А даб и ёт ш ун ос:
Ўткир Ҳошимов
асарларида ота-оналар
образлари алоҳида ўрин тутади. Улар бир-бирига ўхшамайди
ҳам, бир-бирини такрорламайди ҳам. Шуниси муҳимки,
қандай бўлишидан қатъи назар, оталар ёзувчи томонидан
оиланинг устуни, кўзгуси тарзида тасвирланади. Улар ранг-
баранг характерли шахслар сифатида намоён бўладилар.
Бири меҳрибон ва ғамхўр, айни чоқда қаттиққўл; бошқаси
- юмшоқ ва индамас, аммо жаҳлдор; яна бири - инжиқ ва
золим, боласини чизган чизиғидан чиқмасликка
мажбур
қилади. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам улар фарзандининг
бахти ва омадини ўйлаб шу ишга қўл ураётганини англаб
турасиз. Қори ака ҳам шундай оталардан бири. У кўзининг
оқу қораси М уқаддамнинг биринчи рўзғоридан ажрашиб
кетишини истамайди. Маҳалла аҳли олдида номус қилади.
Зеро, ўзбек оиласи учун, айниқса, қиз боланинг турмуши бу-
зилиб, ота-онасиникига келиб ўтириши уят саналади. Аммо
Қори ака жаҳл отига миниб, номус билан андишанинг, хиё-
нат билан муҳаббатнинг фарқига бормай қолади. Қори ака
чинданам мураккаб характерли қаҳрамон. Уни оқлаш ҳам,
бирёқлама қараб қоралаш ҳам мумкин. Ҳарҳолда уни тушу-
нишга уриниб кўрайлик. Маҳалласида ўзига яраша обрўга
эга бўлган Қори ака “Фалончининг қизи эридан чиқиб кеп-
ти ”, деган иснодни кўтаролмайди. Унинг қатъий қарори
шундай: “Авлодимизда эридан чиқиш одати йўқ” ва бундан
кейин ҳам бўлмайди!
Адибнинг ёзишича, Қори
ака асаби таранг, қони қайноқ,
“ўз ҳукмига бўйсунмаганларнинг жазосини” бермагун-
ча кўнгли ўрнига тушмайдиганлар хилидан. Шу боисдан
қизининг хоҳиш-истаги билан хж облаш майди. Унингча,
“
ё п и ғ л и қ
қозон ёпиғлиғича қолиб кетгани” яхши. Аёл киши
тақдирига тан бериши шарт (айниқса, Муқаддам
сингари
ўзи хоҳлаб эрга теккан бўлса). Ана шу тушунчаси туфайли
отасининг қарорига қарши борган Муқаддамни “итвачча,
кўрнамак”, дея ҳақорат қилишдан ва “Йўқол кўзимдан!” деб
ҳайдаб юборишдан тоймайди. Шу вазиятда Қори аканинг
табиатида чиндан ҳам жох^ллик устун келади ва бу ҳолат
унинг қиёфасига соя ташлайди.
Хуллас, “Баҳор қайтм айди” қиссасининг бошқа
талай
фазилатлари, айниқса, тили, бадиий тасвир воситаларидан
364
'Я р и м вер даф тари' Ў т к и р Ҳ о ш и м о в
фойдаланиш борасидаги ёзувчи маҳорати, қаҳрамонлар пси-
хологиясини очишда пейзаж тасвирининг ўрни тўғрисида
соатлаб гапириш мумкин. Буларнинг ҳар бири алоҳида
суҳбатнинг мавзуси бўла олади. Келинг, мулоҳазаларимизга
шу ерда нуқтали вергул қўя қолайлик. Бу деганим - асарнинг
бадиий
имкониятларини кашф этиш, санъаткор томони-
дан матн остига яширинган ғоявий ниятларни топа олиш
ҳақидаги мулоқотимиз яна давом этади. Зеро, қайта мутолаа
қилиш жараёнида уларнинг сирли-сеҳрли
фазилатларини
топа олиш ҳар қандай асарга ҳам дахлдор бўлавермайди, энг
яхши асарлардангина шундай мўъжизаларни кашф қилиш
мумкин. Чунки “ҳар гал ўқиганингизда янги маъно топиш
мумкин бўлган бадиий асарни катта истеъдодларгина” ёза
олади. Бу Ўткир Ҳошимовнинг устоз ёзувчимиз Абдулла
Қодирий асарларини қайта-қайта мутолаа қилиб ўрганиши
туфайли чиқарган хулосаси. Дадил айтиш
мумкинки, Ўткир
Ҳошимовнинг ўзи ҳам ҳар гал ўқилганда янгидан-янги м аъ
но ташувчи яш ирин нуқталар, имо-иш оралар топиладиган
асарлар яратган йирик санъаткордир.
Мулоқотни оққа кўчирувчи:
Й ўлдош С олиж онов,
Download
Do'stlaringiz bilan baham: