9. Доношур-Gomanthus gamocarpus. У шўрадошлар оиласига мансуб, бўйи 20 смга етадиган бир йиллик ўсимлик. Пояси тик ўсади, асосан шохланган, кулранг. Бутун танаси туклари билан қопланган. Пастки шохлари қарамақарши, узунчоқ сал кўтарилган, бошқа шохлари навбатлашиб жойлашган. Барглари ипсимон ингичка, этли, узунлиги 15-20 мм, эни 1-2 мм. Пояда навбатлашиб жойлашган, икки томони ҳам туклар билан қопланган. Донашўр уруғлари март ойида униб чиқади. Илдизи ўқ илдиз, у ерга чуқур киради. Май-июнь ойларида гуллайди. Гуллари сочсимон тукли гулёнбарглари пардасимон, наштарсимон, ўткир, учки қисмида тиконли, гулқўрғонидан калта. Гуллари икки уйли, тож барги 5 та оқ рангли. Мева июль-ойларида пишади, узунли 2,5-3 мм этли, авал шаклида. Уруғидан осон кўпаяди. У тақир, шўр соз тупроқли ва шўрхок ерларда ўсади. Донашўр чорва моллар учун яхши озуқа бўладиган ўсимлик. Уни уруғи озуқа моддаларига бой. Умуман шўрхок ва ўта шўрлашган ерларда экосистема деярли кам ўзгарган. Чунки ҳозирги кунда деярли ўзлаштириш қийин бўлган ерларгина сақланиб қолган холос. Уларни тур сони ҳам, мўллиги ҳам деярли ўзгармаган. Чунки бундай мухит шароитда ҳамма хилдаги ўсимликлар ҳам меёрида ўсиб ривожлана олмайди. Голофитлар ҳосил қилган биомассхарни чорвачиликда ҳам халқ хўжалигининг бошқа бошқа тармоқларида ҳам аҳамияти унчалик катта эмас. Уларнинг таркибида турли хилдаги тузлар ва бошқа моддаларнинг бўлиниши чорва молларга ёқмайди. Буларнинг ҳаммаси галафитларни меёрида сақланиб қолишга имкон беради.
10. Ёзёвон чўллари давлат табиат ёдгорлиги ҳудудида тарқалган ўсимликларни геоботаник жихатдан тасвирлаш ва маниторинг ўтказиш фитоценознинг белгилари ва уни ўрганиш методлари.
1. Ўсимликлар табиати муҳитни бир қисми бўлиб, доимо бошқа табиат компонентлар билан алоқада бўлиб туради ва улар билан бирга бир бутунликни ташкил қилади. Ўсимликлар кичик релоф ўзгариши бўлса ҳам сездиради. Чунки микролимат туфайли тупроқ, намлик даражаси ҳам ўзгаради. Ўсимликларнинг структураси, унинг таркиби, мавсум бўйлаб ривожланиш ритми ва бошқа хусусиятлари географик мухит хусусиятларига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб текширувчи олдида шу ердаги типик фитоценозларни аниқлаш фларистик таркибини маниторинг асосида аниқлаш, ассоциасииялаш ўртасида боғланишарни ва улар билан табиатнинг бошқа компанатлари орасидаги муносабатларни аниқлашдек вазифа туради. Қуйидаги бу вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилади.
1. Қайси жойда ва қандай ўсимлик фитоценозлари тарқатилган;
2. Шу фитоценозларга кирадиган ўсимлик тур таркиби;
3.Фитоценоз релефининг қайси элементларида ва қоянинг қайси экспазитцияларида ўсишга мослашганлиги.
4. Фитоценоз қандай тупроқ ва гурунтда жойлашган;
5. Уларга қайси микроклиматик ва гидроклиматик режим характерли;
6. Фитоценоз тарқалган майдондаги намни ва шўрни кўтарилиш даражаси;
Бу маълумотларни тўпланиши шу майдонлардан тўғри ва унумли фойдаланишни аниқлашда катта амалий аҳамиятга эга. Уларни ўрганиш натижасида мухим ўсимлик фитоценозлари аниқланади, уларнинг структураси инсон омили таъсири остида у ёки бу тамонга қисман ўзгарган.
фитоценозни тасвирлаш. Уни қуйидаги режа асосида олиб боришади.
1)фитоценоз номи, 2) жойлашган ўрни (қумтепаликлар оролиқда ёки дарё соҳилида) 3) Мезо ва микроклиматик ўзига хослиги 4) тупроқнинг ҳусусияти 5) намлик даражаси 6) ўсимликларнинг ташқи қиёфаси 7) ярусларга бўлган ҳолда тасвирлаш ва ҳар бир яруснинг тур таркиби 8) майдони ўраб олиниши ва унинг экологик қатордаги ўрни 9) ўсимликлар қопламининг хўжалик аҳамияти фитоценозда кузатиладиган аспектлар, уларни номи аниқ бўлиши лозим. Тоғли ўлкаларда (арча, ёнғоқли ўрмонларда) аспект деярли кам ўзаради. Текисликларда эса аспекни ўзгариши кузатилади. Айниқса маданий ландшафтда аспект аниқ шаклланган. (масалан зиғирда яшил кўриниш ва гуллаганда гул рангига ўтиш (кўк). Инсон омили таъсирида маданий ландшафтда жуда тез боради (бир кунда). Лекин табийда бундай шиддатли аспект ўзгариш кузатилмайди, чунки инсон онгли равишда маданий ўсимликларни бир вақтда ривожланиш жараёнини ўташни таъминлайди.
Аспектни ўрганиш фақат фан учунгина эмас, балки амалиёт учун ҳам аҳамиятлидир, чунки улардан хўжаликда фойдаланиш учун энг қулай даврни белгилаш имкониятини беради (масалан ўриб олиш муддати суғориш зарурияти).
Ўсимлик ривожланиш жараёнини ўтаётганда фоза (ғунчалаш, гуллаш, мевалаш, фенологик фаза деган ном билан ҳам юритилади ва фитоценозни тасвирлашда шартли равишда белги ёки хариф билан белгиланади)
Улар қуйидагича номланади:
1. Прорастки (уруғни ўниб чиқиши – пр: Ростки – илдизпосдам янги ниҳолларни ўсиши; гуллашга қадар вегетатель ҳолати – веч; ғунчалаш –Б; гуллашни бошланиши ц; тўлиқ гуллаш – ц2; гуллаб тугалланиш – ц3; мевалаш – п; етишмаган мева – п1; етишган мева – п2; мева тўкилиши – п3; Агар гуллаш билан мевалаш бир вақтда ўтса – ц.п; мевалар тўкилиши – оп; тўкилган мевалардан кейин тўнкалардан бачки ниҳолларини ҳосил бўлиши – отр; ер устки новдаларнинг халок бўлиши – отм деб белгиланади.
Фотоценозда ярусли ҳам фарқланади у ер устки ва ер остки қисимларининг қат-қат (қават-қават) бўлиб жойлашувидир. Ҳар хил фотоценозларда яруслар сони турлича бўлади. Турли хил ҳаёт шаклига эга бўлган ўрмонларда аспект яруслилик яхши шаклланган бўлади. Фотоценозда унинг энг муҳим белгиларидан бири мўлликдир.
Мўлликнинг бахолашда қуйидаги шаклда 6 баллик фойдаланиш мумкин.
Ўсимлик қалин бўлиб ўсади: жуда қалин об 3 ёки сор 3 (сартояал)
Do'stlaringiz bilan baham: |