108
Хитой юанининг курси
.
Ҳозир Хитойда юаннинг “сузувчи” курси тизими ўрнатилган, у ҳар куни
ўзгаради ва у валюталар саватчасига боғланган. ХХР 2005 йил июль ойидан,
яъни янги тизимга ўтгандан бошлаб юань 7,5 %га мустаҳкамланган ва ҳозир
унинг курси 1 АҚШ доллари ўртача 7,6 юанга тенг. Юаннинг
мустаҳкамланиш тенденцияси сақланиб қолмоқда прогноз бўйича
унинг
курси 1:7 даражада сақланиб қолади.
Юань эркин алмашинувчи валюта ҳисобланмайди, Гонконг ҳудудида
ўзининг пул бирлиги, яъни гонконг доллари амал қилади.
Хитойда валюта назорати бўйича янги тартиб ўрнатилган.
2007 йил 1 февралдан бошлаб кучга кирган янги “Жисмоний шахсларни
валюта маблағларини бошқараш бўйича йўриқномасига”
биноан
жисмоний
шахслар йилига 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларига
эга бўлиш ва ишлатиш ваколатига эгадирлар.
Агар ҳисоб рақами бўйича айланма миқдори бу суммадан ошиқ бўлса,
валюта назорати бўйича Бошқармани маҳаллий бўлимига асословчи
ҳужжатлар тақдим этишлари зарур,
шартнома, контракт ёки инвойс
кўринишида тўлов учун рухсат олишлари талаб этилади.
50 минг АҚШ долларидан ошган сумма юанга конвертация қилиниши ва
юань ҳисоб рақамига ўтказилиши зарур. Бу тартиб Хитой фуқаролари учун
ҳам ва Хитойда яшаётган хорижий фуқаролар учун ҳам тегишлидир.
Янги тартибга биноан жисмоний шахслар 24 ой давомида юанни валютага
алмаштириши мумкин, уни олган вақтидан бошлаб, яъни
валюта
ўтказилганлигини тасдиқловчи квитанцияни тақдим қилган тақдирда, аммо
унча катта бўлмаган, яъни 500-1000 АҚШ доллари миқдоридаги
суммани
хорижга кетаётганда валюта олиш учун ҳеч қандай исбот тақдим қилмасдан
банкда алмаштириши мумкин.
Жисмоний шахсларни 50 минг АҚШ долларидан ошмайдиган суммасини
бир марталик нақд пулсиз валюта ўтказишини ҳужжатлар асосида, яъни
шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этганда амалга ошириши мумкин, агар
сумма юқорида кўрсатилгандан кўп бўлса асословчи ҳужжатлар тақдим этиш
зарур бўлади.
Нақд валютани бирмарталик валюта ўтказмаси 10 минг АҚШ долларидан
ошмаслиги зарур. Бордию нақд валюта ўтказмасини катта суммада амалга
оширмоқчи бўлса, валюта омонатидан маблағни олинганлигини тасдиқловчи
ҳужжат, яъни божхонадан квитанция ёки банкдан маълумотнома тақдим
қилишлари лозим.
Кунига ҳисоб рақамидан нақд валютани олиш миқдори ҳам 10 минг АҚШ
долларидан ошмаслиги керак. Мабодо катта сумма олиниши зарур бўлса,
109
унда валюта назорати Бошқармасининг маҳаллий бўлимидан олдиндан
рухсат олиниши талаб этилади.
Агар жисмоний шахс ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган
бўлса, унда у банкга савдо-саноат маъмурияти Бошқармаси ва валюта
назорати Бошқармасида рўйҳатдан ўтганлиги тўғрисида тегишли ҳужжатни
тақдим этилиши талаб этилади. Жисмоний шахсларни валюта ҳисоби, ҳисоб-
китоб, жамғарма ва капитал рақамларига бўлинади, бунда охиргиси очилиши
учун валюта назорати бўйича Бошқармадан рухсатнома талаб этилади.
Валюта назорати тартибини бузган жисмоний шахс учун жарима 1000
юанни, ушбу тартибни бузган банк учун эса жарима миқдори – 30 минг
юанни ташкил этиши мумкин. 2007 йил январдан бошлаб Хитойда жиноий
йўл билан олинган маблағларни ўзлаштиришга қарши қонун қабул қилинган,
шунинг учун энди хорижий валюта билан ишлар бўйича тартиб
кўчайтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: