Европейский Централный Банк (ецб)



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

Катта портлаш” 
Япон банкларининг барқарорлиги уларни яратилиши ва фаолияти устидан 
ривожланган кузатув тизими ёрдамида таъминланган. Кузатув Япония Банки 
ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Банк фаолияти устидан 
кузатув амалга оширилишида мунтазам равишда банклар устидан назарат 
текшируви ўтказилиши тизимига ўта муҳим аҳамият қаратилади. 
Омонатчилар манфаатини ҳимоя қилиш, кредит тизимини барқарор қўллаб-
қувватлаш ва молиявий институтларни мустаҳкам аҳволини таъминлаш 
мақсадида молия вазирлиги ва Япония Банки ҳар икки йилда бир марта 
банкларни текширувини амалга оширади. 
Текширишнинг асосий усули – активлар аҳволини таҳлил қилиш, банк 
филиалларини кўздан кечириш ва бошқарув кадрлари билан суҳбат 
қўришдан иборат. Кейинги пайтда катта эътибор банк рискларини назорат 


102 
қилишга, ўз шахсий капиталини кўпайтиришга кўраётган чора-тадбирлари, 
рентабеллик, менежмент дастури, таркибий қайта қўришларни амалга 
оширилиши ва бошқа ҳақиқий параметрларга кучайтирилмоқда. Банк 
активларини таҳлил қилиш кредит риски даражасини аниқлашга имкон 
берувчи кредитлаш билан ва бошқа турдаги активларга боғланган аҳволни 
аниқлаш учун зарурдир. Таҳлил кредитлаш йўналиши, банк томонидан 
мижозлар мажбурияти бўйича берилган кафолатларга розилик, қимматли 
қоғозлар, ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз мулклар аҳволи бўйича ўтказилади.
Банк тизими барқарорлигини ушлаб туриш ва банкларни банкротликка 
учрашини бартарф этиш учун 1971 йили Япония да банк омонатларини 
кафолатлаш бўйича Корпорация тузилган эди. Унинг устав капитали – 445 
млн. Иенани ташкил этиб, шундан 300 млн. иенаси Япония ҳукуматига ва
Япония Банкига тегишли қолганлари ҳусусий банкларга қарашли. Амалда 
ҳар бир Япония банки ҳар ойда Корпорация фондига ўзининг депозитлари 
суммасидан 1,012% миқдорда бадаллик суммасини тўлаб боради. 
Япония да 1998 йил 1 апрелдан бошлаб банк тизимини ислоҳ қилиш эълон 
қилинган, у вақти бўйича янги молия йили бошланишига тўғри келади. 
Ислоҳот валюта операцияларидаги ҳамда капитални олиб кириш ва чиқариш 
билан боғлиқ бўлган банк келишувларидаги қўпчилик чегараланишларни 
бекор қилади. 50 млн. иенадан ошмайдиган келишувга нисбатан брокер 
комиссиясини қайд этилган фоизи қолдирилди холос.
Бу кўрилган чора-тадбирлар бирданига кучга киритилди (шунинг учун 
ҳам у “катта портлаш” номини олган). Уларни ривожлантириш учун яна 2 
минг варақдан иборат молиявий қонунчилик парламентга кўриб чиқиш учун 
тақдим этилган. Агар мабода улар қабул қилинса, кейинги яқинлашаётган уч 
йил ичида Япония да, биринчидан, банклар ва брокер компаниялари ўртасида 
тўғридан-тўғри рақобат олиб боришга ҳалақит берувчи барча тўсиқлар 
тўгатилади. Иккинчидан, банклар томонидан янги молиявий маҳсулотлар 
киритилишига тўсқинлик қилувчи кўп тақиқлар олиб ташланади. Учинчидан, 
банклар ижтимоий истеъмол фондлари бозорида эркин ишлашлари мумкин. 
Тўртинчидан, банк активларини бошқариш бўйича операциялар портфелини, 
асосан пенсия фонди бўйича бирданига кўпайтириш мумкин.
Ислоҳот натижасида банклар ва брокерлар ўртасида рақобат кураши 
келгусида кучайиши кутилмоқда. Ижтимоий истеъмол фонди бозорини 
ривожланиши натижасида япон банклари ғарб компанияларини портфел 
инвестиция учун жозибадорлик имкониятини яратади. 
Катта пул массасига эга бўлган шахсий жамғармаларни депозит ҳисоб 
рақамларидан 
қимматли 
қоғозларга 
қўйилиши 
капитал 
бозорини 
кўтарилишига таъсир қилади. Молия маҳсулотлари бозорида таклиф 
этилаётган кенг доирада хизмат турлари корпоратив мижозларни аниқ бир 
банк тузилишига боғлиқлигини камайтиради, банкларни янгидан янги 
инновацион ғояларга боришга мажбур қилади. 
“Катта портлаш” – Токио фонд бозори учун қутқариш имконияти 
ҳисобланади, ундаги турғунлик шу нарсага олиб келдики, бугунги кунда 


103 
биржани шахсий кўрсаткичлари 1989 йилдаги кўрсаткичларга нисбатан 50 
%ни ташкил этмоқда, акцияларни реал сотилиш қиймати бўйича ундан ҳам 
кам улушга эга. Шунда “Пелхэм Смитерз” консалтинг фирмасининг 
маълумотларига қараганда, Токио фонд биржасида бажариладиган 
келишувларни 45 фоизи хорижий инвесторлар иштирокида амалга
оширилмоқда. 
Кейинги вақтда инқироз ва бошқа омиллар натижасида япон 
банкларининг капитал базаси бўшашиб бормоқда. Япония ишбилармон 
доираси газетаси “Нихон кэйдзай симбун”нинг хабар беришича мамлакатни 
19 та етакчи банклари “ишончсиз қарз” сифатида 10,2 трлн. иенани (77,56 
млрд. долларни) ёпиладиган молия йилида балансдан чиқаришига тўғри 
келмоқда. 
Жами бўлиб ушбу категорияга тўғри келадиган кредит ва заёмларни 
суммаси 28 трлн. иенани ташкил этади. Молия вазирлиги маълумотларига 
қараганда кенг доирадаги “муаммоли қарзлар” категориясига 77 трлн. иенани 
киритиш мумкин. Булар натижасида банкларни ўзларини бозорда 
капитализация ҳолати рекорд даражада ўта паст биржа котировкасига тушиб 
кетди.
1998 йилни март ойида Япония ҳукумати банк секторига фавқулотда 
ёрдам кўрсатди, яъни 21та йирик банкларга 1.8 трлн. иена миқдорида пул 
маблағи ажратиб берди. Мана шунақанги усуллар билан ҳукумат мунтазам 
равишда банк тизимини барқарор фаолият юритишига кўмаклашиб 
келмоқда. 
Япония Банки (Bank of Japan (BOJ)) ўзининг эркинлиги билан Федерал 
резерв тизими моделига амал қилиш даражасидан четга чиқишди. Ваҳоланки 
сиёсий кенгашга пул-кредит сиёсатини шакллантириш мажбурияти юкланган 
бўлсада, барча ўзгаришлар молия вазирлиги томонидан маъқулланиши 
лозим. Япония Банкининг асосий мақсади М2 агрегатини тартибга солиш 
бўлиб хизмат қилади. Ҳар чоракда Банк Tankan, яъни иқтисодий обзор чоп 
қилади. Tankan обзори Американинг жигар ранг китобига (American tan book) 
ўхшаган иқтисодиётни аҳволини кўрсатувчи японча обзор бўлиб хизмат 
қилади. Tankan обзори хулосалари пул-кредит сиёсатини автоматик равишда 
ўзгаришини англатмайди. Умумий қилиб гапирганда, марказий банкн етарли 
даражада эркин бўлмаганлиги иқтисодиётда инфляцияни кучайишига олиб 
келади. Япония мисолида бу ҳолат содир бўлмайди, бу шу нарсадан далолат 
берадики, фискал-бюджет ва иқтисодий сиёсат турли вазиятларда ҳар хил 
натижалар бериши мумкин.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish