Саид 
Ах,мад - ҳаммалари журналистика мактабини бошдан кечи- 
ришган. Гап шундаки, журналистика, айниқса, газетада иш- 
лаш одамга кўп фазилатларни ўргатади. Биринчидан, газета 
ўз ходимини тез ишлашга мажбур қилади, иккинчидан, ҳар 
куни ўйлашга кўниктиради. Ниҳоят, энг муҳими: одамни 
муҳимдан номуҳимни айириб олишга, яъни, ҳодисаларнинг 
моҳиятини чукурроқ англашга ўргатади. Мен “Темирйўлчи” 
газетасидан тортиб, “Совет Ўзбекистони”гача кўп редакция- 
ларда ишладим. Оддий хат ташувчиликдан тортиб, бўлим 
мудиригача бўлган босқичларни кўрдим. Сиз айтгандек, 
“Тошкент оқш оми”да ўн олти йил умрим ўтди. Энди бил- 
сам, ўша йиллар хдётимнинг энг жўшқин дамлари экан. 
Қувончлар ҳам бўлди, йўқотишлар ҳам. Лекин мухами -
озми-кўпми ҳаётни ўргандим. “Нур борки, соя бор” рома- 
нининг бош каҳрамони Шерзод Самандаров газета ходими 
лканлиги бежиз эмас.
-
Агар яна газета редакциясида ишлаш лозим бўлса,
шилармидингиз ?
Ў ткир Хош им ои. 
“Ярим аср даф тари'


- Йўқ! Менимча, қирқ ёшдан кейин газетада ишлаш оғир. 
Бироқ ш уўринда бир гапни айтгим келади. Баъзи қаламкаш 
укаларимга ҳайрон қоламан (олдиндан айтиб қўяй: шеъри- 
ятда ҳам, насрдаю драматургияда ҳам ажойиб авлод етиш- 
япти, мен уларнинг ютуғидан чин дилдан қувонаман). 
ё ш и
нари-бериси билан ўттизлар атрофидаги бир қанча ижод- 
кор икки-учта китоб чиқарадию “эркин ижодкор” бўлиб 
олади. Бирон жойда ишлай деса, ижодга ҳалақит бериши- 
дан қўрқади. Бу - анчайин жўн масала эмас. Бирон жойда 
кун бўйи ишлаб, кечаси уйқу ҳисобига ижод қилиш осонмас. 
Аммо ҳамма катта ижодкорлар шундай қилган. Негаки, кун- 
далик меҳнат одамни ички интизомга ўргатади. Қолаверса, 
Абдулла Қаҳҳор тўғри айтган: машҳур бўлишга шошилманг, 
яхши ёзувчини халқнинг ўзи кўтаради. Оқилона ran!
Ишламай юриб, “соф ижод” билан шуғулланадиган ука­
ларимга айтгим келади: “Иложи бўлса, газетадами, жур­
нал ёки наш риётдами ишлаш керак. Ишонинглар, бу нарса 
ижодга халақит бермайди, аксинча, кўмаклашади!” Бу билан 
ҳеч кимга ақл ўргатмоқчи эмасман. Ижодда ҳар кимнинг ўз 
йўли бор. Шунчаки, кўнглимдаги гапни айтдим, холос.
-

Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish