ишонганидан унинг на қалбидаги, на таш қи қиёфасидаги
ўзгаришларни сезди. Кўряпсизми, адиб кейинроқ рўй бера-
диган воқеаларга асос яратяпти.
Муқаддамнинг ўз бахтига ўзи болта урганига ишонч
ҳосил қилиш учун уни кузатишда давом этайлик. Муал-
лифнинг Муқаддам
характерига берган таърифлари, унинг
психофизиологик қиёфасида намоён бўлган чизгиларга
чуқурроқ назар ташласак, бутунлай акс м анзара ҳам кўзга
ташланиши мумкин. Мана, Муқаддам
Анвар акаси билан
уйга қайтяпти: “Муқаддам олдинда кетар, Анвар уч қадамча
орқада борарди”.
Муқаддам Анвардан ҳечам уялмайди, тортинмайди.
Бўлмаса, туфлисини ечволиб, ялангоёқ ҳолида эҳтирос алан-
гасида ловуллаб, тепаликдан “Ушланг, Анвар ака!” дея йигит
оғушига ўзини ташламасди. Айни чоқда у Анвар акасидан
бағрига босиб эркалашини, қаттиқ қучоқлаб бўсалар олиши-
ни кутарди. Ибо, ҳаё, андиша ва уятчанлиги Муқаддамдан
кучлироқ бўлган Анвар эса нима қилиш ини билмай “ўзидан
ўзи уялиб, кўзларини олиб” қочади, холос.
Энди ўйлаб кўрайлик: қизил кўйлак кийиб (эҳтирос
ранги) ловуллаб турган қиз икковидан бошқа ҳеч ким йўқ
жойда кўнгил қўйган йигитидан кутганини олмаса, нима
қилсин?! Бунинг устига Анвар акасини ёнига чақиради,
анҳорда чўмилишга ишора қилади (агар Анвар “Сув с о в и
ку ҳозир...”, демаганида бемалол ечиниб чўмилишдан ҳам
тоймасди), шом қорайиб қолганига қарамай,
кетгиси кел-
майди. Ахир, булар қизнинг йигитдан ниманидир кутаётга-
нини исботламайдими? Имо-ишораларига Анвардан жавоб
бўлавермагач, Муқаддам “чуқур хаёлга” толади. Табиий-
ки, бундай пайтда истаги рўёбга чиқмаган қиз ҳозиргина
кўргани - юзида қатъият балқиб турган йигитни ўйлайди.
Кейинги келганида эса ана шу кутганларини айнан Алимар-
дондан олди ва яна бир карра Анвар акасининг бу йигитга
қараганда “бўш” эканига амин бўлди.
Дейдиларки, қиз бола биринчи бўсанинг қули. Али-
мардоннинг ҳеч тортинмай, дадиллик билан қучоқлаши,
ўпиши, “Сиз барибир меники бўласиз!” деб қатъий
айтиши
М уқаддамнинг кўнглини алағда қилиб қўяди. Энди у икки
ўт орасида қолди. Чунки шу учрашувдан сўнг у “Алимардон-
362
"Ярим аср дафтари".
Ў гкир Ҳ оиш м ов
нинг нимасидир Анвардан устунроқ, кучлироқ эканини ҳис”
этди. Дастлаб Анвардан кутган ҳаракатларни Алимардон-
дан олганидан кейин аниқ билдики, “Анвар бўш экан, латта
экан!” Бу омиллар қиз характерида Алимардонга нисбатан
мойиллик туйғусини тобора кучайтириб борди ва оқибат
шу бўлдики, Алимардонга ўзини топширди. Бу ҳодисани
бошқача баҳолаш қийин.
Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олиб, м ен ҳам бу воқеада
кўпроқ Муқаддам айбдор деб биламан. Агар қиз бола
хоҳламаса, эркак киши уни уриб, бехуш қилиб, кейингина ўз
“мурод”ига етиши мумкин. Негаки аёл
кишининг вужуди-
да, айтиш мумкинки, руҳиятида ўз номусини ҳимоя қилиш
инстинкти ва шунга лойиқ куч бўлади. Адиб буни билмас-
лиги мумкин эмас. Сиз айтаётган “Шамол эсаверади”, “Икки
эшик ораси” асарларида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар тасви
ри бор. Талъат билан олишаётган ёш қизалоқ Гавҳар, хаста-
ликдан янги турган, бемажол Робия ҳирсдек кучли Умар за-
кунчи чангалидан қандай қилиб чиқиб кетди? Гап шундаки,
Гавҳарнинг кўз ўнгида севгилиси Мансур, Робия хаёлида
Кимсан акаси турар эди. Уларда садоқат бор эди. Бу
улар-
га куч бағишлади. Муқаддам бирон марта Анварни эслаб
қўйдими? Аксинча, баданига эркак қўли тегиб, димоғига
қиди урилган Муқаддам кўпдан кутган нарсасига етгандек
бирдан бўшашиб, жимиб қолади. Гавҳар билан Робия кучи
борича қаршилик кўрсатса, М уқаддамнинг қўллари
бир оз-
дан сўнг йигитнинг юзларини силай бошлайди. Муқаддам
характеридаги бу ожизлик унинг бир умр бебахт бўлишига
олиб келди.
Адиб ҳар бир қаҳрамони характеринингтуб-тубида яши-
ринган индивидуал хусусиятлардан келиб чиқиб тасвир-
лайди ва ўқувчини ишонтира олади. Ёзувчи, аёл психоло-
гиясини яхши ўрганган, улар табиатидаги мавжуд куч ёки
ожизликни керакли ўринда намоён қила олишига аввалдан
бадиий асос яратган.
Китобхон:
Download
Do'stlaringiz bilan baham: