106
айланиши керак, ҚКК мақсадли кўрсатгич операциялари бўйича
пудрат
тизимини қўллаш кўзда тутилмоқда, кредит беришда рискларни бошқариш
яхшиланади, ҚКК ўз-ўзини молиялаштириш ва ўзини ривожлантиришда
қўшимча имкониятлар берилади.
Ҳозирги вақтда Хитой банк тизими ислоҳотларни янги босқичида турибди
ва ривожланишнинг асосий йўналишлари етарли равишда аниқ белгиланган,
аммо Бу жараёнлар қанчалик даражада самарали кечади ҳозирча аниқ эмас.
Бизга маълумки, банк соҳаси кўп ҳолларда иқтисодиёт аҳволини акс
эттиради, уни ёрдамида иқтисодий тизимни барқарорлиги ва мустаҳкамлиги
самарали ушлаб турилиши мумкин. Шунинг учун Хитой Халқ Банки ХХР
юқори даражада барқарор иқтисодий ўсишини қўллаб қувватлашга махсус
эътиборини қаратмоқда.
Ушбу мақсад учун ХХБ бир нечта
кучли молиявий ричакларни
ишлатмоқда, шундан дефляцияни олдини олишга ва ички талабни
рағбатлантиришга қаратилган пул массасини ўсишини бир оз пасайтириш
курсини ўтказмоқда, давлат қарз мажбуриятлари эмиссияси ёрдамида
маблағларни
жалб
қилиб,
йирик
инфраструктура
лойиҳаларни
молиялаштиришга,
халқ
хўжалигини
приоритет
тармоқларини
реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан янгилашга ишлатмоқда;
“тежамкорлик парадоксини” енгиш мақсадида, депозитлар ва ҳам кредитлар
бўйича фоиз ставкасини пасайтирмоқда; шаҳар ва қишлоқларда истеъмол
кредитини ривожланишига шароит тўғдирмоқда ва кичик кредитлар
тизимини кенгайтирмоқда; валютани тартибга солишни қаттиқ сиёсатини
олиб бормоқда.
Шуларга қарамасдан кўпгина аналитиклар ҳисоблашадики, ХХР
ўтказилаётган монетар ва фискал сиёсат
тизим рискини ошириб юборади,
чунки ХХР иқтисод ва сиёсат бир бири билан жуда яқиндан боғланган,
иқтисодий муаммоларни соф сиёсий ечиш имкониятлари жуда узоқ чегарасиз
эмас.
ХХР ДСТ аъзолигига киришида, киргандан сўнг 5 йил ичида хорижий
банкларга Хитойни ички бозорида ишлашга рухсат бериш мажбуриятини
олган эди, географик чегараланишни ва мижозлар бўйича чегараланишни
бартараф этиб, шунингдек Хитой ва хорижий
банклар учун тартибга
солишни бир хил режимини таъминлаб.
Аммо буларга қарамасдан Хитой сўзда “ўзиники” ва ”бегона” учун ҳам
тенг шарт-шароит яратгандай, ҳақиқатда хорижий банкларга ўзини
тартибини қабул қилишни тиқиштиради, яъни фаолиятни маъмурий
чегараланиши миллий компаниялар учун мажбурийдир. Бу ҳолат хорижий
банклар бизнесига ўтказилади, шунинг билан Хитой банк соҳасида “ўзини
оқламаган” рақобатдан ўзини суғурта қилади. Хорижий банклар томонидан
ХМБ ўрнатган маъмурий тўсиқларни айланиб ўтишга ўринишлар ҳамиша
ҳам истаган натижаларни беравермайди.
Хитой фонд бозорига хорижий инвестицияларни оқимига
эътиборни
қаратадиган бўлсак, бу ерда вазият мураккаблиги, листинг компанияларни 90
107
% дан ошиғи давлатга қарашли мулк шаклида жамлашмоқдадир.
Акциядорлар ичида эса давлат амалдорлари ва партия ходимлари катта
улушга эга, шунинг учун ғарб экспертлари такидлайдики, барча
Хитой
компаниялари “бирмунча гумонли” кўринади. Аммо бу ҳолатларга
қарамасдан ноаниқликлар шароитида Жаҳонни илғор фонд бозорларида
ХХРга қизиқиш жуда катта.
Аста-секинлик билан ўзгаришларни
амалга оширишнинг олдинги, яъни
“тошларни пайпаслаб, дарёни кечиб ўтиш” тактикаси исталган натижани
бермай қўйди, шунинг учун ХХР банк тизимини амал қилиш тамойилларини
тубдан ўзгартириш зарурияти туғилмоқда.
Ушбу йўналишда биринчи қадамлар амалга оширилди, бу жараённи
катализатори бўлиб Хитойни ДСТ аъзолилигига кириши ва Хитой банк
тизимини халқаро рақобатга тайёрлаш зарурлиги бўлди.
Хорижий молиявий институтлар учун банк секторини очиш жараёни жуда
секинлик билан кечмоқда ва албатта Хитой Ҳукуматини тўлиқ миқёсда банк
тизимини ислоҳ қилишга ҳали вақти етарли.
Бундан ташқари бир қатор мутахассисларни фикрига қараганда Хитой
банк тизимини бақувват кафолати мавжуд, у ҳам бўлса Хитой давлати ва
Хитой компартиясидир, шунинг учун, ҳозирги вақтда тўқнаш келаётган
барча қийинчиликларга қарамасдан у етарли мустаҳкам-барқарор захирасига
эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: